Керакли жихозлар: Керакли жихозлар: Компьютер, дастурлар(Java, С++, С#, ихтиёрий), принтер, дафтар, А4 форматдаги оқ қоғоз.
Қисқача назарий маълумот: Очиқ калитли шифрлаш системаларида иккита калит ишлатилади. Ахборот очиқ калит ёрдамида шифрланса, махфий калит ёрдамида расшифровка қилинади.
Очиқ калитли системаларини қўллаш асосида қайтарилмас ёки бир томонли функциялардан фойдаланиш ётади. Бундай функциялар қуйидаги хусусиятларга эга. Маълумки маълум бўлса y=f( ) функцияни аниқлаш осон. Аммо унинг маълум қиймати бўйича x ни аниқлаш амалий жихатдан мумкин эмас. Криптографияда яширин деб аталувчи йўлга эга бўлган бир томонли функциялар ишлатилади. параметрли бундай функциялар қуйидаги хусусиятларга эга. Маълум учун Ez ва Dz алгоритмларини аниқлаш мумкин. Ez алгоритми ёрдамида аниқлик соҳасидаги барча х учун fz ( ) функцияни осонгина олиш мумкин. Худди шу тариқа Dz алгоритми ёрдамида жоиз қийматлар соҳасидаги барча учун тескари функция x=f-1( ) ҳам осонгина аниқланади. Айни вақтда жоиз қийматлар соҳасидаги барча ва деярли барча, учун хатто Ez маълум бўлганида ҳам f-1( )ни ҳисоблашлар ёрдамида топиб бўлмайди. Очиқ калит сифатида ишлатилса, махфий калит сифатида x ишлатилади.
Очиқ калитни ишлатиб шифрлаш амалга оширилганда ўзаро мулоқатда бўлган субъектлар ўртасида махфий калитни алмашиш зарурияти йўқолади. Бу эса ўз навбатида узатилувчи ахборотнинг криптоҳимоясини соддалаштиради.
Очиқ калитли криптосистемалари бир томонли функциялар кўриниши бўйича фарқлаш мумкин. Буларнинг ичида RSA, Эль-Гамал ва Мак-Элис системаларини алохида тилга олиш ўринли. Ҳозирда энг самарали ва кенг тарқалган очиқ калитли шифрлаш алгоритми сифатида RSA алгоритмини кўрсатиш мумкин. RSA номи алгоритмни яратувчилари фамилияларининг биринчи харфидан олинган (Rivest, Shamir ва Adleman).
Алгоритм модуль арифметикасининг даражага кўтариш амалидан фойдаланишга асосланган. Алгоритмни қуйидаги қадамлар кетма-кетлиги кўринишида ифодалаш мумкин.
1-қадам. Иккита 200дан катта бўлган туб сон p ва q танланади.
2-қадам. Калитнинг очиқ ташкил этувчиси n ҳосил қилинади
n=pq.
3-қадам. Қуйидаги формула бўйича Эйлер функцияси ҳисобланади:
f(p,q)=(p-1)(q-1).
Эйлер функцияси n билан ўзаро туб, 1 дан n гача бўлган бутун мусбат сонлар сонини кўрсатади. Ўзаро туб сонлар деганда 1 дан бошқа бирорта умумий бўлувчисига эга бўлмаган сонлар тушунилади.
4-қадам.f(p,q) қиймати билан ўзаро туб бўлган катта туб сон d танлаб олинади.
5-қадам. Қуйидаги шартни қаноатлантирувчи е сони аниқланади
ed=1(modf(p,q)) .
Бу шартга биноан кўпайтманинг f(p,q) функцияга бўлишдан қолган қолдиқ 1га тенг. е сони очиқ калитнинг иккинчи ташкил этувчиси сифатида қабул қилинади. Махфий калит сифатида d ва n сонлари ишлатилади.
6-қадам. Дастлабки ахборот унинг физик табиатидан қатъий назар рақамли иккили кўринишда ифодаланади. Битлар кетма-кетлиги L бит узунликдаги блокларга ажратилади, бу ерда L - L log2(n+1) шартини қаноатлантирувчи энг кичик бутун сон. Ҳар бир блок [0, n-1] оралиқка тааллуқли бутун мусбат сон каби кўрилади. Шундай қилиб, дастлабки ахборот Х(i), i= сонларнинг кетма-кетлиги орқали ифодаланади. i нинг қиймати шифрланувчи кетма-кетликнинг узунлиги орқали аниқланади.
7-қадам. Шифрланган ахборот қуйидаги формула бўйича аниқланувчи Y(i) сонларнинг кетма-кетлиги кўринишида олинади:
Ахборотни расшифровка қилишда қуйидаги муносабатдан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |