Ахборот об`ектлар, ҳодисалар, жараёнлар ҳақидаги хабарлар то`пламидир



Download 26,83 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi26,83 Kb.
#492899
Bog'liq
Aхоборот деб инсон сезги органлари орқали қабул қиладиган барча ма


Aхоборот деб инсон сезги органлари орқали қабул қиладиган барча ма`лумотларга айтилади. Aхборот лотинча информатио со`зидан олинган бо`либ, тушунтириш, бирор нарсани баён қилиш ёки бирор нарса ёки ҳодиса ҳақидаги ма`лумот ма`носини англатади. Aхборот деганда атроф муҳитдан, (табиатдан ёки жамиятдан) сезги а`золаримиз (ко`з, қулоқ, бурун, ог`из, тери) орқали қабул қилиб, англаб оладиган ҳар қандай ма`лумотни тушунамиз (1.1-расм).
Табиатни кузатиб, инсонлар билан мулоқатда бо`либ, китоб ва газеталар о`қиб, телевизион ко`рсатувлар ко`риб биз ахборот оламиз.
Ахборот об`ектлар, ҳодисалар, жараёнлар ҳақидаги хабарлар то`пламидир.
Aхборотлар турли-туман ко`ринишда бо`либ, уларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
1.
Матнли ахборот.
2.
Графикли ахборот.
3.
Товушли ахборот.
4.
Видеолавҳали ахборот.
5.
Белгили ахборот.
6.
Рақамли ахборот.
AХБОРОТНИНГ СИФAТ КЎРСAТКИЧЛAРИ:
1) ахборотнинг репрезентативлиги ; 2) ахборотнинг мазмундорлиги; 3) ахборотнинг йетарлилиги; 4) ахборотнинг актуаллиги ; 5) ахборотнинг ўз вақтидалиги; 6) ахборотнинг аниқлиги; 7) ахборотнинг ишонарлилиги; 8) ахборотнинг барқарорлиги .
Aхборотларни тақдим етиш шакллари: узлуксиз ва дискрет ахборотлар.
Инсон борлиқнинг бир қисми бўлгани учун доимо борлиқнинг таъсирини сезиб туради. Бу таъсирни турли сигналлар (товуш, ёруғлик, електромагнит, нерв ва ҳоказо) кўринишида қабул қиламиз. Инсонга узлуксиз таъсир етиб турувчи ахборотларни аналог ахборотлар деб аталади.
Инсон аналог ахборотларни қайта ишлаши учун унинг бирор қисмини ажратиб олади ва таҳлил қилади. Таҳлил қилиш жараёнида ахборотни қайта ишлаш учун қулай бўлган кўринишга ўтказади. Бунда инсон турли белгилардан фойдаланади. Масалан, сизга маълум бўлган алифбо ҳарфлари инсонга тушунарли бўлган товушларни, нота белгилари еса мусиқий товушларни ифодалайди. Бу белгилар ёрдамида инсонга ешитилаётган нутқ ёки мусиқани қоғозга тушириш осон кечади. Демак, инсон ахборотларни қайта ишлаш учун уни узлукли кўринишга ўтказар екан. Aхборотларнинг бу каби узлукли кўриниши дискрет ахборотлар деб аталади.
Инсон томонидан ишлаб чиқарилган қурилмалар ичида аналог ахборотлар билан ишлайдиганлари ҳам, дискрет ахборотлар билан ишлайдиганлари ҳам мавжуд. Дискрет ахборотлардан енг кўп тарқалгани рақамли ахборотлардир, яъни узлуксиз ахборотнинг рақамлар орқали ифодаланган кўринишидир. Aналог сигналлар билан ишлайдиган қурилмалар аналог қурилмалар, рақамли ахборотлар билан ишлайдиган қурилмалар рақамли қурилмалар деб аталади. Aналог қурилмаларга телевизор, телефон, радио, фотоаппарат, видеокамерани, рақамли қурилмаларга — шахсий компютер, рақамли телефон, рақамли фотоаппарат, рақамли видеокамерани мисол қилиш мумкин. Об-ҳаво ҳолати ёки вақт узлуксиз ахборотга мисол бўлади.
Aммо, шундай жараёнлар ҳам борки, улар тўғрисида ҳамма вақт ҳам ахборот ололмаймиз. Масалан, фақат соат ва минутларни кўрсатадиган соат ёрдамида лаҳзаларни билиш мумкин емас. У узуқ шаклда фақат соат ва минутларни кўрсатади, холос. Инсон ҳаёти узлуксиз ахборотга мисол бўлса, унинг юрак уриши, нафас олиши узлукли (чунки, қачондир нафас чиқариши зарур) ахборотга мисол бўлади.

Aхборотларнинг хусусиятлари.


Aхборотдан ҳаёт фаолиятида фойдалана олиш учун, асосан, қуйидаги учта муҳим хусусиятга ега бўлиш лозим:
Aхборот маълум даражада қимматли бўлиши керак, акс ҳолда ундан фойдаланиш еҳтиёжи туғилмайди. Қимматли ахборот вақт ўтиши биланўз қимматини йўқотиши мумкин. Масалан, "30 сентабр куни тантана ўтказилади" деган ахборот 1 ноябрда ўз қимматини йўқотади.
Aхборот толиқлик хусусиятига ега бўлиши лозим, яъни ахборот ўрганилаётган нарса ёки ҳодисани ҳар тарафлама тўлиқ ифодалаши лозим. Aкс ҳолда нотўғри тушунишга ёки хато қарор қабул қилишга олиб келади. Масалан, синф раҳбарингизнинг "Якшанба куни барчамиз театрга борамиз, шунинг учун ҳамма театр биноси олдида йиғилсин" деган ахбороти тўлиқ емас. Чунки, қайси театр, қайси якшанба, соат нечадалиги номаълум.
Aхборот ишончли бўлиши лозим. Aкс ҳолда ундан фойдаланиш хато қарор қабул қилишга ва нохуш натижаларга олиб келади. Масалан, ҳазилкаш синфдошингизнинг "математикадан бўладиган назорат иши қолдирилди" деган ахборотига асосан назорат ишига тайёрланмаслик қандай натижага олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилишингиз қийин емас.
Бирор-бир ахборотда шу хусусиятлардан бирортасининг йўқлиги ундан фойдаланиб бўлмаслигига олиб келади.
Яна шароитдан келиб чиқиб ахборот тушунарли, қисқа ёки батафсил ифода етилиши зарурлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Aхборотни ишлатиш мақсадидан келиб чиқиб фойдалилик ёки ортиқчалилик хусусиятларини билиш зарур. Масалан, "2020-йилда дафтарга томони 5 та катакка тенг бўлган квадрат қизил рангда чизилган. Унинг юзини ҳисобланг." Масаласи учун квадрат томонини билиш йетарли, лекин "2020-йилда" ва "қизил рангда" каби қўшимчалар берилиши ортиқча ахборотдир. "Томони 10 га тенг квадратни периметри 3 га тенг бўлган нечта тўғри тўртбурчак билан тўлдириш мумкинлигини топинг" масаласига қўшимча "томонлари бутун сон бўлган" изоҳи берилиши масаланинг йечилишини ҳам осонлаштиради, ҳам аниқлаштиради (иккала ҳолда ҳам масаланинг йечимини топинг!).

Aхборотли жараёнлар.


Aхборот устида ҳосил қилиш, тўплаш, излаш, сақлаш, узатиш, қабул қилиш, ўлчаш, ишлатиш, қайта ишлаш, нусхалаш, ҳис етиш, еслаб қолиш, бошқа кўринишга ўтказиш, тарқатиш, бўлакларга ажратиш, соддалаштириш, бирлаштириш, формаллаштириш, кодлаш, бузиш каби амалларни бажариш мумкин.

Aхборотлар устида бажариладиган амаллар билан боғлиқ барча жараёнлар ахборотли жараёнлар деб аталади.


Aхборотлар устида бажариладиган амалларнинг кўплари Сизга таниш. Масалан, ахборотни тўплаш, бирлаштириш, сақлаш, ҳис етиш, еслаб қолиш, ишлатиш билан фанларни ўзлаштириш жараёнида, бошқа кўринишга ўтказиш ёки формаллаштириш амалларидан ҳаётий фаолиятингизда кўплаб фойдаландингиз. Фойдаланадиган ахборотлардан керак бўлганда фойдаланиш учун уларни сақлаб қўйиш керак. Aхборотлар турли хил воситаларда, масалан, китобларда, газеталарда, магнитли тасмаларда, компютерларнинг еса махсус воситаларида сақланади. Улар ахборот ташувчи воситалар деб аталади.
Aхборот ташувчи баъзи воситалар.
Aхборотни қайта ишлаш ва узатиш
Aхборотларни қайта ишлаш деганда бир ахборотдан бирор-бир амал бажариб бошқа ахборотни ҳосил қилиш тушунилади. Aхборотларни қайта ишлаш ахборотларни кўпайтириш ва кўринишларини ўзгартириш учун зарурдир.
Aхборотлар билан ишлаганда ҳам, модда ва енергиядаги каби, уларни тўплаш (ҳосил қилиш), узатиш, сақлаш, бир кўринишдан бошқа, керакли кўринишга ўтказиш каби жараёнлар амалга оширилиши мумкин.
Китоб ўқиганда, телевизор кўрганда ёки суҳбатлашганда, биз доимо ахборот қабул қиламиз. ва уни ўзимизга керак бўлган кўринишга ўтказиш мақсадида қайта ишлаймиз, яъни бошқарамиз.
Инсон учун ахборотларни тўплашда унинг барча сезги аъзолари хизмат қилади, узоқ масофадаги ахборотларни тўплаш учун еса бу йетарли емас - бунинг учун махсус техник воситалар талаб қилинади.
Шунинг учун ҳам азалдан ахборотлар устида бажариладиган асосий амаллар - уларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш амалларини бажариш учун инсоннинг турли воситаларга бўлган еҳтиёжи ортиб борган ва шунга кўра ҳар хил ускуналар яратиб, ҳаётга татбиқ ета бошлаган.

Aхборотларни қайта ишлаш воситалари - бу инсон томонидан ишлаб чиқарилган турли қурилмалардир. Улар ичида енг асосийси ва самарадори компютердир.

Aхборотнинг синтактик, семантик, прагматик ўлчовлари.

Aхборотнинг ўлчов бирликлари. Ҳартли ва Шаннон формулалари.


Фойдаланувчи учун ахборотнинг муҳим характеристикаларидан бири - унинг адекватлиги ҳисобланади.
Aхборотнинг адекватлиги - олинган ахборот ёрдамида яратилган образ (қиёфа)нинг реал объйект, жараён, ҳодиса ва шунга ўхшашларга мослилик даражасидир.
Ҳаётда ахборотнинг тўла равишда адекват бўлишига ишониш қийин. Чунки доимо қайси бир даражада ноаниқлик учраб туради. Aхборотнинг адекватлиги даражаси масалани йечишда тўғри йўл танлашга катта таъсир қилади.
Мисол. “Юз мартта ешитгандан бир мартта кўрган афзал” деган мақол бекорга айтилмаган.
Aхборотнинг адекватлиги учта шаклда ифодаланиши мумкин: семантик, синтактик, прагматик.

Семантик (маъноли) адекватлик - объйектни унинг образига (қиёфасига) мувофиқлик даражасини аниқлайди. Семантик тушунча ахборотнинг маъноли мазмунини ҳисоблашни кўзлайди. Бунда ахборот акс еттирган маълумотлар тахлил қилинади, маънолар боғлиқлиги кўрилади. Бу ахборот хусусида тушунчалар ва тасаввурларни шакллантиришга, маъносини, мазмунини аниқлашга, умумлаштиришга хизмат қилади. Масалан, ахборотни кодлар орқали ифодалашни кўрсатиш мумкин.

Синтактик адекватлик–ахборотнинг мазмунига тегмаган холда, унинг расмий-структуравий характеристикаларини ифодалайди. Синтактик даражада ахборотни ифодалаш усулида ахборот елтувчи тури, узатиш ва қайта ишлаш тезлиги, ифодалаш кодининг ўлчамлари, бу кодларни ўзгартириш аниқлигини ва ишончлилиги ҳисобга олинади. Aхборотнинг мазмунига аҳамият берилмаганлиги сабабли, бундай ахборот маълумот деб аталади.

Прагматик (фойдаланувчанлик) адекватлик-ахборот билан фойдаланувчининг муносабатларини акс еттиради, ахборотни унинг асосида амалга ошириладиган бошқариш тизими мақсадига мувофиқлигини ифодалайди. Aхборотнинг прагматик хусусиятлари фақат ахборот (объйект), фойдаланувчи ва бошқариш мақсадларининг умумийлигида намоён бўлади. Aдекватликнинг ушбу шакли ахборотдан амалий фойдаланиш билан бевосита боғланган, шунинг учун ҳам фойдаланувчанлик хусусиятлари таҳлил етилади.

Aхборотни турли белгиларга қараб таснифлаш мумкин.
1. Aхборот олиш усули бўйича қуйидагиларга кўра таснифланади:
а) тадқиқот давомида бевосита сўров варақалари ёрдамида, телефон сузлашувлари ва шахсий суҳбат йўли билан олиб борилиши мумкин;
б) даврий ва махсус адабиётларни ўрганиш орқали;
в) ма`лумотларни телефакс ёки тайёрланган магнитли ташувчилар воситасида узатиш. Одатда у ахборот махсус ахборот агентликлари сўрови бўйича амалга оширилади. Бундай ахборот у ёки бу муаммо ёки муҳитга мувофиқлиги, шунингдек тулақонлиги ва ишонарлилиги билан ажралиб туради. Ма`лумот ва хабарларни оптик дисклар (компакт дисклар)да узатиш сўнги йилларда кенг оммалашди. Уларда нафақат матн, балки исталган бошқа видео ва аудио ахборот ёзув ҳам олиб борилади.
2. Қайта ишлаш усулига кўра ма`лумотлар бирламчи, иккиламчи, ҳосила, мантиқий ҳулоса ва якунларга бўлинади. Жумладан бошлангич ахборот одатда воқеликда юз берувчи жараёнларни кузатиш натижасида шаклланади ва қайта ишланмасдан қайд етилади. Иккиламчи ахборот уз асосига кўра бирламчи ма`лумотларга таянади. Ҳосила ахборот дастлабки, иккиламчи ёки бошқа ахборотни қайта ишлаш натижасидир. Шу билан бирга, тадқиқотларда бошлангич ахборот сифатида режалаштириш, ҳисоб ва таҳлил вазифаларини ҳал етиш жараёнида олинган ма`лумотлар киритилади. Шу муносабат билан бошланғич ва ҳосила ахборотни унинг юзага келиши муҳити ва фойдаланиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш лозим.
3.Тадқиқот об`йекти нуқтаи назаридан ахборот енг аввало ташқи макромуҳит та`сирини ҳисобга олган ҳолда ма`лумотлар базасини яратиш ва автоматлаштирилган ма`лумотлар банкларидан фойдаланиш учун анча асосланган юналишни танлаш мақсадида бозор ехтиежи ва талабларини ўрганишга юналтирилган.

4.Функсионал вазифасига кўра ахборотни қуйидагича таснифлаш мумкин:



а) янги товарларни ишлаб чиқариш ва сотишда бозорда фирманинг молиявий ва иқтисодий ахволи қандай бўлишини очиб берувчи ахборот;
б) бозорнинг аниқ сегментида рақобатчилар холатини ифодаловчи ахборот.
в) амалда еришилганига қараганда кузланган натижадан четга чиқишни аниқлаш бўйича ахборот (четга чиқиш сабабларини белгилаш ).
Бу уччала турлар баб-баравар мухим, зеро улардан биргаликда фойдаланишгина фирма вазифаларини самарали ҳал етишни та`минлайди. Aхборотнинг биринчи тури - прогнозлаш ва режалаштириш функсияси билан; иккинчиси - ҳисоб-китоб функсияси билан; учинчиси - назорат ва таҳлил функсиялари билан богликдир.
5. Вазифасига кўра ахборот ма`лумотнома, тавсиянома, ме`ёрий ва сигналли турларига бўлинади.
Ма`лумотнома ахборот кўпроқ таништирувчи хусусиятга ега, об`йектларнинг қанча барқарорлиги белгиларини тавсифлайди ва ма`лумотномалар(справочниклар)тизими
шаклида намоён бўлади. Хорижий ма`лумотнома ахборотини автоматлаштирилган ма`лумотлар банки орқали олиш мумкин, уларнинг сони йилдан-йилга узлуксиз кўпайиб бормоқда.
Тавсиянома ахборот уз навбатида босма нашрларда е`лон килинган ва тижорат ма`лумотлар базаларидаги ма`лумотлар таҳлилига асосланган махсус тадқиқотларни ўтказиш натижаларига кўра шаклланади.
Ме`ёрий ахборот асосан ишлаб чиқариш сохасида шаклланади ва фойдаланилади. У ишлаб чиқаришнинг турли елементлари режали, миқдорий ўлчовини тавсифловчи илмий ва техник асосланган ме`ёрлар тизимини акс еттиради.
Сигналли ахборот муҳитдаги об`йектлар фактик холатининг режасидан четга чиқиши пайдо бўлганда юзага келади. CҲетга чиқиш сабаблари аниқлангандан сунг уларни бартараф етиш тадбирлари кўрилади.
6. Тақдим етиш усулига кўра ахборот матн, жадвал, матриса, график ва динамик қаторларга бўлинади. Матн ахбороти енг кўп расмийлаштирилгандир, шу боис уни қайта ишлаш учун хозирги пайтда гиперматн дастур тизими кўринишида махсус дастурий воситалар қўлланилмоқда. Бундай тизимлар матн ҳужжатлар ма`лумот базасини яратиш, юритиш ва фойдаланиш учун мулжалланган.
7. Aхборот ўзининг барқарорлигига кўра ўзгарувчан, шартли - доимий ва доимийга бўлинади. Ўзгарувчан ахборот об`йектлар ишлашининг миқдорий ва сифат хусусиятларини акс еттиради. Шартли-доимий ва доимий ахборотлар муҳитнинг доимий ўлчамини акс еттиради, шу боис улар узоқ вақт мобайнида ўзгармас бўлиб қолади
Aхборот тизимлари ишида ва унинг технологик жараёнида аниқ фарқ қилиб турувчи бир қанча босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Ма`лумотларнинг пайдо бўлиши -я`ни хўжалик операсиялари натижаларини бошқарув об`йектлари ва суб`ектлари хусусиятларини, ишлаб чиқариш жараёнлари параметрларини, норматив ва юридик актлар мазмунини қайд етувчи бошлангич ма`лумотларнинг юзага келиши.
2. Ма`лумотларнинг тўпланиши ва тизимлаштирилиши - я`ни керакли ма`лумотларни тезлик билан топиш ва танлаш, ма`лумотларни методик жиҳатдан янгилаш, уларни бузиб кўрсатилишидан, юқолишидан сақлаш даражасида ма`лумотларни жойлаштириш.
3. Ма`лумотларни қайта ишлаш- бу илгариги тўпланган ма`лумотлар асосида янада тулдирувчи, таҳлилий, тавсияловчи, прогнозли ма`лумотларнинг янги кўринишлари шаклланувчи жараёндир.
4. Ма`лумотларни акс еттириш -ма`лумотларни инсон қабул қилиши учун фойдали шаклда тақдим етиш. Енг аввало - бу босқичга чиқариш, я`ни ҳужжатларни киши қабул қилиши учун қулай ҳолатда тайёрлаш.
Aвтоматлаштирилган ахборотлар тизимининг техник воситалар таснифи қуйидагилар:
Aхборотларни киритиш қурилмаси: клавиатура, манипулятор, жойстик, нурли перо - механиқ “сичқон”,оптик “сичқон”,сканер, график планшет, сенсорли екран, нутқни киритиш воситаси.
Aхборотларни чиқариш қурилмалари: дисплей ва дисплей адаптерлари, електрон-нурли трубка, векторли дисплей .
Aхборотларни босиб чиқариш қурилмаси: зарбли принтер, литерли принтер, матриса-нуқтали принтер,пурковчи принтер,термографик принтер,лазерли принтер,графатузувчилар.
Таҳдидлар
Aхборот хавфсизлигига таҳдид ва унинг турлари
Aхборотни муҳофаза қилишнинг мақсади ва консептуал асослари
Умуман олганда ахборотни муҳофаза қилишнинг мақсадини қуйидагича ифодалаш мумкин:
– ахборотни тарқаб кетиши, ўғирланиши, бузилиши, қалбакилаштирилишини олдини олиш;
– шахс, жамият, давлатнинг хавфсизлигига таҳдидни олдини олиш;
– ахборотни йўқ қилиш, модификациялаш, бузиш, нусха олиш, блокировка қилиш каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш;
– ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига ноқонуний таъсир қилишнинг бошқа шаклларини олдини олиш, ҳужжатлаштирилган ахборотга шахсий мулк объекти сифатида ҳуқуқий режимни таъминлаш;
– ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг махфийлигини ва конфеденсиаллигини сақлаш орқали фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
– давлат сирларини сақлаш, қонунчиликка асосан ҳужжатлаштирилган ахборотлар конфеденсиаллигини таъминлаш;
– ахборот жараёнларида ҳамда ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.
Aхборотни муҳофаза қилишнинг самарадорлиги унинг ўз вақтидалиги, фаоллиги, узлуксизлиги ва комплекслиги билан белгиланади. Ҳимоя тадбирларини комплекс тарзда ўтказиш ахборотни тарқаб кетиши мумкин бўлган хавфли каналларни йўқ қилишни таъминлайди. Маълумки, биргина очиқ қолган ахборотни тарқаб кетиш канали бутун ҳимоя тизимининг самарадорлигини кескин камайтириб юборади.
Aхборотни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики, муҳофаза қилишнинг тўлиқ шаклланган консепсияси ва тузилиши ҳосил қилинган, унинг асосини қуйидагилар ташкил етади:
– саноат асосида ишлаб чиқилган, ахборотни муҳофаза қилишнинг ўта такомиллашган техник воситалари;
– ахборотни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал етишга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг мавжудлиги;
– ушбу муаммога оид етарлича аниқ ифодаланган қарашлар тизими;
– етарлича амалий тажриба ва бошқалар.
Бироқ, хорижий матбуот хабарларига кўра маълумотларга нисбатан жиноий ҳаракатлар камайиб бораётгани йўқ, аксинча барқарор ўсиш тенденсиясига ега бўлиб бормоқда.
Ҳимояланган ахборотга таҳдидлар тушунчаси ва унинг тузилиши.
Умумий йўналишга кўра ахборот хавфсизлигига таҳдидлар қуйидагиларга бўлинади:
– Ўзбекистоннинг маънавий равнақи соҳаларида, маънавий ҳаёт ва ахборот фаолиятида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва еркинликларига таҳдидлар;
– мамлакатнинг ахборотлаштириш, телекоммуникация ва алоқа воситалари индустриясини ривожланишига, ички бозор талабларини қондиришга, унинг маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқишига, шунингдек маҳаллий ахборот ресурсларини йиғиш, сақлаш ва самарали фойдаланишни таъминлашга нисбатан таҳдидлар;
– Республика ҳудудида жорий етилган ҳамда яратилаётган ахборот ва телекоммуникация тизимларининг меъёрида ишлашига, ахборот ресурслари хавфсизлигига таҳдидлар.
Aхборот ҳисоблаш тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ўзаро боғлиқ бўлган учта ташкил етувчини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ:
1) ахборот;
2) техник ва дастурий воситалар;
3) хизмат кўрсатувчи персонал ва фойдаланувчилар.
Ҳар қандай ахборот ҳисоблаш тизимларини ташкил етишдан мақсад фойдаланувчиларнинг талабларини бир вақтда ишончли ахборот билан таъминлаш ҳамда уларнинг конфеденсиаллигини сақлаш ҳисобланади. Бунда ахборот билан таъминлаш вазифаси ташқи ва ички рухсат етилмаган таъсирлардан ҳимоялаш асосида ҳал етилиши зарур.
Aхборот тарқаб кетишига конфеденсиал маълумотнинг ушбу ахборот ишониб топширилган ташкилотдан ёки шахслар доирасидан назорациз ёки ноқонуний тарзда ташқарига чиқиб кетиши сифатида қаралади.
Таҳдиднинг учта кўриниши мавжуд.
1. Конфеденсиалликнинг бузилишига таҳдид шуни англатадики, бунда ахборот унга рухсати бўлмаганларга маълум бўлади. Бу ҳолат конфеденсиал ахборот сақланувчи тизимга ёки бир тизимдан иккинчисига узатилаётганда ноқонуний фойдалана олишликни қўлга киритиш орқали юзага келади.
2. Бутунликни бузишга таҳдид ҳисоблаш тизимида ёки бир тизимдан иккинчисига узатилаётганда ахборотни ҳар қандай қасддан ўзгартиришни ўзида мужассамлайди. Жиноятчилар ахборотни қасддан ўзгартирганда, бу ахборот бутунлиги бузилганлигини билдиради. Шунингдек, дастур ва аппарат воситаларнинг тасодифий хатоси туфайли ахборотга ноқонуний ўзгаришлар киритилганда ҳам ахборот бутунлиги бузилган ҳисобланади. Aхборот бутунлиги – ахборотнинг бузилмаган ҳолатда мавжудлигидир.
3. Хизматларнинг издан чиқиш таҳдиди ҳисоблаш тизими ресурсларида бошқа фойдаланувчилар ёки жиноятчилар томонидан атайлаб қилинган ҳаракатлар натижасида фойдалана олишлиликни блокировка бўлиб қолиши натижасида юзага келади. Aхборотдан фойдалана олишлилик – ахборот айланувчи, субъектларга уларни қизиқтирувчи ахборотларга ўз вақтида қаршиликларсиз киришини таъминлаб берувчи ҳамда ихтиёрий вақтда мурожаат етилганда субъектларнинг сўровларига жавоб берувчи автоматлаштирилган хизматларга тайёр бўлган тизимнинг хусусиятидир.
Aхборотни муҳофаза қилиш тамойилларини учта гуруҳга бўлиш мумкин: ҳуқуқий, ташкилий ҳамда техник разведкадан ҳимояланишда ва ҳисоблаш техникаси воситаларида ахборотга ишлов беришда ахборотни муҳофаза қилишдан фойдаланиш.
Aхборотни муҳофаза қилиш тизимларидан фойдаланиш амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина комплекс ахборотни муҳофаза қилиш тизимлари самарали бўлиши мумкин. Унга қуйидаги чора-тадбирлар киради:
1. Қонунчилик. Aхборот ҳимояси соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қатъий белгиловчи қонуний актлардан фойдаланиш.
2. Маънавий-етик. Объектда қатъий белгиланган ўзини тутиш қоидаларининг бузилиши кўпчилик ходимлар томонидан кескин салбий баҳоланиши жорий етилган муҳитни ҳосил қилиш ва қўллаб қувватлаш.
3. Жисмоний. Ҳимояланган ахборотга бегона шахсларнинг киришини тақиқловчи жисмоний тўсиқлар яратиш.
4. Маъмурий. Тегишли махфийлик режими, кириш ва ички режимларни ташкил етиш.
5. Техник. Aхборотни муҳофаза қилиш учун електрон ва бошқа ускуналардан фойдаланиш.
6. Криптографик. Ишлов берилаётган ва узатилаётган ахборотларга ноқонуний киришни олдини олувчи шифрлаш ва кодлашни татбиқ етиш.
7. Дастурий. Фойдалана олишлиликни чегаралаш учун дастур воситаларини қўллаш.
Физик, аппаратли, дастурли ва ҳужжатли воситаларни ўз ичига олувчи барча ахборот ташувчиларга комплекс ҳолда ҳимоя объекти сифатида қаралади.
Одатда, сўнгги вақтларда ахборотдан фойдаланиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлашда турли кўринишдаги ахборот тизимларида амалга оширилмоқда.
Aхборот тизими – бу одатда матнли ёки график ахборотларни йиғиш, сақлаш, қидириш ва қайта ишлашга мўлжалланган амалий дастурий, баъзан еса аппарат-дастурий нимтизимдир.
Маълумотларнинг ахборот тизимида мавжуд бўлишининг моддий асоси бу електрон ва електрон-механик қурилмалар, шунингдек ахборот ташувчилардир.
Aхборот ташувчилари сифатида қоғоз, магнит ва оптик ташувчилар, електрон схемалар фойдаланилиши мумкин.
Демак, қурилма ва нимтизимларни ҳамда ахборот ташувчиларини ҳимоя қилиш зарур.
Турли ахборот тизимларида фойдаланувчилар хизмат кўрсатувчи персонал ҳисобланиб, ахборот манбаи ва ташувчилари бўлиши мумкин.
Шунинг учун ҳимоя объекти тушунчаси кенг маънода талқин етилади. Ҳимоя объекти деганда нафақат ахборот ресурслари, аппарат ва дастурий воситалар, хизмат кўрсатувчи персонал ва фойдаланувчилар, балки бино ҳамда у жойлашган ҳудуд ҳам тушунилади.
Aхборотни муҳофаза қилишнинг асосий объектларига қуйидагилар киради:
– давлат сирлари билан боғлиқ ва конфеденсиал маълумотларни ўзида сақловчи ахборот ресурслари;
– воситалар ва ахборот тизимлари (ҳисоблаш техникаси воситалари, тармоқлар ва тизимлар), дастурий воситалар (операцион тизимлар, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, амалий дастурий таъминот), автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, алоқа ва маълумотларни узатиш тизимлари, рухсати чегараланган ахборотни қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш техник воситалари (овоз ёзиш, овоз кучайтириш, овоз ешитиш, сўзлашув ва телевизион қурилмалар, ҳужжатларни тайёрлаш, кўпайтириш воситалари ҳамда бошқа график, матн ва ҳарфли-рақамли маълумотларни қайта ишлаш воситалари), конфеденсиал ва давлат сирлари тоифасига оид бевосита қайта ишловчи тизим ва воситалар. Бундай тизим ва воситаларни кўпинча ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш техник воситалари деб аташади.
Download 26,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish