Ҳавонинг ҳарорати ва намлиги ҳафтада икки-уч марта кеча кундузнинг бир вақтида, тартиб бузилган ҳолларда — ҳар куни назорат қилинади ва қайд этилади.
Ўлчов асбоблари ҳар бир хонанинг асосий йўлагида жойлашти- рилади ва ҳар бир тарафида иситиш ва шамоллатиш тизимларидан узоқда, полдан (1,4 ±0,1) м масофада жойлаштирилади.
Ҳарорат-намлик тартиби
Ҳужжатлар сақланадиган ёпиқ жавонлар ва сейфлар ҳафтада камида бир марта шамоллатилади.
Бир хонадан ҳарорат ва намлик параметрлар билан фарқланадиган бошқа хонага жойлаштириладиган ҳужжатлар иқлимга мослаштирилади.
Ўлчов асбоблари уларга қўйиладиган техник талабларга мувофиқ қиёсланади.
Санитария-гигиена тартиби
Кутубхона фонди хужжатлар сақланадиган хонадаги ҳавонинг сифати мунтазам равишда текширилади. Ҳужжатлар сакланадиган хонанинг ҳавоси таркибида зарарли аралашмалар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатлар сақланадиган хоналарда ҳужжатлар билан ишлашга тааллукли бўлмаган предметларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
Янги келиб тушган ҳужжатлар текширилади ва зарурат бўлса гигиеник ва (ёки) дезинфекция ишлови берилади.
Бир-икки йилда камида бир марта гигиеник ишлов берилади.
Фонднинг дезинфекцияси хужжатларнинг оммавий биологик зарарланганда шикастланганда ўтказилади
Фавқулодда вазиятлар ҳолатида хатти-ҳаракатларнинг режасини таркибига кутубхона дирекцияси ва асосий хизматлар вакиллари, фонд бошлиқлари кирадиган махсус тузилган ишчи гуруҳ тузади. Режани кутубхона директори тасдиқлайди. Режа мунтазам равишда тузатиб турилади.
Фавқулодда вазиятлар ҳолатида хатти-ҳаракатларнинг режасини таркибига кутубхона дирекцияси ва асосий хизматлар вакиллари, фонд бошлиқлари кирадиган махсус тузилган ишчи гуруҳ тузади. Режани кутубхона директори тасдиқлайди. Режа мунтазам равишда тузатиб турилади.
Режа аниқ хатти-ҳаракатларнинг ижрочилари ва масъул шахслар- нинг рўйхати, уларнинг манзили ва телефон рақамларини ўз ичига олади.
Режанинг иловасида ишларни ташкил этиш бўйича йўриқнома; кутубхона биносининг биринчи навбатда қутқариладиган ҳужжатларнинг жойлашган ўрни кўрсатилган қаватлар режаси; фондни қутқаришда зарур бўладиган материал ва ускуналар рўйхати; фалокат юзага келганда четданжалб этиладиган ташкилот ва шахслар рўйхати, уларнинг манзили ва телефон рақамлари бўлиши зарур.