АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-мартдаги №78-Ф сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 23 апрель куни Жиззах давлат педагогика институтида “Таълимда замонавий ахборот технологиялари” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш ва илмий мақолалар тўпламини чоп этиш режалаштирилган.
Анжуманга қуйидаги шўьбалар бўйича мақолалар қабул қилинади:
1. Кредит модул тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш
2. Таълимда рақамли дунё имкониятлари
3. Сунъий интеллект ва робототехника
4. Хорижий тилларни ўрганишда ахборот технологияларининг ўрни
5. Дастурлаш асосларини ўқитиш, муаммолар ва ечимлар
6. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда замонавий инновацион ахборот технологияларидан фойдаланиш
Бу илмий мақолалар тўпламига профессор-ўқитувчилар, стажёр-тадқиқотчилар, аспирантлар ва магистрантларнинг илмий иш натижалари, тезис, маколалар, шунингдек талабалар томонидан БМИ мазмуни акс этган мақолалар қабул қилинади. Барча мақолалар Google Scholar базасига индексация қилинади!
Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Мақола ҳажми тўлиқ 5 бетгача, 1,5 интервалда (чапдан 2,5 см, юқоридан 2,5 см, қуйидан 2,5 см, ўнг томондан 2,5 см, варақ бичими А4 форматда, 210х297мм), Microsoft Word муҳарририда, матнлар Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда. Мавзу бош ҳарфларда қорайтирилиб, варақнинг ўртасига ёзилади, кейинги қаторларга муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ёки илмий унвони, иш жойи қавс ичида, курсив ҳолатда ёзилади, конференция шўъбаси, телефон рақами ва аннотация кўрсатилади, сақлашда шўъба рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 1.Ахмедов.docx).
Мақола матни илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши керак. Шу билан бирга, ташкилий қўмита мақолани тақризга тақдим этиши ва тақриз натижалари асосида мақолани чоп этиш масаласи бўйича тегишли қарорга келиши мумкин.
Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдир. Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм)лар манбалари аниқ кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим. Мақола ичидаги ҳаволалар “[1]” каби тартибда белгиланади. Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар фойдаланиш кетма-кетлиги бўйича ёзилиши керак. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.
Барча рўйхатдан ўтган конференция иштирокчилари электрон манзилига тезис ва тўловлар тасдиқлангандан сўнг 6 иш кунидан сўнг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ахборот жўнатилади, айрим сабаблар билан ахборот жўнатилмай қолса, ташкилий қўмита билан боғланинг. Мақолалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қабул қилинади.
Ҳар бир иштирокчи учун ҳалқаро стандартлар асосида қатнашувчи сертификати ва тўпламнинг электрон варианти бепул тақдим этилади.
Маъсуллар: Жомуродов Дўстмурод, Эргашев Толибжон
-маълумот учун тел: +99893-291-20-12, +99899-525-67-99
-материалларни телеграмм орқали: @Dustmurod ёки +99899-525-67-99 рақамига,
e-mail орқали: conference2021@internet.ru манзилига юбориш мумкин.
Анжуманнинг ишчи тили: ўзбек, рус ва инглиз
Муддат: Анжуман учун тақдим этиладиган материаллар 2021 йилнинг 15 апрель кунига қадар қабул қилинади, тезислар тўплами босма ва электрон кўринишда чоп этилади.
Ҳар бир тақдим этилган мақола учун 50 000 (эллик минг) сўм тўланади.
Тўлов учун пластик карта рақами: 8600 0210 2582 7687 (Жомуродов Дўстмурод)
Тўловни тасдиқлаш учун тўлов тўғрисидаги маълумот (скриншот) юборишингиз сўралади;
Do'stlaringiz bilan baham: |