Эпителий ва бошқа ҳужайра элементлари
Ясси эпителий — бу оғиз бўшлиғи, бурун-ҳалқум, ҳиқилдоқусти ва овоз бойламлари шиллиқ қаватидаги эпителий бўлиб, катта бўлмаган пикнотик ядроли ва гомоген цитоплазмали ясси ингичка ҳужайралардан иборат. Барча балғам намуналарида наиқлаш мумкин.
Асосий диагностик аҳамияти йўқ
Цилиндрик ёки призматик ҳилпилловчи эпителий ҳар хил шаклда бўлиши мумкин, асосан понасимон, камроқ думалоқ, учбурчак, нотўғри шаклли, думалоқ ёки овал ядро асосан эксценрик, ҳужайранинг базал қисмига яқинроқ жойлашади,
Алоҳида ҳужайра нафас йўллари шикастланишларида (бронхит, бронхиал астма)барча балғамда кўп миқдорда учрайди.
Нейтрофил гранулоцитлар катталиги ошганда, юмалоқ, баъзида нотуғри шаклда диаметри 10–12 мкм донадор цитоплазмали ва ядроли бўлади, бир неча сегментлардан ташкил топган.
Нафас органларининг турли яллиғланиш жараёнларида пайдо бўлади, кўпроқ йиринг ли яллиғланиш, ёғли дистрофия ва емирилишларда кузатилади, шу сабабли препаратнинг баъзи жойларида донадор структурасиз масса топилади.
Эозинофил гранулоцитлар балғамда алоҳида ҳужайралар, шунингдек гуруҳ ва тўда кўринишида ҳам учрайди. Ҳужайралар юмалоқ шаклли, донадор бир хил ўлчам ва бирхил шаклли бўлади.
Натив препаратда эозинофил лейкоцитларни йирик бир хил донадорлиги учун бошқа ҳужайралардан осон фарқланади
Эозинофилларни аниқ аниқлаш учун қон суртмали препарат Паппенгейм бўйича (8–10 минут) бўялади. Кўп миқдорда эозинофиллар балғамда аллергик ҳолатларда (бронхиал астма, эозинофил бронхит) гельминтозларда (ўпка эхинококкози).
Эритроцитлар балғамда ўпка тўқимаси бузилганда ўзгармаган ҳолда пневмония, ўпка инфарктида ва бошқаларда кузатилади.
Альвеоляр макрофаглар — йирик юмалоқ шаклли ҳужайралар, ўлчами 10 дан 25 мкмгача (лейкоцитлардан 2-3 марта катта ) ретикулоэндотелиал ҳужайралардан келиб чиққан.
Бўялган препаратда цитоплазмаси кўпикли, оч-кўк ранги, аниқ контурга эга.
Альвеоляр макрофаглар учун цитоплазмасида ҳархил аралашмалар— фагоцитирланган кўмир чанги, табачий пигмент, рангсиз миелин доначалари, ёғ томчилари ва бошқалар борлиги характерли.
Ўзида гемосидерин ёки эритроцит сақловчи альвеоляр макрофаглар ёки ы, называются «юрак пороги ҳужайралари» ёки сидерофаглар деб номланади. «юрак пороги ҳужайралари» алвеолалар бўшлиғига эритроцитлар тушганда кузатилади
Бу асосан митрал стенозда кичик қон айланиш доирасида димланиш бўлганда, шунингдек ўпка инфаркти, қон қуйилиш ва пневмонияларда кузатилади.
Бу ҳужайраларни аниқлаш учун берлин лазур реакциясида аниқланади, ёпилган ойна олиниб, препарат ҳавода қуритилганда, тилларанг-сариқ альвеоляр фагоцитларлар аниқланади. Препаратга 1–2 томчи 5% сариқ қон тузи эритмаси ва 2–3 минутдан кейин 1–2 томчи 3% стеклом қуйилади ва катталаштириб ўрганилади.
Гематосидерин доначалари бўлганда кўк ранга бўялади.
Ёғли дистрофия ёки липофаг ҳужайралари турли ўлчамда, юмалоқ шаклда,цитоплазмаси ёғ томчилари билан тўлган бўлади.
Пневмониянинг бошланғич босқичларида, қон аралаш шиллиқ балғам бўлганда бу хужайралар тўпланиши характерли
Альвеоляр макрофаглар барча балғамда кам миқдорда бўлади, бироқ сурункали яллиғланиш касалликларида кўпроқ бўлади.Альвеоляр макрофагларнинг функцияси ҳар хил:ҳужайра ва гуморал иммунитет реакцияларда, лизосомал ферментлар, простагландин, интерферон, циклик нуклеотидлар, бир қанча комплемент компонентлари ва бошқа моддалар секрециясида қатнашади , лимфоцит, фибробласт ва бошқа ҳужайра элементларини фаоллашишига ва қайта ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга .
Ёмон сифатли ўсма ҳужайралари балғамда кам учрайди, асосан ўсманинг эндобронхиал ўсиши ва парчаланишида кузатилади.
Натив препаратда бу ҳужайралар ўзининг атипизми билан: катта ўлчамда, ҳар хил мажруҳ шаклли, йирик ядролиги билан ажралиб туради.
Бронхлар сурункали яллиғланиш жараёнларида метаплазияланган эпителий билан қопланганда атипик хусусиятга эга бўлиб, ўсма ҳужайралардан кам фарқланади.
Шунинг учун ўсма ҳужайраларни фақат атипик комплекслар кўринганда шу билан бирга полиморф ҳужайралар , асосан толалар асосида ёки эластик толалар билан бирга жойлашганда аниқланади .
Do'stlaringiz bilan baham: |