Масофавий таълим ва унинг аҳамияти. Масофавий таълим - бу ўқитувчи ва ўқувчи бир-бири билан масофа ёки вақт орқали ажратилган сабабли, ахборот технологиялардан фодаланилган ҳолда таълим бериш мехинизми.
Бу таълим турини бир неча моделлари мавжуд, улар масофавий таълим ташкил қилинишига сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган регионлар мавжудлиги), мамлакатни компьютерлаштириш ва информациялаштириш даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий таълим учун мутахасислар мавжудлиги, таълим соҳасида информацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг таълим соҳасидаги одатлари.
Масофавий таълим моделлари:
1) Бирламчи модел;
2) Иккиламчи модел;
3) Аралашган модел;
4) Консорциум;
5) Франчайзинг;
6) Валидация;
7) Узоқлашган аудиториялар;
8) Проектлар.
Тест саволлари:
1. URL адрeс асосан қандай бўғинлардан ташкил топади?
А. боғланиш протоколи
Б. сайт номи
C. провайдeр адрeси
Д.* барчасидан
2.Weб сахифаларнинг файл кeнгайтмаси кайси каторда тугри курсатилган?
А. *.doc, *.html, *.jps
Б. *.xls, *.ppt
C. *.html, *.avi
Д.* *.htm, *.html
13-мавзу. Ахборот – коммуникация технологияларивоситаларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари ва келажаги (2 соат амалий)
Режа:
Ахборот – коммуникация технологияларивоситаларидан таълим жараёнида фойдаланиш
Узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган давлат талаблар
Бугунги кунда барча соҳалар каби ўқув жараёнини ҳам компьютер ва ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Бу эса компьютер ва ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш барча масалаларнинг ечимини ҳал қилади, яъни ахборотларни узатиш ва қайта ишлаш- бу билим, малака ва кўникмаларни тўлиқ шакллантиришни кафолатлайди дегани эмас, чунки буларнинг барчаси фақатгина ўқитишнинг самарали қўшимча воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади холос.
Ана шунинг учун ҳам замонавий ахборот-технологиялардан таълим тизимида фойдаланиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
ахборот-коммуникацион технологиялар ўрганиш объекти сифатида, яъни талабалар билим олиш жараёнида янги ахборот технологиялар, шу жумладан компьютер, мультимедия, масофадан ўқитиш, Интернет технологиялари ва уларнинг таркибий қисмлари ҳамда фойдаланиш соҳалари бўйича умумий тушунча ва малакаларга эга бўладилар;
ахборот-коммуникацион технологиялар ўқитиш воситаси сифатида, яъни замоновий ахборот ва педагогик технологиялар асосида талабаларга билим берилади, яъни умумтаълим ҳамда мутахассислик фанларини ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари компьютерларнинг замонавий дастурий воситалари асосида ташкил этилади, шу билан бирга фанлараро интеграция амалга оширилади;
таълим жараёнини бошқариш воситаси сифатида, яъни таълим муассасасининг ўқув, маънавий-маърифий ва илмий-татқиқот ишлари фаолияти самарадорлигини оширишда ахборот-коммуникацион технологиялар асосида ахборотлаштириш, таҳлил ва башорат қилиш тизимини яратиш ҳамда уни амалиётга жалб этиш;
Инсониятнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжи кун сайин ортмоқда, шу билан бирга улар учун ахборотларнинг қандай усулда ва қай йўсинда олиш муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотларни қайта ишлаш ва таҳрирлаш имкониятларини билиш ва уларни узатиш учун нималарга эътибор беришимиз керак деган савол туғилади ва бунда албатта бизларга компютер техникаси ва унинг воситаларисиз буни амалга ошириш мушкуллигини ҳозирда ҳар бир инсон тушуниб етса керак деб ўйлаймиз. Бундан ташқари маълумотларни китобдан, турли манбаалардан ва ҳозирда жуда муҳим аҳамият касб этаётган Интернет тармоғидан олишимиз мумкин.
Бизга малумки, ахборот технологиялари ҳар доим таълим жараёнларини ажралмас қисми бўлиб келган. Шу билан бирга малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнининг ўзи ҳам ахборот жараёни ҳисобланади. Замонавий компьютер технологиялари пайдо бўлгандан кейингина ахборот ва телекоммуникация техологияларининг ўқиш жараёнидаги роли ва ўрни сезиларли даражада ўзгарди.
Таълим тизимида ахборот коммуникацион технологияларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин. Биринчидан, ҳар бир таълим олувчи жамиятни ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш шароитида керакли билим ва малакаларга эга бўлмоғи лозим . Бунда ахборот жамиятни ва иқтисодиётни тараққий этишида, унинг ривожланишида энг муҳим асослардан бири ҳисобланади, яъни улар таълим олиш жараёнида табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари тўғрисида, рўй бераётган ўзгаришлар, иқтисодий тараққиёт ва фан -техника янгиликлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиши ва иш фаолияти давомида уни амалий татбиқ этиши лозим бўлади
Иккинчидан, таълим жараёнида компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланишда асосан ўқиш самарадорлигини кескин ошириш, ўқув -тарбиявий жараёнини замон талаби даражасида ташкиллаштириш вазифасини амалга ошириши лозим. Бу вазифани бажариш таълим олувчиларни қанча билим ва малакаларга эга бўлганлиги билан эмас, балки ўқув жараёни қандай ташкил этилганлиги, ўқув услубий ва замонавий техник воситалар билан қандай таъминланганлиги билан ўлчаниши керак бўлади.
Таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланган учун маълум бир шарт – шароитлар, яъни ахборот ресурслари компьютер, видеопроектор, мультимедия воситалари, принтер, сканер ҳамда замонавий дастурий воситалар мавжуд бўлиши лозим.
Бугунги кунда таълим жараёни самарадорлигини оширишда компьютер ва ахборот технологиялари воситаларининг асосий таркибий қисми: ўқув дастурлари, мультимедия технологиялари, масофадан ўқитишнинг ўқув услу-бий таъминоти , виртуал лаборатория, электрон дарслик (ЭД), электрон ўқув кутубхонаси, халқаро интернет тизимлари ва бошқалар муҳим аҳамиятга ва ўринга эга бўлади .
Ўқув жараёнининг самарадорлиги ва мукаммаллиги ахборотларни билим олувчига қандай тарзда берилишига, улар томонидан қандай қабул қилинишига ва уларни амалиётга қандай татбиқ қилинишига боғлиқ бўлади. Мультимедия технологиялари ўрганилаётган педагогик ва иқтисодий жараёнлар тўғрисидаги ҳар бир ахборотни таълим олувчиларга ҳаракатли, овозли ва видеоли кўринишларда баён қилиб беради. Бу эса катта ҳажмдаги ахборотни бериш учун кетадиган вақтни тежаш билан бирга , уларни янги ахборотларни қабул қилиш ва улардан амалий фойдаланиш даражасини оширади.
Бошқача айтганда, таълим жараёнида компьютер ва ахборот технологияларидан мукаммал фойдаланиш учун асосий эътибор энг аввало ўқитувчига ва талабага зарур бўлган шароитни яратишга, компьютерларни ўқув жараёнларида самарали қўллашига, яъни мультимедияли электрон ўқув ва услубий қўлланмалардан кенг миқёсида фойдаланишнга қаратилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |