Ахборот- маълумот хизматлари Бажарди



Download 59,73 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi59,73 Kb.
#295176
  1   2   3   4
Bog'liq
axborot word



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МУХАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ


Ахборот- маълумот хизматлари


Бажарди: 061-19 гуруҳ талабаси Расулова Азиза Бухоровна
Текширди: Салаева Юлдуз Улуғбековна

Талаба: Расулова Азиза
Гуруҳ: 061-19
Фан номи: Ахборот-маълумот хизматлари
Мавзу: Ахборот кутубхона муассасаларида ҳодимлар ва хизматларни баҳолаш.
Кириш.
Одам боласи кутубхоначилик касбига бир қадар мойиллик билан
дунёга келганида, ҳозирги ишимиз бирмунча осонроқ кечган бўлармиди.
Ахир, тайёр касб эгаси бўлиб туғилишга нима етсин. Ўз ишини пухта биладиган маълумот берувчи кутубхоначига айланиш,
босқичма-босқич тарзда ривожланиш — анчайин машаққатли, битмас-ту-
ганмас, ўта фойдали ва жуда қизиқарли жараён ҳисобланади
.
Кутубхоначилик ва маълумотлар билан ишлаш соҳасига хос бўлган ноаниқлиқлигитехнологиялар жадал ривожланиб бораётган бир пайтда, янада кучайиб, маълумот қидиришнинг янгидан-янги усулларини тақозо этмоқда. Google очиқ фойдаланишда бўлган 12 миллиондан зиёд қўлёзмаларни электрон форматга утказиш борасидаги ақл бовар қилмас гигант ишга қўл урган айни вақтда, «Твиттер» ҳам бўш келмасдан 140 белгидан иборат бўлган ахборот хабарларини жойлаштира бошлади.
Алқисса, олдинги кутубхоначи иш жойи атрофида кечган сокин савол-жавоб алмашинуви жараёни энди замонавий «ўқув хоналари», тиниб-тинчимас кутубхоначилар ва замонавий технологияларнинг рақобатига дош бериш, ёинки уларга ўз жойини бўшатиб беришга тўғри келмоқда. Реал ҳаётдаги кутубхоначилар энди «Фейсбук» ёки «Куора» каби ижтимоий тармоқлардаги виртуал кутубхоначиларни яратиб, кўзни қамаштирувчи аватарлар «иккинчи ҳаёт»нинг сюрреал уч ўлчамли кутубхоналарида изгиб, ахборот тарқатиш ва шу аснода бизга энди биз Канзасдек «қолоқ» жойда эмаслигимизни эслатиш билан банд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ―Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлаш тўғрисида‖, 2011 йил 23 февралдаги 1487-сонли ―2011-2015 йилларда ахбороткоммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматини янада сифатли такомиллаштиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарорларида, 2011 йил 13 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ―Ахборот-кутубхона фаолияти‖ тўғрисидаги Қонунида кўрсатиб ўтилган вазифаларни рўѐбга чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

Ахолини ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, маданий –маърифий ва касбий фаолиятлари учун хизмат қиладиган ахборотларнинг аналитик маҳсулотлари ва хизматларини тайѐрлаш ва ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш ишларини ўрганиш бугунги кунда кутубхонашунослик фанини олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Битирув малакавий ишини мақсади- ахборот махсулотлари ишлаб чиқарувчи кутубхоналар ва ахборот хизмати органларининг маълумотлар базасини яратиш муаммоларини ўрганишдир. Битирув малакавий ишни объекти- ахборотларни аналитик махсулотлари ва хизматлари предмети эса-кутубхоналар ва ахборот органларининг маълумотлар базаларини яратиш ишларини ўрганишдир. Шу мақсадда қуйидаги вазифаларни хал этиш режалаштирилган:


-Фойдаланувчиларни ахборотга бўлган талабларини ўрганиш;
-Ахборот маҳсулотлари типологияси масалалари ѐритиш;
- Ахборот бозори субъектлари ва ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ўрганиш;
-Ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кутубхона ва ахборот хизмати органларининг маълумотлар базасини яратиш муаммолари тахлил қилиш.

Download 59,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish