Ахборот технологияси – ходимларнинг ахборотга компьютерда қайта ишлов бериш бўйича аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуидир.
Ахборот тизими - компьютер ахборот технологияларидан фойдаланадиган ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун одам-компьютер тизими.
Технологияларнинг асосий компонентларини киёслаш
Махсулотларни ишлаб чиқариш асосий технологиялар компонентлари
|
Моддий
|
Ахборот
|
Хом-ашё ва материалларни тайёрлаш
|
Маълумотлар ёки бошлангич ахборотни йигиш
|
Моддий махсулотни ишлаб чиқариш
|
Маълумотларни кайта ишлаш ва сернатижа ахборот олиш
|
Ишлаб чиқарилган махслотларни истеъмолчига сотиш
|
Сернатижа ахборотни унинг асосида қарорлар қабулқилиш учун фойдаланувчига узатиш
|
Замонавий ахборот технологиялари - шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланган холда фойдаланувчи ишининг дустона интерфейсли ахборот технологиясидир.
Замонавий ахборот технологияларининг уч асосий тамойили:
-компьютерли интерактив(мулокотли) иш режими;
-бошқа дастури махсулотлар билан интеграциялашлик (туташищ), ўзароалоқа:
-хам маълумотлар ,хам вазифанинг куйилиши жихатидан ўзгаришлар жараёнларининг мослашувчанлиги.
Бугунги кунда таъминловчи ЗАТ ва функциоанл ЗАТ ҳақида гапириш мумкин.Таъминловчи ЗАТ турли вазифаларни хал қилиш учун хилма-хил предметли соҳаларда асбоблар мажмуи сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ахборотни кайта ишлаш технологиясидир.Таъминловчи туридаги ахборот технологиялари вазифаларга йуналтирилган синфларга нисбатан тасниф килиниши мумкин.Функционал ЗАТ таъминловчи ЗАТларнинг шундай модификациясини узида намоён этадики, унда предметли технологиялардан бирортаси реализация килинади. Масалан, банк кредит булими ходимининг ЭҲМдан фойдаланиладиган иши карз олувчининг кредит олиш кобилятини бахолашнинг банк технологиялари йигиндиси, кредит шартнома ва тезкор мажбуриятлар .туловлар графики хисоб-китоби ва бирор бир ахборот технологияларида амалга оширилган бошқа технологияларни шакллантиришни албатта кузда тутади:матнли процессордаги МББТ ва хоказо. Предметли технология ва ахборот технологиялари бир-бирига таъсир этади. Масалан, пластикали карточкаларнинг молиявий ахборот сифатида ташувчилиги предметли технологияларни тубдан ўзгартиради, бу ташувчиси мавжуд булмаган имкониятларни беради. Мисол тарикасида картотека билан ишлаш банк технологиясини келтириш мумкин, у молиявий назорат мотивлари бўйича шахсий хисоб ракамининг ёпилиши туфайли кайта ишлашга тушган ва бажарилмаган хужжатларни уз ичига олади. Бу холда аввал хисоб раками ёзилади. Сўнгра, агар ахборот технологияси қўлланса, бу ёзув картотека раками билан шундай белгиланадики, хисоб ракамидаги колдикни камайтирувчи барча бошқа хужжатлар ушбу картотекага тушиши керак. Ахборот технологиялари компьютерда сақланувчи маълумотлар устида турли мураккаблик даражасидаги операциялар, амаллар, босқичларнии бажаришнинг аник регламентли коидаларидан ташкил топади. Ахборот технологиясининг асосий мақсади- ахборотни сақлаш ва узатишни ташкилэтиш. Ахборот тизими ахборотни кайта ишлашнинг ахборот-компьютер тизимини узида ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |