Ахборот тизимлари ва технологиялари Кириш


Телекоммуникация тизимлари



Download 3,45 Mb.
bet104/126
Sana12.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#546003
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   126
Bog'liq
tizimlarning-faoliyatini-va-rivozhlanishini-harakterlovchi-asosij-tushunchalar-o

Телекоммуникация тизимлари алоқа йўллари билан туташган ва одамлар гуруҳи ичида бир пайтда ахборот алмашиш учун мўлжалланган техник воситаларни намоён этади. Телеконференцияларнинг икки алоҳида тури – компьютерлашган телеконференциялар ва видеоконференцияларга ажралади. Видеоконференциялар жисмоний жиҳатдан турли жойларда бўлган иштирокчиларга бир-бирини кўриш ва эшитиш имконини берадики, бу ҳол худди бир жойда мавжуд бўлиш тасаввурини уйғотади. Алоқа учун мўлжалланган умумий телефон линиялари ёки тўлақонли телевизион тасвирни таъминловчи коаксиль, оптик толали линиялардан фойдаланилиши мумкин.
Шахсий компьютерлардан кенг фойдаланиш компьютерлашган телеконференцияларнинг ўсишига олиб келади.
Локал тармоқ ҳамкасбларнинг терминалларига, муассасалардаги ихтисослашган маълумотлар базасига ва марказлашган хизматларга (асосий компьютерлар, ахборот файлларга) кириш имконини беради. Локал тармоқ идора коммуникациясини таъминлайди ва катта ахборот оқимларини узатишга қобил. Ҳужжатлар асосан электрон шаклда тарқатилади ва сақланади. Бироқ, қоғоздаги ҳужжат ахборотни намоён этишнинг энг оммавий шакли бўлиб қолмоқда, шу электрон ҳужжатлар охирги фойдаланувчига етиб боргунча қоғоз шаклига киради.


Замонавий, маълум маънода, идеал идора бошқарув мутаҳассислари ва идоранинг бошқа ходимлари меҳнатини комплекс автоматлаштиришни таъминлашлари лозим.
Раҳбарлар ва мутаҳассисларнинг зарур ахборотни олиш учун компьютер ва бошқа асбоб-ускуналарга тўғридан-тўғри кириш имконияти пайдо бўлмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда идора ишини автоматлаштириш анча самарали натижалар бермоқда. АҚШ бошқарув органларида бундай офисларда иш ҳажмининг 37% бажарилади ва унга сарфланаётган вақтни эса 24% га камайтирди.
«Электрон офис» концепциясини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш секин-аста бошқариш усул ва методларини ўзгартиришга, бир қатор ходимлар вазифаларини қайта кўриб чиқишга, меҳнат самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Шу билан бир қаторда қоғоз-ҳужжатлар билан ишловчи ходимларга эҳтиёж камаймоқда, иш вақтидан фойдаланишни, бир-биридан узоқ хоналарда жойлашган ходимларни назорат қилиш имконияти ошмоқда.
Малакали ходимларга бўлган талаблар ҳам ўзгариб бораяпти. Бир томондан юқори малакага эга бўлмаган ходимларнинг бир қисмидан ҳам фойдаланиш имконияти туғилмоқда. Бошқа бир томондан, раҳбарлик лавозимларида тор соҳа-даги мутаҳассислардан фойдаланишдан кенг дунёқарашга эга ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаган ходимлардан фойдаланилаяпти. Соф ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш ҳарактеридаги ахборот ўртасидаги чегаралар йўқолиб бориб, ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш учун умумий ахборот массивлари ва процедураларидан фойдаланилмоқда.
«Информация» ахборот - атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ходиса ёки бирор киши фаолияти хақида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. Ахборот бошқарув тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида фаол таъсир этиш учун зарур маълумотлар йиіиндисидан иборатдир. Етарли ва аниқ ахборотга эга бўлмай бошқариш мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш ахбороти бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқа усулидир. Бошқарувчи тизим бошқариладиган тизимдан ишлаб чиқариш холати ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисида ахборот олади. Бошқарувчи тизим олинган ахборот асосида бошқарилувчи тизим фаолиятига бахо беради, бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида кўрсатма, фармойишлар чиқариб, бошқарилувчи тизимга ижро учун юборади.
Ахборот бошқарув тизимида алохида бўғин бўлиб хисобланади. Унга қатор ўзига хос хусусиятлар мансуб бўлиб, улар ахборот бошқарувининг барча бўғинлари, барча вазифаларини қамраб олишига боғлиқдир. Ахборот - бу бошқарув аппарати фаолиятининг хам дастлабки нуқтаси, хам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаётган ҳаракатлар мавжудлиги шарти, мустахкамлаш усулидир. Ахборот хажми ортиши билан бошқарув ахборотининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб хам ортиб боради.
Бошқариш жараёни бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ахборот тўплаш, узатиш ва қайта ишлаш, бошқарув буйруқлари кўринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишдан иборат.
Ахборотнинг қуйидаги турлари мавжуд: статистик, оператив, иқтисодий, хисоб, молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтмоий ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришни бошқаришда иқтисодий ахборот алоҳида ўрин эгаллайди, чунки у кишиларнинг моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги мносабатларини акс эттиради. Шу билан бирга фан-техника тараққиёти асосида ишлаб чиқариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборот ахамиятини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Келиб чиқиш манбаасига боілиқ равишда ахборот ташқи ва ички ахборот турларига бўлинади. Ташқи ахборот ташқи мухитдан олинадиган хабарлардан иборат бўлади. Булар жумласига юқори ташкилотлар фармойишлари, режа топшириқлари, маҳсулотни сотиш шартлари хақида ахборотлар киради. Ички ахборот корхона ёки унинг бошқарув бўіинида шаклланиб, истеъмол қилинади. Корхона миқёсида улар жумласига цехлар томонидан режанинг бажарилиши, моддий-техникавий таъминот, махсулот таннархи, кадрлар, меҳнат унумдорлиги хақида ахборотлар киритилиши мумкин.
Йўналиши бўйича ахборот - бошланіич ва бошқарувчи (раҳбарлик) ахбороти турларига бўлинади. Раҳбарлик ахбороти бошланіич ахборотни қайта ишлаш асосида қарор қабул қилиш натижасидир. Бошланіич ахборот доимо бошқарув тизимининг қуйи даражасидан юқорироқ даражага қараб ҳаракат қилади, раҳбарлик ахбороти эса тескари йўналишда ҳаракатланади.
Ахборот вақт ўтиши билан турли аҳамият касб этади. Барқарорлик даражаси бўйича уни барқарор шартли-барқарор, ўзгарувчан турларга бўлиш мумкин. Барқарор ахборот узоқ муддат давомида ўз ахамиятини ўзгартирмайди (корхона, унинг бўлинмалари номи, махсулот тури). Шартли-барқарор ахборот ахамияти маълум муддат давомида сақланиб туради. Корхона миқёсида бундай ахборотга турли меёр ва меёрий хужжатларни (моддий, меҳнат сарфи, тарифлар меёрлари)ни киритиш мумкин. Ахборотнинг бундай тури корхона бўйича умумий ахборотнинг 35%дан кўпини ташкил этади. Ўзгарувчан ахборот бошқарув объекти фаолияти ва унга мос ҳолда бошқарув жараёнлари ўзгарувчанлигини акс эттириб, қарор қабул қилиш учун тез қайта ишлашни талаб этади.
Бошқарув фаолиятида шунингдек, бошланіич ахборотни қайта ишлаш натижасида олинган ҳосила (иккиламчи) ахборотдан ҳам фойдаланилади.
Ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш мақсадида уни сақловчи турли воситалар инсон хотираси, хужжат, перфорация карталари, магнит ленталари, барабан диск, электр импульслар комбинациясидан фойдаланилади.
Ахборот йиіиндиси бошқарувнинг ахборот тизимини ташкил этиб, у бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён бўлади. Ахборот тўіри, аниқ, ўз навбатида, объектив. Мазмунли ва қарорларни қабул қилиш учун тушунарли бўлиши керак. Ахборот хажми жихатидан кичик, мазмунжиҳатидан чуқур, унинг матни тушунарли ва содда бўлиши лозим. Корхонани ахборот билан тўіри алоқалар кўринишидаги турли-туман ахборот оқимлари воситасида таъминланиб, улар аниқ ишлаб чиқариш вазифасини хал этиш имконини беради.
Замонавий йирик корхоналарда ахборот хажми миллион хужжат сатри гача етади., бу ўринда барча ахборот тез қайта ишланиши зарурлигини ҳам инобатга олиш зарур. Масалан, Тошкент авиация заводида кундалик бирламчи ахборот миллион кўрсаткични ташкил этади. Бундай шароитда ахборот билан ишлашни ташкил этиш бўйича қуйидаги қатор муаммоларни хал этиш лозим бўлади:

  1. мақбул ахборот тизимини ишлаб чиқиши;

  2. ахборот ақимларини шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш;

  3. ахборот қабул қилиш ва юборишнинг мақбул усулларини танлаш;

  4. ахборотни сақлаш ва излашни ташкил этиш;

  5. ахборотни қайта ишлаш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш.

Бу йўналишда олиб бориладиган барча ишлар ахборотни йиіиш ва қайта ишлашнинг ягона умумдавлат тизимини яратишни таъминлаши зарур. Ахборотлар йиіиндиси бошқарувнинг ахборот тизимини ташкил этади. Ахборот тизими - хужжатлар ахборот оқимлари, алоқа каналлари ва бошқарув объектининг техникавий воситаларини қамраб олувчи мураккаб ахборот мажмуидир. Бошқарув объектининг қандайдир бир қисми бўйича ахборот йиіиндиси кичик тизимни ташкил этади. Мақбул ахборот тизимини ташкил этиш бошқарувнинг у ёки бу ташкилий тизимини лойиҳалаштириш ва унинг самарали фаолият юритишининг муҳим шартларидан бўлиб хисобланади.
Ахборот тизимлари оддий ва мураккаб тизим бўлиши мумкин. Оддий ахборот тизими уни қайта ишлашни талаб этмайди, ахборот манбаасидан у истеъмол қилиниш жойигача етказишда ўзгариш юз бермайди. Бундай ахборот телефон ёки бошқа хабар бериш воситалари ёрдамида бир марта берилувчи хабар сифатида етказилади. Мураккаб ахборот тизимлари ахборотни қайта ишлашнинг механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси бўйича турларга ажратилади. Биринчи гурухга қўлда ёки энг оддий механизмлар ёрдамида қайта ишланувчи ахборот тизимлари киради.. Иккинчи гурухга ахборотни тўплаш, қабул қилиш ва қайта ишлашда механизация кенг қўлланиладиган ахборот тизимлари киради. Учинчи гурухга маълумотларни комплекс механизация воситаси билан бирга автоматлаштириш элементларини қўллаб қайта ишлаш ва тўплаш қўлланилган ахборот тизимлари киради.
Ахборот қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш цикли автоматлаштирилган ахборот тизими тўртинчи гурухни ташкил этади.
Ахборотни қайта ишлашда ЭҲМлар қўлланиладиган бошқарув тизимлари автоматлаштирилган бошқарув тизими (АБТ) номини олган. АБТ қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • ахборот қабул қилиш;

  • ахборотни қайта ишлаш;

  • ахборотни сақлаш, йиіиш;

  • бошқарув ташкилотига ахборот бериш;

  • ижрочиларга буйруқ узатиш.

Иліор ахборот тизимини лойхалаштириш жараёни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга асосланиши лозим:

  • корхонада мавжуд ахборот тизимини тахлил қилиш, ахборотнинг асосий йўналишларини ўрганиш;

  • ахборот тизимининг иқтисодий-моделини ишлаб чиқиши; зарур ахборот хажми ва мазмунини аниқлаш;

  • ахборот тўплаш ва қайта ишлаш учун техникавий воситаларни аниқлаш;

  • ахборотни қайта ишлаш технологиясини яратиш;

  • ахборот вужудга келиши ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш;

  • корхонада қўлланиладиган ахборот учун шифрлар тизимини яратиш;

  • ахборотни узатиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш ва механизациялаштириш қулай бўлиши учун стандарт маълумотларни лойиҳалаштириш;

  • лойиҳалаштириш жараёнида олинган барча материалларни тартибга солиш ва расмийлаштириш.

Бозор шароитида ишлаб чиқариш ахборот тизимларини улар ривожланиши ва лойиҳалаштиришга тизимий ёндашиш асосида комплекс ташкил этишни талаб этади. Бу талабларга маълумотларни қайта ишлашнинг интеграцион тизими жавоб беради. Уни турли даражадаги замонавий хисоб машиналари, ЭҲМ, инсон машина тизимини ҳар томонлама қўллаш асосида лойиҳалаштириш мумкин.



Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish