Ахборот тизимлари ва технологиялари Кириш


Электрон алоқанинг ишлаш тамойили



Download 3,45 Mb.
bet43/126
Sana12.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#546003
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126
Bog'liq
tizimlarning-faoliyatini-va-rivozhlanishini-harakterlovchi-asosij-tushunchalar-o

Электрон алоқанинг ишлаш тамойили қуйидагига асоcаланади. Фойдаланувчи терминал орқали тегишли иқтисодий объектларга, уларнинг манзилгоҳларини кўрсатган ҳолда маълумотларни узатиши мумкин. Бу хабарлар компьютер орқали қабул қилинади, тартиблаштирилади ва электрон қутиларга жўнатилади. Иқтисодий объектлар келиб тушган хабарларнинг рўйхатини доимо назорат қилиб туради ва тегишли маълумотларни тайёрлайди.
Электрон алоқа ёрдамида катта ҳажмдаги ахборот тўпламларини, турли маълумотларни тайёрлаш мумкин. Бундан барча ахборотлар компьютер хотирасида сақланади ва керакли нусхада тегишли маълумотлар босмага чиқарилади. 6.1-расмда электрон алоқа тизимининг тузилиши кўрсатилган. Электрон алоқа тизими ўзининг функцияларини амалга ошириш учун компьютер, магнитли баркаш хотира, масофага узатиш аппарати, тасвирларни ифодалаш ва босмага чиқариш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Электрон алоқа тизимининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- ахборот узатувчи ва қабул қилувчи ходимларнинг иш вақтини оптимал ташкил қилиш;
- узоқ масофаларга ахборотни узатиш;
- турли кўринишдаги маълумотларни узатиш;
- электрон алоқа қутисидаги хабарларни истаган вақтда олиш ва бошқалар.
Электрон алоқа тизими ёрдамида АҚШда 2000 йилда 30 млн. хабар жўнатилган. Мутаҳассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, хабарларнинг узатиш учун 15 млрд. доллор сарф қилинмоқда Ҳозирги кунда E-COM(ElectroComputerOriginatedMail) тизими ёрдамида электрон хабарлар жўнатилмоқда. Унингасосини CBMS (ComputerBasedMassaseSystem) тизимиташкилэтади. Маълумотларниузатишда Tymnet, Telenet, Uninet тармоғиданфойдаланилади.
Х
А
Б
А
Р
Л
А
Р
6.1-расм. Электрон алоқа тизимининг тузилиши
Телеанжуман ва видеотасвирли тизим. Инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборот алмашиш зарурияти, янги маълумотларни олиш эҳтиёжи мулоқат, яъни анжуман, семинар, маслаҳатлашиш каби усулларни келтириб чиқаради. Ҳар бир масала турли даражада муҳокама қилинади ва тегишли қарор ишлаб чиқилади.
Турли масофадаги шахслар ўртасидаги маълумотни алмашиш жараёнини келиб чиқишида телефоннинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ҳозирги кунда бу воситалар биргаликда телеанжуман усулини яратишга асос солди. Телеанжуман асосида бир неча шахслар ўзаро мулоқатда бўлади ва турли кўринишдаги ахборотларни узатиш мумкин.
Маълумки, маслаҳат жараёнини ташкил этиш бир мунча ҳаражатларни сарф қилишни талаб қилади. Масалан, ­Ғарбий Европада 1990 йилда 100 мингта, 2000 йилда эса 130 мингта анжуманлар ўтказилди. АҚШда шу йиллар ичида 55 млрд. доллар сарф қилинди.
Ҳар бир раҳбар иш вақтининг 6 фоизини телефон орқали суҳбатлашиш, 10-20 фоизини турли ҳужжатларни ўқиш ва ёзиш, 70 фоизини турли учрашувларда иштирок этиш учун сарфлайди. Иш вақтидан самарали фойдаланиш, уларни иш жойларидан қўзғатмаслик мақсадида мулоқат жараёнига замонавий техник воситаларни татбиқ қилишга киришилди.
Телеанжуман усулини асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • зарур масалаларни оператив муҳокама қилиш ва тегишли шахсларга етказиш;

  • муҳокама учун турли кўринишдаги ахборотлардан фойдаланиш;

  • муҳокамада қатнашувчи мутахасисларнинг миқдорини кенгайтириш;

  • маълумотлар базасидаги ахборотларни олиш ва анжуман қатнашувчиларига етказиш ва бошқалар.

6.2-расмда телеанжуманни ташкил қилишнинг тасвири кўрсатилган.
Телеанжуман ўтказишда йўлдош алоқалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда маълумотлар 1.5 Мбит/сек тезликда узатилади. Лекин, жуда катта маблағ сарф қилинади.
Видеотасвирли хизмат хабар ва маълумотларни олишнинг янги тури ҳисобланиб, электрон алоқанинг кўринишидир. Бу усулда терминал воситаси сифатида оддий телевизордан фойдаланиш мумкин. У адаптер орқали ҳарфлар дастаси ва модемга боғланади ҳамда телефон тармоғига уланади.

6.2-расм. Телеанжуманларни ташкил қилишнинг тасвири


Келаётган хабарларни текшириш учун маълумотлар базаси компьютерда ташкил қилинади. Натижада фойдаланувчи «мулоқат» тартибида маълумотлар базаси билан ишлайди ва тегишли ахборотларни олади. 6.3-расмда видеотасвир усулининг кўриниши берилган.
Фойдаланувчи тегишли маълумотларни ўз файлида сақлаши ёки бошқа фойдаланувчига жўнатиши мумкин. Ҳар бир боғланиш маълум бир маҳфий сўзлар орқали амалга оширилади.
Видеотасвир усули интерактив тартибда ахборот хизматини кўрсатувчи тизим ҳисобланади. Бу тизим қуйидаги имкониятларга эга:

  • фойдаланувчи талабига мувофиқ турли маълумотларни олиш;

  • компьютер хотирасида шахсий файлга эга бўлиш;

  • спорт мусобақаларини кўриш;

  • турли компьютер ўйинларидан фойдаланиш;

  • транспорт воситалар чипталарини банд қилиш ва бошқалар.




Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish