35
ахборотнинг тўлақонлиги. Ахборот вазиятни тушуниш ва қарор қабул
қилиш учун етарли бўлган тақдирда, уни тўлақонли, деб айтиш мумкин. Тўлиқсиз
ахборот хато хулосага олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳокимликнинг
обрўсига зарар етказадиган мақолалар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Уларни
қуйида берилган мисоллар билан солиштиринг:
“Лицензиялар вилоят ҳокимликлари томонидан т
ўртта
йўналиш бўйича берилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдони а
малга ошириш
ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг т
ашқарисида гастрол-
концерт фаолиятини амалга ошириш, никоҳ, юб
илей ва бошқа тантана-
ларда концерт хизмати кўрсатиш, грампласт
инкалар, видеокассеталар-
ни ишлаб чиқариш, ёзиш, нусха кўчириш ва соти
ш бўйича фаолиятга.
3. Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятига.
4. Улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятига...”
“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигини муно-
сиб кутиб олишга тайёргарлик, аҳоли орасида меҳрибонлик ва ўзаро
тотувлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам кўрсатиш каби мил-
лий қадриятларни янада мустаҳкамлаш шунингдек, маҳалла, аҳоли яшаш
жойларини ободонлаштириш ва тозалаш бўйича ишларни амалга ошириш,
барча ҳудудларнинг санитария холатини яхшилаш, шунингдек, Вазирлар
Маҳкамасининг 2011 йил 4 августдаги 493-ф-сонли фармойишини бажариш
мақсадида ўтган душанба, 8 август куни Жиззах вилояти ҳокими С. А. те-
гишли фармойиш имзолади.
Мазкур ҳужжатда Республика Маҳалла хайрия жамғармаси, Камолот
ЁИҲ, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим му-
ассасалари, давлат ҳокимлиги органлари ходимлари ҳамда жамоатчилик ва-
килларининг август ойида ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалаш ойлиги,
жорий йилнинг 13-14 августида эса –хайрия хашарини ўтказиш тўғрисида
ташаббус маъқулланди. Мазкур фармойишга мувофиқ, келаси шанба ва якшан-
ба – 13-14 август кунлари вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари, меҳнат жамо-
аларида хайрия хашари ўтказилади. Жиззах шаҳри ва тумани ҳокимликлари
зиммасига бир ҳафта давомида вилоят ҳокимлигида ўтказилган иш тўғрисида
ахборотни тақдим этиш вазифаси юклатилди. Ҳашар муносабати билан
бошқарма, муассаса, ташкилот ва меҳнат жамоалари ходимларининг бир
кунлик иш хақи ихтиёрий тарзда “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят
бўлинмасининг ҳисоб рақамига (ҳ/р 0000000000000000000, МОЮ: 000000,
ИНН: 000000000 “Банк”да) ўтказилиши белгилаб қўйилган. Вилоят ички
ишлар бошқармаси (А.А.)га ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалаш ойли-
36
ги давомида ва айниқса умумхалқ хайрия хашари кунларида жамоат тартибини
сақлаш ва унга риоя қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча за-
рурий чораларни кўриш, шунингдек, бу ишларда фойдаланиладиган техник восита-
лар яроқлилигини алоҳида назорат қилиш топширилган. Вилоят телерадиокомпа-
нияси (Э.Э.), “Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари таҳририяти
(С.Caфаров) ҳамда барча оммавий ахборот воситаларига ҳудудларни ободонлаш-
тириш ва тозалаш ойлиги ва хайрия ҳашари жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия
қилинган. Мазкур фармойиш бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг
ўринбосарлари Б.Б. ва К.Кга юклатилган”.
Do'stlaringiz bilan baham: |