депозит сертификати - банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ѐки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
депонент - депо ҳисобварағига эга бўлган шахс;
инвестиция активлари - қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активлари деб эътироф этиладиган бошқа мол-мулк;
инвестор - қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ѐки жисмоний шахс;
инфратузилма облигациялари - ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва бошқа инфратузилмани барпо этиш ва (ѐки) реконструкция қилишни молиялаштириш учун пул маблағларини жалб этиш мақсадида хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқариладиган облигациялар;
клиринг - қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олиш;
корпоратив облигациялар - акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар;
маркет-мейкер - қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачиси;
неттинг - мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули;
ноэмиссиявий қимматли қоғозлар - ушбу Қонунга мувофиқ эмиссиявий қимматли қоғозлар тушунчасига оид бўлмаган қимматли қоғозлар;
облигация - эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ѐки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ѐхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайди;
опцион - эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди;
фонд биржаси - оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи юридик шахс;