Бир даражали тармоқ. Бундай тармоқда ишчи станциялар ўзаро таъсирини бошқаришнинг ягона маркази йўқ ва маълумотларни сақлаш учун ягона қурилма мавжуд эмас.
Тармоқ операцион тизими барча ишчи станциялар бўйича тарқалган. Ҳар бир тармоқ станцияси ҳам мижоз, ҳам сервер вазифасини бажариши мумкин. У бошқа ишчи станцияларидан олинган сўровларга хизмат кўрсатиши ва ўз сўровларини тармоқка жўнатиши мумкин. Бир даражали тармоқнинг афзаллиги: нархи apзoн ва ўта ишончли. Бир даражали тармоқнинг камчилиги:
Тармоқ иш самарадорлигининг станциялар сонига боғлиқлиги:
станциялар дастурий таъминотини янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги.
Бу хилдаги тармоқлар LAN tastic. NetWare Lite тармоқ операцион тизим базасида кенг қўлланилади.
Ажратилгансерверлитармоқ.Ажратилган серверли тармоқда компьютерлардан бири барча ишчи станциялар учун мўлжалланган маълумотларни сақлаш, ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро алоқани бошқариш ва бошқа бир қатор вазифаларни бажаради. Бундай компьютер одатда тармоқ сервери деб юритилади. Унга тармоқ операцион тизими ўрнатилади, яна унга барча тақсимланадиган ташқи қурилма -қаттиқ дисклар, принтерлар ва модемлар уланади.
Ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро таъсир одатда сервер орқали амалга оширилади. Марказий қурилма ролини сервер бажаради. Марказлаштирилган бошқарув тармоқларида ишчи станциялар ўртасида ахборот алмашув имконияти мавжуд. Бунинг учун Netlink дастуридан фойдаланиш мумкин.
Ажратилган серверли тармоқнинг афзаллиги:
ЛҲТ таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ҳисоблаш тармоғи ташкил этиладиган худудда энг тасодифий холатда жойлашиши мумкин.
ЛҲТ топологияси - бу тармоқ узеллари бирлашувининг ўртача геометрик схемаси. Ҳисоблаш тармоқлари топологияси турлича бўлиши мумкин, лекин локал ҳисоблаш тармоғи учун учта тур умумий ҳисобланади. Булар: айланма, шинали ва юлдузсимон турлардир. Баъзан соддалаштириб айлана, шина, юлдуз деган атамалар ишлатилади. Бирок бу атамалар топология тури том маънода айлана. тўғри чизикли ёки айнан юлдуз шаклида деган фикрни билдирмайди.
Ҳар қандай компьютер тармоғини узеллар мажмуи сифатида кўриши мумкин.
Узел - тармоқнинг узатиш воситасига уланган ҳар қандай қурилма. Топология тармоқ узелларини улаш системасини ўрталаштиради. Масалан, эллипс ҳам ёпик эгри, ҳам ёпик синиқ чизиқ айланма топологияга, ёпик бўлмаган синиқ чизиққа - шина топологияга мансуб.