АХБОРОТ ХАТИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Физика ва астрономия кафедраси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-мартдаги
№101-Ф сонли Фармойиши билан тасдиқланган 2022-йилда Республика
миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режасига асосан
2022-йил 17-майда Навоий давлат педагогика институти Физика ва астрономия
кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2021-йил 19-
мартдаги “Физика соҳасидаги таълим
сифатини ошириш ва илмий
тадқиқотларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5032 сон
қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
“АСТРОНОМИЯ ФАНИНИ
ЎҚИТИШДА
ЗАМОНАВИЙ
ТАЪЛИМ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”
мавзусида
Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
АНЖУМАН МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
-
мақолалар конференция шўъбаларига оид долзарб мавзуларда, илмий
таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим
этилиши лозим;
-
анжуманда иштирок этиш учун мақоланинг асосий матни 3-5 бет
ҳамжда бўлиши (А-4 формат, ҳарфлар катталиги 14 кегел, қаторлар оралиғи 1.5
интервал; юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2 см жой қолдириб,
Times New
Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим);
-
мақола, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши, битта бўш қатор
қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир
қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилиши;
-
калит сўз ва
иборалар, қисқача аннотация ўзбек, рус ва инглиз
тилларида;
-
иқтибослар матн ичида рақамда ёзилиб [1, 1-2] мақола сўнгида
фойдаланилган адабиёт ва манбаларнинг рўйхати келтирилиши керак. Илмий
мақолалар электрон шаклда электрон почта ва телеграм орқали ҳам тақдим
этилиши мумкин.
-
файл номи муаллиф ёки биринчи
муаллифнинг фамилияси билан
номланиши лозим.
Мақолалар илмий асосланган, манба ва адабиётларга эга, хулоса, муҳим
таклиф ва тавсияларга эга бўлиши зарур. Маълумотларнинг илмий-назарий
асосга эга бўлиши талаб этилади.
Таҳрир ҳайъати талабларига жавоб бермаган ва
белгиланган муддатдан
кеч қолган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Матнда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигига
муаллиф ёки муаллифлар жавобгар ҳисобланади.
ZOOM видеодастури орқали иштирок этувчилар учун анжуман
идентификатори ва коди 16.05.2022 куни маълум қилинади.
Анжуман тили:
ўзбек, рус, қозоқ ҳамда инглиз.
Изоҳ: мақоласи қабул қилинмаган муаллифларга тушунтириш, изоҳ
берилмайди ва мақола эгасига қайтарилмайди.
МУАЛЛИФЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Шўъбалар бўйича келиб тушган мақолаларнинг мазмуни ҳамда
йўналишларига қараб, АНЖУМАН ДАСТУРИда қайд этилади.
АНЖУМАН ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ:
Анжуманда иштирок этишни хоҳловчилар ўзлари тайёрлаган мақола
матнини таҳрир қилган ҳолда жорий йилнинг 10-майга қадар қуйидаги
манзилга юборишларини сўраймиз.
Манзил: Навоий давлат педагогика институти, Жанубий кўчаси 1-а. Тел:
(+99891) 248-34-36; (+99893) 522-34-36 (Д.И.Камалова).
Анжуман ўтказилиши аниқ вақти ҳамда жойи мақоласи қабул қилинган
муаллифларга юқорида кўрсатилган манзил орқали маълум қилинади.
Тақдим этилаётган ҳар бир мақола учун 50 минг сўм миқдорда тўлов
амалга оширилади.
АНЖУМАНДА ҚУЙИДАГИ ШЎЪБАЛАР ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ:
1-Шўъба. Талабаларнинг астрономик билимларини ривожлантиришда
аждодларимизнинг бебаҳо илмий меросларидан фойдаланиш ва унинг
таълимий-тарбиявий аҳамияти;
2-Шўъба.
Астрономия
фанини
ривожлантиришда
Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидаги илмий астрономик объектларнинг тутган ўрни ва
уларда олинган илмий янгиликларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш;
3-Шўъба. Астрономия фанини ўқитишда турдош (табиий)
фанларнинг
аҳамияти ва тутган ўрни;
4-Шўъба. Астрономия фанини ўқитишда астрономик кузатишларнинг
ўрни ва амалий аҳамияти;
5-Шўъба.
Астрономия
фанини
ўқитишда
яратилаётган
ўқув
адабиётларининг мазмун ва сифат кўрсаткичларини ошириш муаммолари:
6-Шўъба. Астрономия фани ўқитишда илғор ва инновацион таълим
технологияларидан фойдаланиш;