Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари


Тармоқларнинг характеристикаси ва



Download 0,8 Mb.
bet32/45
Sana12.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#778479
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45
Bog'liq
Ахборот-тизимлари-ва-уларнинг-вазифалари

Тармоқларнинг характеристикаси ва
уларни қўллаш хусусиятлари

Режа:



1. Компьютер тармоғи структураси
2. Компьютер тармоғининг дастурий таъминоти


Компьютер тармоғи структураси

Ҳозирда ахборот оқимининг ортиб бориши компьютерларни қўллашда кўпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот маконини таърифловчи тармоқларни ташкил этиш тақозо килади. Буни бутун дунё компьютер тармоғи ҳисобланмиш Internet мисолида яққол кўриш мумкин.


Узатиш каналлари орқали ўзаро боғланган компьютерлар мажмуига компьютер тармоғи дейилади. Бу фойдаланувчиларни ахборот алмашуви воситаси ва аппарат, дастур ҳамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминлайди.
Компьютерларнинг тармоққга бирлашиши қимматбаҳо асбоб - ускуналар - катта ҳажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурий воситага ва маълумотга эга бўлиш имконини беради. Глобал тармоқлар туфайли олисдаги компьютерларни аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоқлар миллионлаб фойдаланувчиларни қамраб олган бўлиб, ахборот тарқатиш ва қабул қилиш жараёнини бутунлай ўзгартириб юборди. Хизмат кўрсатишнинг энг кэнг тарқалган тармоғи - электрон почта орқали ахборот алмашувини амалга оширади. Тармоқнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг тақсимланган умумтармоқ ресурсларига оддий, қулай ва ишончли киришни таъминлаш ва рухсат берилмаган киришдан ишончли ҳимояланган ҳолда ахборотдан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоқлари ўртасида маълумотларни узатишнининг қулай ва ишончли воситасини таъминлаш. Умумий ахборотлаш даврида катта ҳажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармоқларида сақланади, қайта ишланади ва узатилади. Локал тармоқларда фойдаланувчилар ишлаши учун маълумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармоқларда ягона илмий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакллантирилади.
Маълумотлар базасига узоқ масофадан туриб киришда, умумий маълумотларни марказлаштиришда, маълумотларни маълум масофага узатишда ва уларни тақсимлаб қайта ишлаш борасида кўпгина вазифалар мавжуд. Буларга бир қанча мисоллар келтириш мумкин:
- банк ва бошқа молиявий тузилмалар;
- бозорнинг ахволини акс эттирувчи тижорат тизими ("талаб-таклиф");
- ижтимоий таъминот тизими;
- солиқ хизмати;
- оралиқ масофадан туриб компьютер таълими; авиачипталарни захира қилиб қўйиш тизими;
- узоқдан туриб тиббий ташхислаш;
- сайлов тизими.
Кўрсатилган ушбу барча қўшимча маълумотларнинг тўпланиши, сақланиши ва ундан фойдалана олиш нотўғри маълумотлар бўлишидан ва рухсат берилмаган киришдан ҳимояланган бўлиши керак. Илмий, хизмат, таълим, ижтимоий ва маданий хаёт соҳасидан ташқари глобал тармоқ миллионлаб кишилар учун янги тарздаги дам олиш машғулотини яратди. Тармоқ кундалик ишни ва турли соҳадаги кишиларнинг керакли маълумотларни олишини ташкил этиш қуролига айланди.
Компьютер тармоқларини кўпгина белгилар, хусусан ҳудудий тақсимланиши жиҳатидан тавсифлаш мумкин. Бунга кўра улар глобал, минтақавий ва локал (маҳаллий) тармоқларга бўлинади.
Глобал тармоқлар бутун дунё бўйича тармоқлардан фойдаланувчиларни қамраб олади ва кўпинча бир - биридан 10 - 15 минг километр узоқликдаги ЭҲМ ва алоқа тармоқлари тугунларини бирлаштирувчи йўлдош орқали алоқа каналларидан фойдаланилади.
Минтақавий тармоқлар унча катта бўлмаган мамлакат шаҳарлари ва вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алоқа канали сифатида кўпинча телефон тармоқларидан фойдаланилади. Тармоқ тугунлари орасидаги масофа 10 - 1000 километрни ташкил қилади.
ЭҲМ локал тармоқлари бир корхона, муассасанинг бир ёки бир қанча яқин бинолардаги фойдаланувчиларини боғлайди. Локал тармоқлар жуда кэнг тарқалган. Чунки 80 - 90% ахборот ўша тармоқ атрофида айланиб юради. Локал тармоқлари ҳар қандай тузилмага эга бўлиши мумкин. Лекин локал тармоқлардаги компьютерлар юқори тезликга эга ягона ахборот узатиш канали билан боғланган бўлади. Барча компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналининг бўлиши - локал тармоқнинг ажралиб турувчи хусусиятидир. Оптик каналда ёруғлик ўтказгич инсон сочи толаси қалинлигида ясалган. У ўта тезкор, ишончли ва қиммат турадиган кабель.
Локал тармоқда ЭҲМлар орасидаги масофа 10 км.гача ва радиоканал алоқасидан фойдаланиш 20 км гача масофани ташкил қилади.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish