Методология
|
Асосий белгиси
|
Натижа
|
Ахборотни қайта ишлашнинг асосий янги воситаси
|
Бошқарув технологиясига
«жойлашиш»
|
Коммуникациянинг янги технологияси
|
Яхлит технологик
тизимлар
|
Мутахассислар ва менежерлар вазифасининг интеграллашуви
|
Ахборотни қайта ишлаш бўйича янги технология
|
Мақсадга қаратилган ҳолда ахборотни яратиш, узатиш, сақлаш ва акс эттириш
|
Ижтимоий муҳит қонунчилигини ҳисобга олиш
|
Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг янги технологияси
|
Ахборот технологиясининг базавий технологияси қуйидагилар: техник таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари архитектурасининг аниқ вариантлари доирасида биргаликда ҳаракат қилади ва бирлашади. Уларнинг айримлари ахборот технологияси ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Замонавий ахборот технологиялари раҳбарларга, мутахассисларга, техник ходимларга ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда, ўз вақтида ишончли ва керакли ҳажмда ахборот олиш, автоматлаштирилган офислар ташкил этиш, компьютерлар ва алоқа воситаларини қўллаган ҳолда тезкор мажлисларни ўтказишда учун мўлжалланган замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини беради.
Электрон ахборот оқимлари
Инсонлар кундалик фаолиятларида доимо бир-бирлари билан ахборот алмашадилар, мулоқотда бўладилар. Бу жараённи амалга оширишда алоқа, телефон, телеграф ва бошқа воситалардан фойдаланилади. Лекин, ҳар бир усул ўзининг маълум бир камчиликларига эга. Масалан, алоқа усули орқали хабарларни узатишдан аввал, уни ёзиш, конвертга жойлаш, тегишли манзилгоҳни ёзиш ва жўнатиш лозим. Хабарларни узатиш усули ва алоқа бўлими хизматини эътиборга олмаганда, уларни етказиш узоқ муддат талаб қилади. Телефон алоқасидан фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга бўлсада, унинг ҳам камчиликлари бор. Масалан, телефон рақамларини териш ва боғланишнинг 70 фоизи беҳуда сарфланади. Кўпгина ҳолларда абонентлар ўртасида алоқа яхши ўрнатилмайди, абонент банд бўлиши мумкин. Юқоридаги камчиликларни камайтириш мақсадида мулоқат ўрнатишнинг янги усуллари ташкил этилмоқда. Бундай усулардан бири - электрон алоқадир.
Электрон алоқа-ахборотларни қайта ишлаш ва узатишда электрон усуллардан фойдаланишдир. Бу усул орқали босма материалларни, чизмаларни, турли ҳужжатларни, жадвалларни ва бошқа маълумотларни узатиш мумкин.
Электрон алоқа «қоғозсиз» алоқа муносабатларини ташкил қилади ва ҳужжатлаштирилган хабарларни телефон ва маълумот узатиш тармоқлари орқали йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш тизимини ифодалайди. Телеграф бўлими, масофали алоқа ва телекс тизими биргаликда электрон алоқанинг элементлари ҳисобланади. Жумладан, телекс тизими 100 ортиқ мамлакатларда мавжуд бўлиб, 800 мингта абонентга хизмат кўрсатади. Микропроцессорларни жорий қилиниши электрон алоқа усулига янги ўзгартириш киритди. Шу сабабли ҳам, электрон алоқа-объектлар ўртасидаги алоқа муносабатларини ахборотлаштириш ва электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи тизим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |