Ташкилий мураккаблик тизимнинг асоснй хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) микдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб кўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тўзилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Ташкилий мураккаблик элементлар тизимини ташкил этувчи тавсифлар микдори бўлмаган. яхлит ҳолда, факат тизимга тегашли тавсифларни аниқлайди. Умуман олганда, тизим уни ташкил этувчи элементлардан бошқачарок тавсифларга эга бўлибгина колмай, балки унинг барча кисмларидан сифат жихатидан фаркланади. Шунингдек элементлар эга бўлмаган бошқа вазифаларни ҳам бажариш хусуснятига эга.
Тизим бутунлигининг ўзига хослиги билан аниқланадиган янги хусуснятларнинг пайдо бўлиши баъзан эмержентлик (инглизча «emergent» - юзага келувчи, пайдо бўлувчи) деб аталади. Тизимларни кисмларга, айникса ўзи таркиб топадиган элементларга бўлганда бўндай вазифалар ёки тавсифлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.
Мақсадга каратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга каратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.
Тизимнинг таркнблашганлиги — бу тизимнинг алохида элементлари ва уларнинг ташки мухит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби унинг фаолияти самарадорлигини кўп жихатдан белпгловчи мухим тавсифлардан бири саналади.
Тизимнинг бўлиниши - бy унинг максадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир катор кенжа тизимлардан тўзилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бўндай ажратилишнинг асосини ташкил этиб. бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпрок, кенжа тизимлар ўртасида эса камрок бўлади.
Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.
Ташки мухит. «Тизим» тушунчаси тизимга кирувчи бир катор элементларни чеклайди: шартли равишда чекланган чегара ўргнади, ундан ташқаридаги элементлар эса ушбу тизимга кирмай қолади. Бундан англашиладики, тизим ўз-ўзидан эмас, балки бошқа кўплаб элементлар кўршовида мавжуд бўлади. Айрим масалаларни хал этишда бизни бу ташки муҳитнинг барча элементлари эмас, балки ушбу масала нуктаи-назаридан ташки мухитни ташкил этувчи, кўриб чиқилаётган тизимга бирор-бир алоқаси бўлган элементларгина қизиктиради. Ташки мухит- бу кўрилаётган тизимга таъсир кўрсатувчи ёки кўрилаётган масала шароитида унинг таъсири остида бўлган, тизимдан ташкаридаги ҳар қандай табиат элементларидир. Чунки, реал шароитларда тизимларнинг ҳар бири алохида эмас, балки бошқалари ёнида, бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлайли. Тизимларни тахлил ва синтез қилиш чоғида алоқаларнинг икки хил тури ажралиб туради: ички ва ташки алоқа. Ташки алоқага эга тизимлар очик деб, унга эга эмаслари эса ёпик алоқа деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |