Лейкоцитлар (leucocytus) 4,0–9,0 х 109/л
Лейкоцитларнинг қондаги миқдори уларнинг хосил бўлиш тезлиги, суяк кўмигида жамланиши, ҳамда уларнинг йўқотилиши ва тўқималарга миграцияси, ўпка ва талоқ томонидан ушланиб қолинишига боғлиқ. Бу жараёнларга ўз навбатида, қатор физиологик омиллар таъсир этади, шунинг учун лейкоцитлар сони соғлом одамда тебраниб туради: куннинг охирига бориб, жисмоний зўриқиш, эмоционал зўриқиш, оқсил махсулотларини қабул қилганда, атроф мухит температураси кескин ўзгарганда ортади.
Лейкоцитларни миқдорий аниқлаш
Лейкоцитлар Горяев камераси ва автоматик хисоблагичлар ёрдамида хисобланади.
Лейкоцитларни Горяев камераси ёрдамида хисоблаш.
Қон пробирка усулида олинганда, лейкоцитларни хисоблаш учун:
пробиркага метилен кўки билан бўялган, 3–5% уксус кислота эритмасилан 0,4 мл қуйилади. Капилляр пипетка ёрдамида янги қон томчисидан 20 мкл олинади ( 20 мартта суюлтирилган), асталик билан, реактив билан биргаликда пробиркага қуйилади ва пипетка чайиб ташланади. Аралашма яхшилаб аралаштирилади;
тоза ва қуруқ қоплагич ойнани, камерага, улар тегишган жойда ранг-баранг халқалар хосил бўладиган қилиб жойлаштирилади;
пробиркадаги ажратилган қон яхшилаб аралаштирилади, кейин юмалоқ шиши таёқча охири билан қон томчиси олинади ва камеранинг силлиқланган ойнаси четига қўйилади.
камера тўлганидан кейин, лейкоцитлар чўкиши учун 1 мин га қолдирилади;
лейкоцитлар кичик катталаштиргичида (объектив х8 ёки х9, окуляр х10 ёки х15) қоронғилаштирилган кўрув майдионида ( туширилган конденсорда ёки торайтирилган диафрагмада);
қониқарли натижалар олиш учун лейкоцитлар 100 та катта квадратларда хисобланади.
Лейкоцитларнинг миқдорий таркиби
Норма: 4,0–9,0 х109/л
Лейкоцитлар сонининг 9,0 х 109/л дан ортиши лейкоцитоз, 4,0 х 109/л дан камайиши эса— лейкопения дейилади. Бироқ 1 л да 3,5 х 109 миқдордаги лейкоцитлар миқдори ҳам, баъзи инсонлар учун норма хисобланади.
Адабиёт маълумотларига кўра, бундай инсонларда иммун қаршилик кучли ва улар кам касалланишади.
Шуниси аниқки, айнан периферик қонида лейкоцитлар сони кам соғлом одамларда, уларнинг тўқимадаги резерв миқдори юқори. Бу феномен наслий-оилавий характер ёки парасимпатик нерв тизимининг таъсири юқори бўлиши билан тушунтирилади.
Лейкопенияфункционал ва органик бўлиши мумкин.
Функционал лейкопения қон яратиш регуляциясининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги холатларда кузатилади:
баъзи бактериал ва вирусли инфекцияларда (қорин тифи, грипп, сувчечак, қизилча, Боткина касаллиги, қизамиқ);
дори воситалари таъсирида (сульфаниламидлар, анальгетиклар, талвасага қарши, антитиреоид, цитостатик ва бошқа препаратлар);
мушаклар ишида, бегона оқсил киритилганда, нерв ва температура таъсирида, оч қолганда, гипотоник қолатларда;
ёлғон лейкоцитопения қон узоқ вақт хона температурасида сақланганда, лейкоцитлар агрегацияси натижасида кузатилади (4 соатдан ортиқ).
Органик лейкопения, суяк кўмиги аплазияси ва унинг ёғ тўқимаси билан алмашиниши натижасида, қуйидаги холатларда:
апластик анемиялар;
агранулоцитозда;
лейкознинг лейкопеник шаклида;
лимфогранулематознинг баъзи шаклларида;
ионизирловчи нурланишда;
гиперспленизмда (бирламчи ва икккиламчи;
коллагенозларда.
Лейкоцитоз— бу қон яратиш тизимининг экзоген ва эндоген факторларга реакцияси. Физиологик ва патологик лейкоцитоз фарқланади.
Физиологик лейкоцитоз кузатилади:
овқат хазм қилиш билан боғлиқ — асосан оқсилга бой овқат махсулотлари истеъмол қилинганда;
лейкоцитлар сони 10,0–12,0 х 109/л дан ошмайди ва 3–4 соатдан кейин нормага қайтади;
эмоционал зўриқишларда (адреналин ажралиши), оғир жисмоний зўриқишда, совуқ қотишда, қўп муддат қуёшда остида бўлганда (қуёшдан куйиш), қатор гормонлар қабул қилинганда (катехоламинлар, глюкокортикостероидлар ва х.к), хомиладорликнинг иккинчи ярмида, менструация вақтида ва лейкоцитларни қонда нотекис тарқалиши билан боғлиқ.
Патологик лейкоцитоз абсолют ва нисбий бўлади.
Абсолют — қонда лейкоцитлар сонининг бир неча юз минггача ортиши (100,0–600,0 х 109/л ва ундан юқори). Кўпроқ лейкозларда кузатилади: сурункали лейкозда — 98–100 % холларда, ўткир лейкозларда эса — 50–60 %. Суяк кўмиги пунктатида ва қонда лейкоцитар қатор нисбатининг бузилиши, лейкозларнинг асосий диагностик омили хисобланади.
Нисбий лейкоцитоз кузатилади:
ўткир яллиғланиш ва инфекцион жараёнларда, қорин тифи, грипп, сувчечак, қизилча, Боткина касаллиги, қизамиқда кузатилмайди. Энг юқори лейкоцитоз (до 70,0–80,0 х109/л ) сепсисда аниқланади;
токсик моддалар таъсирида (хашаротлар захари, эндотоксинлар), ионизирловчи радиация (нурланган захоти);
кортикостероидлар, адреналин, гистамин, ацетилхолин таъсири натижасида;
тўқималар емирилишида (некрозда), миокард инфарктида, периферик артериялар тромбозида гангреналар ривожланиши билан, куйишларда, экссудатив плевритда, перикардитда, уремияда, буйрак комасида;
шикастланишлар оқибатида қон юқотилганда, ички, гинекологик ва бошқа қон кетишларда.
Инфекцион касалликларда лейкоцитлар сонининг ортиши, қўп холларда лейкоцитар формулани чапга силжиши билан бирга кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |