Ахборот тизимлари ва технологиялари Кириш


Оригнал - макектни босиб чиқариш



Download 3,45 Mb.
bet116/126
Sana12.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#546003
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126
Bog'liq
tizimlarning-faoliyatini-va-rivozhlanishini-harakterlovchi-asosij-tushunchalar-o

Оригнал - макектни босиб чиқариш.Одатда, нашриётларда босиб чиқарувчи қурилма сифатида лазерли принтерлар ишлатилади. Лазерли принтерда бирор нарсани босиб чиқариш учун драйвер программа - компьютер билан принтер орасида маълумот алмашинувини бошқарувчи махсус программали таъминот зарур. Драйвер программалар операцион система таркибига киради ва принтер билан бирга берилган бўлади. WINDOWS 95 системасида керакли принтерни ўрнатиш учун Printers (принтерлар) папкасидаги принтерлар рўйхатини очиш ва принтер номини танлаш керак. Агар сиз POST SCRIPT тилига мослашган принтерни ишлатсангиз, унда TRUE TYPE гарнитураларини POST SCRIPT эгри чизиқларига мослаштирувчи режимни ўрнатишингиз керак. Бунинг учун танланган принтернинг Properties Хусусиятлар) ойнасида Fonts(Шрифтлар) қисмига тегишли ойна очилади. Бу ойнада Always Use True Type Fonts (Доим True Type шрифтларидан фойдаланиш) калити(переключатель) ўрнатилади. Сўнг Send Fonts As (Шрифтни узатиш усуллари) тугмасида сичқонча тугмасини битта босиб, Send True Type Fonts As (True Type шрифтларини узатиш усуллари) рўйҳатидан Outline (Контурлар) сатрини танланади.

Ҳужжатни босиб чиқариш мулоқот ойнаси.

Ҳужжатни босиб чиқаришда Print мулоқот ойнасидан фойдаланамиз. Мулоқот ойнасининг ўнг томонида жойлашган тугмаларнинг ҳар бирита мос ўзининг мулоқот ойнаси очилади.


Тест саволлари:
1. Page Maker дастури нима учун мўлжалланган?
А. * нашриёт тизими
Б. . фото тасвирларни қайта ишлайдиган дастур
C. жадвалли маълумотларни қайта ишлайдиган дастур
Д. интeрнeт хизматини кўрсатувчи дастур
2. Page Maker дастурида файл кeнгайтмасини аниқланг?
А. doc
Б. * pub
C. wau
Д.xls


27-мавзу. Тадқиқот ва лойиҳалашда ахборот технологиялари
(2 соат лаборатория иши)



Режа:

  1. Тадқиқот ва лойиҳалаш

  2. Лойиҳалашда ахборот технологиялари

Узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган давлат талабларига мувофиқ, таълим муассасалари таълим–тарбия жараёнининг самардорлигини ошириш, илм–фаннинг сўнги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак маънавиятли, касб–ҳунарли, Она Ватанга садоқатли, миллий ва умуминсоний қадриятларни ардоқлайдиган, ижодий ва мустақил фикр юрита оладиган, давлат, жамият ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган баркамол шахсни камолга етказиш каби муҳим вазифаларни амалга оширишни назарда тутади.


Ушбу вазифаларни муваффаққиятли ҳал этиш таълим–тарбия жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришни талаб этади.
Ўқитувчининг касбий компетентлиги уларнинг ўзига ва ўз ишига нисбатан талабчанлиги, ўз ишининг устаси бўлиши, ўз соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур билиши, ўзини-ўзи ривожлантирувчи ҳамда ўз қобилияти ва имкониятларини тўла ишга сола билиши, таълим муассасаси, оила ва маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўя олиши даражалари билан аниқланади.
Ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни асосан ўқитувчи ўз ишининг устаси бўлишида, ўзини-ўзи ривожлантиришида керак бўлади. Бугунги кунда дарс жараёнида АКТ дан фойдаланиш давр талаби ҳисобланади. Дарсларда энг ками слайлардан фойдаланиб дарс ўтилганда ҳам дарс самарадорлиги нисбатан 50 фоизга ошади. Бу борада қадимги чин ҳикматларида шундай дейилган: - “Менга айтинг - мен унутаман, менга кўрсатинг - мен эслаб қоламан, менга шуни ўзимда бажартиринг у ҳамиша меники бўлиб қолади”.
“Биз қандай ўқиймиз? Биз маълумотларни эслаб қоламиз: 10 фоиз ўқиганимизда, 50 фоиз кўрганимизда ва эшитганимизда, 80 фоиз гапириб берганимизда, 90 фоиз гапириб берганимизда ва бажарганимизда”. Демак ўқувчилар ўзлаштиришининг 50 фоизи берилган маълумотни ҳам кўриш ва эшитиш орқали амалга оширилар экан ҳар бир дарс жараёнида АКТдан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади ва бу ўз навбатида ўқитувчининг касбий компетентлигини оширишида АКТнинг аҳамиятини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришда унинг ахборотлар билан ишлаш функциясини такомиллаштиришни тақозо этади.
Ахборотлар билан ишлаш функцияси - ўқитувчилар билан ўқувчилар ўртасидаги шахсий ва технологик ахборотлар алмашувини ташкил этади. Унинг асосий хусусияти ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, педагогик жараёнларда шахсга йўналтирилган таъсирни вужудга келтириш асосида уларнинг фаоллигини таъминлаш, ўқувчиларнинг ўз ўқув фаолиятидан ва ташкил этилган педагогик жараёнларда яратилагн шарт-шароитлардан қониқиш ҳосил қилишлари учун уларда қизиқишлар вужудга келтириш билан белгиланиб, бу хусусият ўқитувчиларнинг ўқитиш функциялари билан бир қаторда, ахборотлар ёрдамида ишлаш функциясининг кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлади1.
Ўқитувчининг ахборотлар билан ишлаш функциясини такомиллаштириш бевосита у фаолият кўрсатаётган таълим муассасасининг ахборотлар тизими билан таъминланишига ҳам боғлиқ.
Ахборотлар тизими - бу педагогик жараёнларда муҳим педагогик аҳамиятга эга бўлган маълумотларни, ўқитишнинг янги педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда педагогик жараёнларни ташкил этиш йўналишидаги барча меъёрий ҳужжатларни, ташкилий янгиликлардан иборат оқимни, замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютерлар тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлашни ўз ичига олувчи мураккаб тизим ҳисобланади. Ахборотлар тизимида меъёрий ҳужжатлар билан танишиш ва унга амал қилиш ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришда АКТнинг аҳамиятини белгиловчи энг асосий вазифадир.
Бу борада ўқитувчилар касбий компетентлигини оширишда АКТ бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги 3080-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 3 августдаги “2006-2007 ўқув йилини “Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда педагог кадрлар салоҳиятини ошириш ўқув йили” деб номлаш тўғрисида”ги буйруғи, 2008 йил 19 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги муассасаларида компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 223-сонли буйруғи, 2011 йил 23 мартдаги “Умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 61-сонли буйруғини билишлари ҳамда ушбу меъёрий ҳужжатларда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга оид билим, кўникма ва малакалар билан қуролланишни талаб этади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шуни таъкидлашимиз мумкинки бугунги кун ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантиришда АКТ нинг ўрни ва аҳамиятини “ўқитувчи-ахборот коммуникацион технологиялари-ўқувчи” муносабатларида ҳам кўришимиз мумкин. Бу муносабатлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёнларида педагогик жараён сифатида майдонга чиқади, яъни таълим муассасалари ўқитувчилари ўқитишнинг техникавий воситалардан оқилона фойдаланишни, дарсларда ва йиғилишларда, ўқув семинарларида слайд, электрон дарслик, ўқув-лаборотория машғулотларининг электрон вариантларидан фойдаланишга эришиши айниқса ёш ўқитувчиларда ахборот коммуникацион технологияларга бўлган қизиқишларни ривожланишида ўзининг ижобий самарасини беради.
Таълим муассасасида комьютер техникаси воситаларининг янги авлодларнинг бўлиши ва улардан барча ўқитувчилар фойдаланишни ўрганишлари шунингдек, фойдаланишлари учун зарурий ва етарли шарт-шароитлар ва имкониятларни яратилиши ўқитувчиларда раҳбарга нисбатан бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтиради ҳамда уларнинг компьютер техникаларига бўлган қизиқишини ривожлантириш билан бир қаторда, улардан фойдаланишни ўрганишга ҳамда фойдаланишга ундайди.
Ўқитувчиларда ўз касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш уларнинг мустақил таълим олишга ижобий мотивларни шакллантиради, яъни уларда таълим олишга, илм-фанга қизиқишни янада ривожлантиради.
Электрон ўқув қўлланма архитектураси компьютерлаштирилган ахборот технологияларини эгаллаш ҳаракатидир. Полиграфик нашрларни нусхалашда, ѐзилган CD-ROM лар ѐки Интернет биргаликдаги зарбасига учради. Бу албатта отсиз сакрашга ўхшайди чунки ҳеч қандай қоғозбозликсиз электрон йўллар орқали нашр қилиш ѐки кўпайтириш имконияти бор.
Тақдим этилган маълумотлар янги шаклда, электрон ўқув қўлланмада тасвирланади. Электрон ўқув қўлланманинг биринчи шакли матн кўринишида ишлаб чиқилди Ҳозирда эса унинг кўриниши мураккаб ҳолга етиб келди. Электрон ўқув қўлланмага ҳозирда матн, овоз, мусиқа, видео ва бошқа интернет тармоғи имкониятлари қўшиб борилмоқда. У телевизион ва радио узатиш имкониятига эга. Мультимедиа ўқувчи ўқитувчиларнинг экран дизайнига бўлган муносабатини камайтирди. Тан олиш керак маълумотлар фойдаланувчиларга янги имкониятлар билан берилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳар хил кўринишдаги муаммолар, боғлиқликлар, масалан, фойдаланиш манбалари етишмайдиган махсус билимларни пулга олишларидир. Бу муаммонинг ечимини такрорланмас, энг замонавий электрон ўқув қўлланмалар кўрсатиб берди. Замонавий ахборот технологиялари тараққиѐти стратегияси йўналишни маълумотдан билимга белгилайди. Компьютер дастурлари билимларни ташиш вазифасини бажаради деган фикр, фақат маълумот ѐки унинг шакли, белгиланган бутунлик таъминланади. Дарҳақиқат биринчи электрон ўқув қўлланмада алгоритмлаш амалга оширилиб, муаллиф бутун ўқитишни шакллантиришга эришди. Бу электрон ўқув қўлланма эволюциясига мультимедианинг тараққиѐти сабаб бўлди. Аммо айнан у фойдаланувчилар ахборот ресурсларининг келажагини белгилайди. Энг яхши электрон ўқув қўлланмаларда чуқур маъно, яна методик ва панд -насиҳат даражаси стратегия ва алгоритмига эга.



Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish