Ташқи қурилмалар: Принтерлар компьютерда олинган натижаларни, программа ва берилганларни босмага чикариш учун ишлатилади. Принтер ёрдамида матнларни, графикларни, расмларни, рангли ва рангсиз кўринишда босмага чикариш мумкин. Матрицали, сиёхли (струйный) ва лазерли принтерлар мавжуд. - Модем модуляция, демодуляция сузларидан олинган бўлиб, узлуксиз сигналларни рақамли (модуляция) ва рақамли маълумотларни узлуксиз (демодуляция) сигналга алмаштириб берадиган қурилмадир. Унинг асосий вазифаси компьютерлараро алоқани ўрнатишдир. У ўзининг коммуникацион программмаларига эга бўлиб, бу программалар ёрдамида узоқ масофаларга маълумотларни узатиш ва қабул қилиш мумкин. Сканер – матн, графика, тасвирларни компьютерга киритиш учун хизмат килувчи курулма. Улар хозир асосан рангли куринишда чикарилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |