ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИНГ ОЛИМПИАДА
ЎЙИНЛАРИДАГИ НАТИЖАЛАРИ
Cпортчи майдонга ўз юрти, ўз халқи номидан тушади. Унинг ғалабаси
шарафига давлат мадҳияси янграйди, мамлакат байроғи кўтарилади. Ҳар бир
мамлакат, миллат ўз чемпионлари билан фаҳрланади, ғурурланади. Шунинг учун
ҳам улар Ватаннинг ифтихорлари ҳисобланишади.
(И.А.Каримов)
Мустақилликка эришгач Ўзбекистон Республикасининг биринчи
президенти И.А.Каримов истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ “Ҳар бир
оқил инсоннинг ва жамиятнинг муқаддас вазифаси айтиш мумкинки, қобил
фарзандлар ўстириш уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан
мукаммал қилиб тарбиялаш, камолини кўриш ота-онасига, Ватанига
садоқатли этиб вояга етказишдан иборатдир”, деб таъкидлаган ҳолда
иқтисодий, ижтимоий сиёсат, илм-фан, маданият ва маънавиятни
юксалтиришдан асосий мақсад ёшлар тарбияси уларнинг камолоти
эканлигини кўрсатди. Шу сабабли ҳам ўтган қисқа фурсатда барча соҳаларда
бўлгани сингари жисмоний маданият ва спорт соҳасида оламшумул
ютуқларга
эришилди.
Сўнгги
йилларда
спортчиларимиз
халқаро
мусобақаларда ғалабага эришиши одатий ҳолга айланди. Барча соҳалардаги
каби спортда ҳам дунё аҳлининг ҳурмат-эътиборини қозона олган
спотчиларимиз билан фахрланамиз.
Спортчиларимизнинг Олимпиада ўйинларидаги муваффакиятлари
уларнинг ютуқлари халқимизнинг миллий, жаҳоннинг умуминсоний
қадриятлари ҳисобланади ва мамлакатимизнинг буюк имкониятларидан
далолат беради. Маълумки, 1992 йилнинг ёзида Барселонада (Испания)
бўлиб ўтган ёзги XXV Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг 17 нафар
спортчиси собиқ СССР таркибида сўнгги бор қатнашдилар. Улар орасида
Галиева Р., Чусовитина О. гимнастика, Шмонииа М. енгил атлетика олтин
медал, Сирцов С. оғир атлетика, Асрабаев ўқ отиш кумуш медал ва
Захаревич В.қиличбозлик бронза медали совриндорлари бўлишди.
Мустабид тузум даврида, Ўзбекистондан атиги 40 нафар спортчи ёзги
Олимпия ўйинларида иштирок этган булса, мустақил давлат сифатида
биринчи бор 1996 йили АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтган олимпия
ўйинларида мамлакатимизнинг 76 нафар спортчиси қатнашди ва ўз
маҳоратини намойиш этди. Дзюдочи Армен Багдасаров кумуш, боксчи
Карим Тўлаганов бронза медалини қўлга киритди ва олимпиада одимларини
бошлаб берди. 1994 йили Лиллехаммерда ўтган қишги Олимпия ўйинларида
ҳамюртимиз Лина Черязова фиристайл бўйича олтин медални қўлга киритди.
108
Ўшанда қуёшли диёр спортчисининг қорли ўлкалар вакилларини ортда
қолдириб, бундай ғалабага эришиши кўпчиликни ҳайратга солган.
2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларида
эса 77 нафар спортчимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя этишди. Боксчилардан
Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин, Рустам Саидов ва Сергей Михайлов
бронза, эркин курашчи Артур Таймазов кумуш медалларга сазовор бўлишди.
2004 йил Афинада ўтказилган беллашувларда спортчиларимиздан 2
нафари шоҳсупанинг 1 чи, яна шунчаси 3 чи ва 1 нафари 2 чи поғонасини
банд этган.
2008 йил Пекин Олимпиадасида 6 та медални кулга киритган: 1 та
олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза.
2012 йил Лондон Олимпиадасида 1 та олтин, 2 та бронза. 63 нафар
спортчи иштирок этган.
2016 йил Рио Олимпиадасида юртдошларимизнинг 4 та олтин, 2 та
кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритгани, Ватанимиз Мустакиллигининг
25 йиллик шукуҳи билан яшаётган халқимизга муносиб совға бўлди.
Эътибор берсангиз спортчиларимиз Олимпиа уйинларидан ҳеч қачон
медалсиз қайтмаган.
Ватан, ғурур, миллат обрўси, байроқнинг баланд ҳилпираши ҳ амда
мадҳиямиз баралла янграши, ота-она дуоси, эл-юрт меҳри, устозлар ишончи-
айнан мана шу муқаддас туйғуларни истиқлол туфайли теранроқ ҳис
қилмоқдамиз. Айнан мана шу туйғулар спортчига кўпинча куч беради, уни
қудратлироқ қилади. Инсонга Ватан – меҳрибон онадек ардоқли. Ватанга
хизмат қилиш онгу шууринию билакдаги кучни ўз эли истиқболи йўлида
сарф этиш – шараф!
Бразилиянинг Рио-Де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги
Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов халқимиз
билдирган ишончни оқлади. У бугунги кунда ўз вазни бўйича дунёда етакчи
эканини исботлади. Олимпиада чемпионлигини 14 кг фарқ эвазига, олимпия
рекордини янгилаган ҳолда қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов Олимпиа ўйинларида энг ёрқин жангларини олиб
боргани учун » Рио-2016» олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида
ВЭЛ БАРКЕР кубоги билан тақдирланди.
XXXI чи ёзги Олимпиа ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар
медаллар жамгариш борасида Ўзбек олимпиа тарихида рекорд натижа қайд
этди. Ўзбекистон мустакил давлатлар ҳамдўстлиги ҳамда Болтиқбўйи
мамлакатлари орасида Россиядан сўнг 2 чи ўринни эгаллади. Осиёда Хитой,
Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейин 4 чи, Марказий Осий
109
давлатлари орасида эса 1чи ўринни эгаллади. Шу кунгача Олимпия ва
Паралимпия ўйинларида ўнлаб маротаба, Осиё ўйинларида эллик
маротабадан ортиқ, турли халқаро турнирларда минг маротабадан кўпроқ
байроғимиз сарбаланд бўлган. Унинг ҳурматига бутун зал ва стадион оёққа
қалқиган, нигоҳини қаратган.
Ватан эса фарзандлар камолидан шон-шавкат ва қудрат топади.
Шунинг учун ҳам халқимиз азал-азалдан ўзининг ғолиб ва музаффар ўғил-
қизлари билан фахр-ифтихор қилган, юрт шонига-шон қўшган ўғлонларини
доимо эъзозлаб, ардоқлаган. Бу шарафга муяссар бўлган инсонлар номи
афсонаю достонга айланиб кетган.
110
Do'stlaringiz bilan baham: |