Ахборот тизимлари ва технологиялари Кириш


Ахборот тизимлари дeганда нима тушунилади?



Download 3,45 Mb.
bet19/126
Sana12.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#546003
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126
Bog'liq
tizimlarning-faoliyatini-va-rivozhlanishini-harakterlovchi-asosij-tushunchalar-o

1. Ахборот тизимлари дeганда нима тушунилади?
А.* Ахборотни сақалш, излаш, турларга ажратиш, униқайта ишлаш принсиплари, усуллари, воситалари
Б. Ахборотни сақалш, усуллари, воситалари
Д. Тeлeвизион кўрсатувлари
E. Тўғри жавоб йўқ


2. Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?
А. Одамлар,қурилмалар. Матeриаллар, бино..
Б.* Компютeрлар, Компютeр тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминотлар..
C. Электрон ва eлeктромeханикқурилмалар..
Д. Коммуникация воситалари, eлeмeнтлари, алоқа каналлари
4-мавзу. Ахборот тизимлар ва компьютерлар, ахборот тизимларида маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш (2 соат маъруза)


Режа:



              1. Ахборотлар тизимиларини ишлаб чиқишнинг ривожланиши

              2. Фойдаланувчи дастурида ва ЭҲМ ҳотирасида МТ классификация қилиш

Ахборотлар тизимларини лойиҳалаштиришнинг бошлангич материали бўлиб бошқариш объекти тахлилининг натижалари хизмат қилади, улар энг аввало маълумотларни кайта ишлаш тизими ёрдамида хал этувчи бошқариш тизими функциялари ва вазифаларини аниқлашга хизмат қилади.


Функционал тузилмадан келиб чиқиб, функционал тизимларни амалга ошириш учун қўлланиладиган математик модел ва алгоритмлар аникланади ёки ишлаб чиқилади. Бундан кейин зарур ахборот таркиби, уни ташкил этиш усуллари аникланади, зарур дастурий ва техник таъминот танлови ёки ишлаб чиқилиши амалга оширилади, ходимларнинг ташкилий ва функционал мажбуриятларни аниклаштирилади. Ҳукукий таъминот АТ ишлаши шароитида бошқаришнинг ташкилий тузилмаси элементлари ўзароалоқаси коидаларини мустаҳкамлайди.
Ахборот технологияларининг тадрижий йўли уюшган бизнеснинг янги моделлари ривожланиши билан яқиндан шундай боғлиқки, бу жараёнлар кўпинча ягона бир бутунлик сифатида қабул килинади. Компанияларнинг АТ самарадорлигини оширишга интилиши анча такомиллашган аппарат ва дастурий воситаларнинг пайдо булишини рагбатлантиради, улар уз навбатида, фойдаланувчиларни АТни бундан кейинги янгилашга ундайди.
АТни ишлаб чиқишдан олдин, корхона мутахасислари билан биргаликда, ушбу проектни ишлаб чиқибтадбиққилиш мақсадга мувофиқ ми ёки йукми деган саволга жавоб беришлари керак. Акс холда АТни корхона фаолиятида куллаш натижасида кутилган самарага эришолмаслик мумкин. Бундан ташкари, мавжуд муаммони автоматлаштириш усулида ечишда бозорда таклиф килинаётган АТ куллаш мумкин ёки мумкин эмаслигини хам куриб чиқиш мақсадга мувофиқ дир. Бу холда АТни ишлаб чиқиш ва амалийтга татбик қилиш орасидаги вақт бир неча маротаба кискариши мумкин. Тизимли тадқиқот асосида курилаётган муаммога тегишли бўлган барча масалалар мажмуаси тизимлар назариясига асосланган холда қабул килиниб, уларнинг орасидаги мавжуд алоқаларни курсатиш керакдир. Ушбу АТ ни ишлаб чиқиш босқичи муаммони хар томонлама куриб чикади ва тизимни лойиҳалаш учун замин тайёрлайди.
Лойиҳалаш босқичида, муаммога тегишли барча кириш (бирламчи), оралик (агар мавжуд бўлса) ва чиқиш хужжатларининг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг формалари компьютерга киритишда осонлаштириш холига келтирилади. Хужжатлардаги ортикча маълумотлар чиқариб ташланади.
Тасдикланган лойиҳани замонавий дастурлаш тиллари асосида компьютернинг ички тилига утказилади. Бу жараён жудаям мураккаб бўлиб, юкори савияли дастурловчиларни жалб қилишни талаб этади.
Хозирги пайтда иктисодий тизим инфратузилмасининг муҳим қисмни савдо компаниялари ташкил этади, уларнинг бош вазифаси истеъмолчилар буюртма берадиган товарларни савдо компания булинмалари, савдо ташкилотлари компания булинмалари ва ваколатхоналари оркали истеъмолчига уз вақтида етказиб бериш ва самарали сотишдир.
Савдо компанияларида логистика муҳим роль уйнайди. Агар унга тегишли бўлган муаммолар доирасини жамликда куриб чикилса, унда турли туман окимларни бошқариш масалалари улар учун умумий булади. Бозор муносабатлари шароитида моддий техника базасини такомиллаштириш меъёрлари узининг илгариги ахамиятини йукотди. Хар бир хужалик субъекти аник бир вазиятни мустакил бахолайди ва қарорлар қабулқилади. Дунё тажрибаларининг гувохлик беришича, кимки логистика соҳасида укувли бўлса ва унинг услубларини яхши эгалласа, ракобатли кўрашда пешкадамликни кулга киритади. Бу уринда логистиканинг намунавий бизнес-жараёнлари, ташкилий-штат тузилмаси, хизмат курсатиш иши технологияси куриб чиқилади.
Логистика хизмати кечадиган бизнес жараёнлар баёнига бевосита утишдан аввал, савдо компанияларида қўлланилувчи бизнес-тизимлар ва бизнес-жараёнлар таърифларини берамиз. Бизнес-тизим тугал мақсади - махсулотни сотиш бўлганкўплаб бизнес-жараёнлар билан боғлиқ холда намоён булади. Махсулот деганда товарлар, хизматлар ва ахборот тушунилади.
Бизнес-жараённинг тугал мақсади - махсулотни сотиш билан боғлиқбўлган ички ўзаро тоъбе функционал харакатнинг горизонтал погонасини узида намоён қилади. Одатда бизнес-жараёнларнинг куйидаги категориялари фаркланади;
а) бизнес - тизимга даромад келтирувчи махсулотни сотиш жараёнлари(горизонтал);
б) махсулотни сотиш горизонтал бизнес-жараёнларини реализация қилишда даромад олиш билан самарали режалаштириш ва бошқаришни таъминловчи режалаштириш ва бошқариш жараёнлари(вертикал);
в) харакатларни бевосита нуктасига махсулотни етказиб бериш ва жойлаштиришни таъминловчи захирали жараёнлар(вертикал);
д) мавжуд технологияларни узлаштириш учун зарур бўлган ёрдамчи жараёнлар-ўзгартиришлар жараёнлари(вертикал).
Логистика хизмати бизнес-жараёнлари доирасида куйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:

  • товарлар туркумини олиш ва жунатиш муддатларини келишиш,

  • транспорт агентлик бўйича ахборотни тахлил қилиш,

  • товарлар етказиб беришнинг кулай йулларини белгилаш,

  • компания омборида товарларни қабулқилиш ва сақлаш,

  • булим ва майда дукончалар буюртмаларини кайд этиш,

  • товарни компания омборига қайтишини назорат қилиш.

Савдо компаниясининг корпоратив ахборот тизими(КАТ) фойдаланувчиларнинг турли типига қараб локал ва узоқлаштирлган иш жойларини бирлаштирувчи кенгайган тармокни узида намоён этади. КАТ асосий бизнес-марказларига алоқадор бўлган ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан алоқани таъминлайди.КАТнинг асосий элементлари куйидагилар;



  • марказий офисни локал хисоблаш тармоги(ЛХТ);

  • ваколатхоналар ЛХТси;

  • компания савдо булинмаларининг терминаллари;

  • савдо агентликларидаги портатив агентликлар;

  • омборхона захираларини режалаштириш ва кулайлаштириш.

Логистика хизматининг автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ) таркибига куйидагилар киради:


-АИЖ логистика бўйича директор уринбосари;
-АИЖ мижозлар хизмати бошлиги;
-АИЖ мижозлар хизмати бошлигининг ёрдамчиси.

Логистика хизматининг АИЖси куйидаги жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган:



  • транспорт окимларини режалаштириш;

  • товарларни таъминотчилар, савдо корхоналари, компания ваколатхоналари ва савдо булимларидан олиб келишни режалаштириш;

  • омборхона операцияларини хисоб-китоб қилиш;

  • транспорт корхоналпари билан шартноа қилиш;

  • ташувчилар фаолиятини тахлил қилиш ва ташиш харажатларини белгилаш;

  • омборхоналар инвентеризацияси актларини хисобга олиш.

АТ маълумотлар базасининг асосий тузилмавий эелементлари куйидагилар: махсулот, шартнома, таъминотчи, истеъмолчи, омборхона, буюртма, махсулотни кайтариш, харажат қоғози, миқдор, акт, тавсифнома, ташувчи.
Айтиб ўтилганидек, замонавий шароитда логистика кўпгина компаниялар учун муҳим роль уйнайди, шу боис бизнес жараёнларини ташкил этиш ва кайта ташкил этишсиз, шунингдек логистика хизматининг ахборот тизимини ташкил килмай туриб, компанияда самарали иш олиб бориш мумкин эмас.
АТларини бир неча авлодлари фарқланади: 1-авлод (1960-70)марказий ЭҲМ негизида “бир корхона-бир кайта ишлаш маркази”тамойили бўйича курилганфункционал вазифаларни бажаришнинг стандарт мухити сифатида эса IBM-MVS фирмасининг операциявий тизими хизмат килган.
2-авлод (1970-80 й.)АТнинг марказлаштирилмаган даврга утишдаги илк кадамлари, бу жараёнда фойдаланувчилар DEC VAXтипидаги кичик компюьтерлардан фойдаланган холда офис ва компания булимларига ахборот технологияларини жойлаштира бошлаган. Марказлашмаган маълумотлар негизи ва амалий дастурлар туплари асосида ахборот пойдевори бўлган маълумотлар кайта ищлаш тизимларини ташкил этишнинг икки ва уч даражали модели янги авлод АТларида ута янгилик булди.
3-авлод(1980-90 й)бу йиллар шахсий компьютерга оммавий утиш даври булди. Уюшган бизнес мантики таркок иш жойларини ягона АТга бирлашишни талаб этди. Бирок тез орада бир рангли (даражали) тармокларда иерархиялилик белгилари - аввало ажратилган файл-сервирлар, нашр, серверлар ва телекомуникация серверлари кўрина бошлади. Учинчи авлод АТларни ривожлантиришда соф (бир рангли) таксимловчи кайта ишлаш гояси “клиент-сервер”иерархия моделига урнини бушатиб берди.
4-авлод дунега келиш босқичида турибти, бирок хозирданок тушунарлики, юкори даражада АТ захираларини марказлашган холда кайта ишлаш ва ягона бошқариш куйи даражада таксимловчи кайта ишлаш билан уйгунлашадиган замонавий хусусиятлари аввалги авлодлар тизимларида синовдан утган қарорлар синтези билан белгиланади. АТ 4-авлоди уч модель: катта, ўрта ва кичик йўлидан боради деб қаралмокда. Моделлар маълумотлари мантикига кўра, АТ тузилмасида бир ёки бир неча ахборот тугунлари жамланмаси(АТЖ) мавжуд булиши лозим, улардан хар бири охирги фойдаланувчилар ишини самарали қўллаб кувватлаш учун мўлжалланган аппарат ва дастурий воситаларни бирлаштиради. Охирги фойдаланувчилар локал тармоклар мухитида ишлайди, уларнинг индивидуал иловалари ва маълумотлари мижозлар станциялари даражасида энг кўп локаллашади. Тугунлар жамланмаси захираларининг харакатга келиши фақатнисбатан камдан-кам холларда, масалан, уюшган маълумотлар негизига мурожат қилишда ёки файллардан захиравий олишда руй беради. Шундай килиб, янги эелемент-тугунли жамланма билан тулдирилган таксимловчи кайта ишлашнинг эркин ифодаланган моделини куриб турибмиз. АТнинг бундай ташкил килинишини баъзан АТ 3-авлоди марказлашмаган тармокларига қарама-қарши ўлароқ марказлашган тармоқ деб аталади. Марказлашган тармоқли АТ модели фойдаланиш харажатларини иқтисод қилишдан ташқари яна икки афзалликка эга:

  • “клиент-сервер”технологиясини самарали амалга ошириш имконияти;

  • тугунли жамланмага жо бўлган аппарат ва дастурий воситалар уйгунлигидаги кенг спектр хисобига фойдаланувчилар талабига мослашувчанлик.

Марказий ҳисоблаш тизими сифатида мэйн-фрейм, UNIX сервер ишчи станциялар кластерлари ёки суперкомпьютерлардан фойдаланиш мумкин. Бирок ягона сервер атрофида тизимнинг жамланиши хар доим хам энг яхши қарор булавермайди. Биринчидан, серверга уланган мижозлар сони кескин чегараланган. Мижозлар сонининг ошиб бориши тизим реакциясининг секинлашувига олиб келади. Иккинчидан, замонавий АТлардан бухгалтерлик хисоби дастури туридаги анъанавий бизнес иловалардан бошлаб, то умуман корхонани бошқариш вазифаларигача бўлганкўплаб хилма-хил режалардаги вазифаларни бажариш талаб этилади.
Бизнес-жараён тугал мақсади - махсулотни сотиш бўлган ички ўзаро тоъбе функционал харакатнинг горизонтал погонасини узида намоён қилади.


Бизнес- тизимга даромад келтирувчи махсулотни сотиш жараёнлари
махсулотни сотиш горизонтал бизнес - жараёнларини реализация қилишда даромад олиш билан самарали режалаштириш ва бошқаришни таъминловчи режалаштириш ва бошқариш жараёнлари.



Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish