44
аудитория турлари
Ҳокимлик ахборот хизма-
тида иш юритиш тўғриси-
даги йўриқномани, жумладан,
ахборотни йиғиш, фуқаролар
ва ОаВнинг ахборот сўровлари би-
лан ишлашнинг усул ва тартибла-
рини белгилаб олиш зарур.
!
2-мисол: Жамоатчиликни ҳоким томонидан қабул қилинадиган меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор қилиш
Ҳокимнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат кучига эга бўлган қарорлари тўғрисидаги ахборот
манбаси бўлиб, ҳокимликнинг ўзи ҳисобланади. Демак, мазкур ахборотни ҳокимлик бошқарув
аппаратининг ўзидан олиш мумкин. Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликларида охирги
уч йил давомидаги ҳоким қарорларининг электрон маълумотлар базаси яратилган бўлиб,
уларга
кириш “E-Hujjat” тизими орқали амалга оширилади. Бунга ўхшаш электрон база йўқ бўлган
тақдирда, ҳокимликнинг девонхонаси ёки умумий бўлимига мурожаат қилишингиз керак. Бунда
шуни ёдингизда тутинг:
а) ҳоким қарорлари улар расман эълон қилинганидан бошлаб, ўн кундан, башарти ҳуж-
жатларнинг ўзида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кейин кучга киради;
б) жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳокимлик-
нинг расмий нашрларида эълон қилинади.
Ҳужжатнинг имзоланган нусхаси олинганидан сўнг, унинг сканер орқали кўчирилган
версиясини ҳокимликнинг сайтига жойлаштириш ёки мазкур маълумотни сўраган
аризачига
жўнатиш мумкин.
Ҳокимлик қарорларига кейинчалик киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалардан хабардор бўлиш учун
ҳокимликнинг умумий бўлими, девонхонаси ва юристи билан доимий алоқани ўрнатиш керак.
Мазкур органга ёзма равишда мурожаат қилиб, сиз сўраётган маълумотни жўнатишларини
илтимос қилишингиз керак. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
11 ноябрдаги 498-сонли қарорининг 2-иловасидаги грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли
дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш бўйича
фаолиятни
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ишора қилинади. Хатда сўралаётган ахборот электрон
форматда бўлиши кераклиги, чунки сиз уни ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштиришингизни
кўрсатиб ўтиш лозим бўлади.
Ахборотни ҳокимлик
веб-сайтига жойлаштириб, тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар
киритилса, сиз уни янгилаб туришингиз керак. Бунинг учун вақти-вақти билан www.lex.uz тизи-
мига мурожаат қилиб, тегишли ўзгартиришларни кузатиб боришингиз ёки грампластинкалар,
аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш
бўйича, фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссиянинг ишчи органига мурожаат қилаётган хатингизга
қайд қилинган тартибга киритиладиган ўзгартишларни юбориш кераклиги тўғрисидаги бандни
киритишингиз шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: