Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К



Download 313,48 Kb.
bet15/55
Sana25.02.2022
Hajmi313,48 Kb.
#286793
TuriПротокол
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Эозинофиллар (eosinophilus)
Норма: 0,5–5 % (0,020–0,300 х 109/л)
Эозинофиллар — икки-, уч қават ядро, цитоплазмасида йирик доналар тутувчи йирик хужайралар. Хужайра диаметри 15 мкм га яқин. Романовский усули билан бўялганда доналари тўқ-қизил эозин рангини олади ёки очроқ бўялади (гўшт ранги). Агар препарат қайтадан бўялса, доналари жигарранг-қизил ёки жигарранг рангни олади.
Овал ёки полигонал шаклдаги специфик оксифил гранулалар, аргининга бой асосий оқсил, ҳамда гидролитик ферментлар, нейтрофил лизосомалари каби пероксидаза ва нордон фосфатаза (юза қисмида), эстераза, гистаминаза тутади.
Эозинофиллар асосий вазифасини қонда эмас, тўқималарда ўтайди.
Эозинофиллар, бошқа гурух лейкоцитлари қатори, фагоцитоз хусусиятиги эга, оқсил табиатли махсулотлар дезинтоксикациясида ва организмнинг аллергик реакцияларида мухим роль ўйнайди.
Эозинофиллар гистаминни, гистаминаза ферменти ёрдамида нофаол холатга ўтказади. Эозинофиллар гистаминни базофил ва семиз хужайралардан ажралишини тормозловчи махсус омил ишлаб чиқаради.
Эозинофилларнинг гельминтозларда иммунитет ривожланишига таъсири, бу хужайраларнинг киллер (цитотоксик) эффекти билан боғлиқ, шунинг учун гельминтозлардаги гиперэозинофилияни организмнинг химоя реакцияси деб қараш мумкин.
Эозинофилия— эозинофиллар сонининг 5–6 % дан ортиши.
Қуйидаги холатдарда кузатилади:

  • турли хил аллергик касалликлар ва синдромларда (бронхиал астма, крапивница, гельминтозлар, қичувчи дерматитлар, экзема, Квинке шишида);

  • невроз;

  • токсикоз;

  • гельминтоз;

  • лимфогранулематоз;

  • сурункали миелолейкозда (базофилия хам кузатилади);

  • ревматизмда;

  • баъзи антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлар билан даволанганда;

  • сепсис, крупоз пневмония ва бошқа касалликлардан тузалиш даврида.

Эозинопения —эозинофиллар миқдорининг камайиши
Қуйидаги холатдарда кузатилади:
¾ ўткир инфекцион касалликларнинг авж олиш даврида;

  • сепсис;

  • туберкулезнинг оғир шакллари;

  • тиф;

  • интоксикацияларда;

  • пернициоз анемияда.

Эозинопениянинг лейкопения билан бирга учраши ёмон белги хисобланиб, қатор касалликларда организм умумий қаршилиги пасайганидан далолат беради.

Download 313,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish