“ACADEMIA SCIENCE” илмий тадқиқотлар маркази
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри,
Истеъдод кўчаси 1-уй, 1-хонадон.
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 2 март кунги «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида “Academia Science” илмий тадқиқотлар марказининг www.academiascience.uz илмий журналлар портали “Ёшларнинг инновацион фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш ва илм-фан соҳасидаги ютуқлари” мавзусидаги 3-сонли Республика илмий-онлайн конференциясини эълон қилади.
Конференциянинг мақсади:
Ёшларни жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ролини кучайтириш, инновацион ғояларни амалга ошириш ва такомиллаштириш, шунингдек ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш каби устувор вазифаларини амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишда илмий тадқиқот ишларини фаоллаштириш, ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.
Онлайн конференция қуйидаги шўбаларни ўз ичига қамраб олади
1. Филология фанлари
2. Педагогика фанлари
3. Тарих фанлари
4. Фалсафа фанлари
5. Аниқ фанлар
6. Табиий фанлар
7. Психология фанлари
8. Ижтимоий-гуманитар фанлари
9. Санъат ва маданият фанлари
10. Социология фанлари
11. Жисмоний маданият
12. Техника фанлари
Онлайн конференция иштирокчиларига эслатма:
- Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тиллари;
- Конференцияга мақола ва тезислар 2020 йилнинг 1-августдан 20-август санасига қадар электрон шаклда: Телеграм: +998911529314 (@RavshanjonAbdullayev), https://t.me/konferensiyavajurnallar телеграм манзилига юборишингиз мумкин;
Конференцияга юборилган мақола ва тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва таҳрирдан ўтмаган, талаблар бўйича юборилмаган мақолалар нашр этилмайди;
Конференцияга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчилар тезислар топширишлари мумкин.
Конференция материаллари электрон тўплам кўринишида 2020 йил 31 август куни “Academia Science” илмий тадқиқотлар марказининг http://www.academiascience.uz веб сайтида эълон қилинади ва чоп этилади, иштирокчиларнинг хар бирига бепул электрон сертификатлар тақдим этилади.
Тақдим этилган мақола қабул қилингандан сўнг, ҳар бир сахифаси учун 12 000 сўм тўланади. Тўлов Payme ёки Click орқали *** хисоб рақамли картага юборишингиз мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун тўлов тўғрисидаги маълумот (СКРИНШОТ олинган ҳолда мақола юборилган @RavshanjonAbdullayev телеграм манзилига) юборишингиз сўралади.
Конференцияга тақдим этиладиган мақола ва тезисларга қўйиладиган талаблар:
Мақола ва тезислар конференция мавзусига оид, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
Мақола ва тезислар матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см хошияга эга бўлиши керак;
Мақола ва тезислар матни Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамида, 1,5 интервалда бўлиши ва 3 бетдан кам бўлмаслиги лозим;
Мақола ва тезисларнинг сарлавха қисмининг биринчи қаторида унинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг исми ва фамилияси, электрон почтаси, илмий даража ва унвони, учинчи қаторида муаллифнинг иш жойи кўрсатилади;
Мақола ва тезисларнинг сарлавха қисмидан кейин бир қатор ташлаб аннотация ва калит сўзлар келтирилади;
Конференция тўпламига топшириладиган тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф жавобгар.
Ҳурматли муалифлар конференцияда 11 та шўба мавжудлигини хисобга олиб мақолаларни сақлашда Шўба рақамини кўрсатишингиз лозим.
Масалан Санъат ва маданият фанлари шўбаси: 9-шўба Қаюмов Қаюм Қаюмович
Қўшимча маълумотларни +998911529314, рақами орқали олишингиз мумкин.
МАҚОЛАНИНГ САРЛАВХАСИ КАТТА ХАРФЛАРДА ВА ҚАЛИН ЁЗУВДА
Қаюмов Қаюм Қаюмович
Олий таълим муассасаси номи
a_abdullayev@gmail.com
Аннотация: Мақоланинг аннотаци матни (одатда 1 параграф).
Калит сўзлар: калит сўзлар (5-6 сўз).
Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади. Мақоланинг асосий тана қисми ёзилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Солиев С. Математика. Тошкент. Фан. 2012
2. Эхсонов М. Илмий мақола ёзишнинг назарий асослари. Таълим ва фан журнали. №3 сон, 28 бет
Do'stlaringiz bilan baham: |