Инсоннинг моддий манфаатини қондириш учун фойдаланадиган табиат объектлари табиий ёки табиат ресурслари деб аталади.
Табиий ресурслардан ташқари яна моддий ресурслар (саноат объектлари, қурилиш, транспорт) меҳнат ресурслари (ҳозирги ва келажакда жамоат фойдали меҳнатда қатнашаётган аҳоли) ҳам бўлади.
Табиат ресурсларига атмосфера, сув, ўсимлик, ҳайвон, тупроқ, ер ости бойликлар, энергетик ва бошқа ресурслар киради. Табиат ресурслари тикланиш ва тикланмаслик хусусиятларига кўра икки гуруҳга бўлинади:
- Тикланадиган;
- Тикланмайдиган.
Тикланмаслигига кўра табиий ресурсларнинг тавсифномаси
Булар орасида тугамайдиган ресурслар инсон учун кўп хавф туғдирмайди.
Яқин йилларда ёки узоқ муддат даврида тамом бўладиган ресурслар тугайдиган ресурслар деб аталади. Бундай ресурсларга, даставвал ер ости бойликлари ва тирик табиат ресурслари киради. Тугайдиган ресурслар атамаси нисбий маънода ишлатилади, чунки қачонки олинадиган ўлжалар иқтисодий самарасиз ҳолатига келиб қолса уни тугайдиган ресурслар деса бўлади. Масалан, баъзан нефтьь конларида 30 % нефть маҳсулоти қазиб олинганда ундан кейин фойдаланиш иқтисодий самарасиз бўлиб қолади. Бироқ, ҳозирги кунда яратилган илғор технологиялар ёрдамида нефтьь конларидан 60-70 % гача нефть чиқариб олиш мумкинлиги маълум. Бошқа бир маълумотларда эса табиий ресурслардан уларнинг тамомила йўқолиб кетишигача (тамом бўлишигача) фойдаланса бўлади. Жумладан, баъзи бир ҳайвон ва ўсимликлар турлари ёки экосистемадан нотўғри фойдаланиш натижасида уларни бутунлай юқотиш мумкин. Бунга Орол денгизи унинг атрофидаги экосистема ва ундаги баъзи бир ҳайвон ва ўсимлик турларининг юқолиб кетганлигини мисол қилиб олиш мумкин.
Чекланмаган даражада фойдаланиш имконияти бўлган ресурсларга тугамайдиган ресурслар дейилади. Чунончи, қуёш энергиялари, шамол, океан ва денгиз сувларининг кўтарилиши ана шундай ресурслардир. Бироқ бу мисолимизда ҳам тугамайдиган тушунча нисбий маънода ишлатилади. Юқорида келтирилган ҳар бир тугамайдиган ресурсларнинг фойдаланиш лимети бўлиб, ундан ортиқча фойдаланса ташқи муҳит учун хавф туғдириши мумкин. Масалан, аниқ бир чегарадан ортиқроқ қуёш энергиясидан фойдаланиш ер атрофидаги муҳит ҳароратини оширади ва термодинамик крезисга олиб келиши мумкин. Ресурслар орасида сув алоҳида ўрин эгаллайди у ҳам вақтинча бўлса ҳам тугайдиган ресурслар ҳисобланади,чунки миқдор жиҳатдан чексиз тугамаса ҳам ифлосланиш натижасида унинг сифати бузилади. Ер юзида сувнинг заҳираси ўзгармайди, бироқ сув муҳит бўлимлари (океан, қуруқлик, атмосфера) орасида қайта тақсимланиб ёки ҳар хил шаклларда (суюқлик, қаттиқ (муз), буғ) шаклларда айланиб юриши мумкин. Табиий ресурсларнинг тугаб бориши инсоннинг олдида турган муаммолардан бири ҳисобланади.
Ресурслардан фойдаланиш даражаси аҳоли сонининг ўсишидан зиёдроқ бўлмоқда. Б.Скиммир (1989) маълумотларига қараганда ҳозирги кунда аҳолининг ўсиши ер юзи бўйича 1,7 % ни ташкил этиб, ҳар 41 йилда у икки марта ортиб борса, олтин қазиб олиш 4 % бўлиб, у ҳар 18 йилда икки марта ортади ёки минерал ресурсларни қазиб олиш 7 % га кўпайиб, у ҳар 10 йилда икки марта ортиб бормоқда.
Собиқ иттифоқ даврида 1951 – 1980 йиллар ичида аҳолининг сони 1,4 марта ошган ҳолда темир қазиб олиш 2,8 марта, темир рудалари қазиб олиш 6,3 марта, цемент 12,2 марта, нефть 16 марта ва минерал ўғитлар қазиб олиш эса 12 марта кўпайган (М.А. Воронков, 1999). Табиат миллион йил мабойнида тўплаган ёқилғи ҳозирги вақтда бир йилда ёқиб тугатилмоқда. Ҳисобларга кўра ҳозирги кундаги қазилма ёқилғилардан фойдаланиш темпи сақланиб қолинса, нефть заҳиралари яна 30 – 40 йил, газ 40-45 йил, кўмир 70-80 йилга етади холос.
Н. Ф. Реймерс (1990) маълумотларига қараганда капиталистик ва ривожланаётган мамлакатлардаги (Россияда) калий тузлари тошкўмир ва фосфатлар 2100 йилга, марганий рудалари 2090 йилга, бакситлар, никел 2040 йилга, мис, молибден, табиий газ 2020 – 2030 йилларга, кобольт, қўрғошин, рух, азбест, олмос, сурьма, вольфрам заҳиралари эса 2010 – 2015 йилларга бориб тугайди.
Бу табиий ресурсларнинг ўрнини Б.Скиннер фикрича қуёш энергияси эгаллайди. Унинг айтишича яна бир ёки икки асрлардан сўнг ердаги асосий энергия манбаъи қуёш энергияси бўлиб қолади.
Адабиётлар
1. С.Б.Белов. Охрана окружаюуей средк. М.: Вксшая школа, 1991.- 147с.
2. П.Баратов. Табиатни мухофаза килиш ва узгартириш. Тошкент: Укитувчи, 1980. – 176 с.
3. Д.П.Никитин. Ю.П.Новиков Окружаюуая среда и человек.
М.:Вксшая школа 1980.-240с.
4. Ю.В.Новиков, Р.У.Бекназов. Охрана окружаюшей средк
Тошкент: Изд. полиграфобoедение им. Ибн Сина. 1992.-201с.
5.В.А.Степанов. Охрана природк - текст лекций. Ленинград:1983.- 198с.
6. Ю.В. Новиков. Природа и человек. М.: Просвеуение, 1991.-188с.
Маъруза № 8
Антропоген омиллар.
Режа:
1.Табиатда содир бўладиган барча антропоген ўзгаришларнинг турлари ва йўналишлари
2. Табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабати
3. Табиий ресурслар ва уларнинг таснифи
4. Антропоген ифлосланишларни назорат усуллари
5. Инсоннинг табиатга таъсирининг РЭМ.
1.Табиатда содир бўладиган барча антропоген ўзгаришларнинг турлари ва йўналишлари
Одам ўз фаолияти жараёнида табиатга, айниқса, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётига кучли таъсир кўрсатади. Бунга антропоген омил дейилади. Инсоннинг табиатга кўрсатадиган таъсирини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Улардан бири тирик организмларга ёки уларнинг айрим вакилларига кўрсатаётган тўғридан – тўғри таъсири бўлса, иккинчиси эса инсоннинг атроф – муҳитни ўзгартириш каби салбий таъсири ҳисобланади. Одамлар қўриқ ерларни экинзорларга айлантириш, ботқоқликларни қуритиш, ўрмонларни кесиш ва яйловларда узлуксиз мол боқиш йўли билан жуда катта майдонлардаги ўсимликлар қиёфасини ўзгартириб юбориши мумкин, бу эса ўз навбатида ана шу жойларда яшайдиган ҳайвонлар популяцияларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунингдек, ихота дарахтзорлари барпо қилиш, сунъий яйловлар ташкил этиш ўсимликни бир жойдан иккинчи иқлим шаротига кўчириш билан ҳам ўсимликлар ҳаётини анча ўзгартирадилар.
Инсоннинг тирик организмларга кўрсатаётган таъсирини тўртта гуруҳга ажратиш мумкин:
Озиқа ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун (овлаш, балиқчилик, ўрмонларни кесиш, ўтларни ўриш ва шу кабилар) тирик организмлардан фойдаланиш.
Ўсимликларни кўпайтириш (маданийлаштириш) ва ҳайвонларни қўлга ўргатиш.
Аклимитизация ва интродукция, яъни организмларнинг табиий ариалидан бошқа жойларга кўчириб олиб бориш ва мослаштириш.
Янги маданий ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларини яратиш.
Инсон табиатга кўрсатадиган кучли таъсири орқали биотик ва абиотик шароитларни ўзгартиради. Инсоннинг ана шундай фаолиятларига сув иншоотлари қурилишлари (сув омборлари, гидроэлектр станциялар), ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш (суғориш, қуритиш), минерал ўғитлар, пестицидлар ва дефолянтлардан фойдаланиш натижалари киради.
Инсон камида 70 млн йил давомида таркиб топган тирик дунё манзарасини бир неча ўн йилда ўзгартириб юборди. Унинг тирик организмларга салбий таъсири натижасида ер юзида кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетди. Овчилик билан интенсив шуғулланиш кўпчилик ҳайвон турларини йўқ қилиб юборди. Масалан, денгиз сигири 26 йил давомида бутунлай қирилиб кетди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Аҳволнинг кескинлашганлигини ҳисобга олиб халқаро табиатни муҳофаза қилиш бирлашмаси томонидан «Қизил китоб» ташкил этилди. Унга йўқолиш арафасидаги ёки ноёб ўсимлик ва ҳайвон турлари киритилган. Чунончи, Республикамизда ёввойи ҳайвонларнинг 99, паррандаларнинг 410, балиқларнинг 79 тури мавжуд бўлиб, улардан 32 ҳайвон, 41 парранда, 5 та балиқ Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. Унинг таркибидан 400 та йўқолиб бораётган ноёб ўсимлик турлари ҳам ўрин олган. Бу «Қизил китоб»нинг асосий мақсади хавф – хатар остида қолган кўпчилик ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолишдан иборатдир.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик у ёки бу регионнинг иқлим шароитини ўзгартириб, унинг фауна ва флорасига тиклаб бўлмайдиган даражада зарар келтириш мумкин.
Бунинг яққол мисоли Орол денгизи муаммосидир. Марказий Осиё сув ресурсларидан режасиз ва ўйламасдан фойдаланиш ҳозирги кунда Орол денгизи сувининг камайиши, ҳажмининг кескин қисқаришига олиб келдики, бу Орол атрофидаги экологик шароитни ўта оғирлаштирди.
Инсоннинг табиатга кўрсатган таъсири борган сари ортиб бормоқда. 80-йилларда ўтказилган аэрокосмик маълумотларга кўра, Ер юзида инсон тегмаган ер майдони 38 млн км2 (ёки 28%) ни ташкил этади. Техниканинг ривожланиши инсоннинг табиатга кўрсатган салбий таъсирини, айниқса, кучайтирмокда. Ер юзидаги яшил ўрмонларда кишилар томонидан ҳосил қилинган кўп миқдордаги яшил тешиклар озон қаватидаги тешикларга нисбатан ҳам хавфлироқдир.
Ер юзидаги экологик кризиснинг чуқурлашиб боришига ривожланаётган мамлакатлар ҳам ўз таъсирларини кучайтирмоқдалар. Улар саноат тармоқларини ривожлантираман деб, ўзларининг табиатларини бузмоқдалар.
Ташқи муҳитнинг стабиллигида, яъни унинг мувозанатини ушлаб туришда дунё океани ва бузилмаган ер юзининг табиий экосистемалари асосий рол ўйнайди.
Ер юзидаги ана шундай табиий экосистемаларга Шимолий яримшарда Канада ва Россиянинг экосистемалари кирса, Жанубий ярим шарда эса Бразилия, Африка экватори ҳамда Австралия киради. Биосферанинг доимийлик хусусиятини ушлаб туришда Амазонка дарёси атрофида жойлашган кўп маҳсулдор, намлик тропик ўрмонлар, айниқса, муҳим аҳамият касб этади.
Ер юзида ҳозирги кунда кишилар томонидан банд қилинган ерлар 25 млн км2 ни, яъни қуруқликнинг 1/6 қисмини ташкил этади. Шундан 10 млн км2 ни шаҳарлар, посёлкалар, қурилишлар, коммуникациялар, полигонлар, тоғ кон заводлари жойлашган ландшафтлар эгаллаган бўлса, қолган 15 млн км2 ерлар агроценозлар ва ҳайдаладиган ерларни ташкил қилади. Чорва моллари учун ажратилган ерлар 25 млн км2 га яқин. Демак, ҳозир инсоннинг тўғридан-тўғри назорати остида 50 млн км2 ер мавжуд.
Ер юзасига кўрсатилаётган антропоген таъсир бениҳоя катта. Агар атмосферага бир йилда бир млн тоннага яқин зарарли моддалар (СО2 сиз) ажратиб турилса, Гидросферага 15 млн тоннага яқин ифлослантирувчи моддалар ташланади. Ер юзаси эса 85 млн тоннага яқин антропоген чиқиндилар билан ифлосланади. Баъзи бир маълумотларга қараганда 90 йилларда бу кўрсаткич 1500 км3 дан ошган. Ер юзаси аҳолисининг ҳар бир жон бошига ўрта ҳисобда бир йилда 1,2 тонна ишлаб чиқариш чиқиндилари ва 14 тоннага яқин хом ашёни қайта ишлаш чиқиндилари тўғри келади.
Бироқ, инсон учун бу чиқиндилар орасида энг хавфлиси токсик моддалар бўлиб, улар ичимлик сувлар, озиқ-овқат моддалар ҳамда инсон ва ҳайвонлар учун озиқа ҳисобланган ўсимликларни заҳарлайди. Ана шундай токсик моддаларга биринчи навбатда оғир метал бирикмалари, баъзи бир нефть чиқиндилари (полициклик ароматик углеводородлар (ПАУ), диоксинлар шаклидаги бирикмалар, ҳамда ҳар хил синтетик заҳарлар - биоцидлар киради. Бундан ташқари уларга жанговар заҳарловчи моддалар ҳам киради (ОВ).
Биосфера ва тупроқнинг ифлосланиши кўпчилик фойдали ҳашаротлар, балиқлар, қушлар ва бошқа хил ҳайвон популяцияларининг ўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда ҳар йили 2 млн га яқин кишилар пестицидлар билан заҳарланмоқда ва 40 мингга яқин киши ҳаёт билан видолашмоқда.
Замон талабидан келиб чиққан ҳолда ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик усулларни қўллашни кенг жорий қилиш лозим.
Ташқи муҳитни заҳарлайдиган муҳим моддалардан бири бу - диоксинлардир. Буларнинг таъсири кўп вақтгача, жумладан одам организмида бир йилгача сақланиб қолади. Кўмир ва ахлатларнинг ёниши, автомобил двигателларининг ишлашлари натижасида ҳам заҳарли диоксинлар ажралиб чиқади.
2. Табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабати
Табитада барча нарса ва ҳодисалар ўзаро чамбарчас боғланган. Ўлик табиат элементлари ўзаро бир бири билан таъсирда бўлиши билан бирга, тирик табиат билан ҳам боғлангандир. Табиатдаги ўзаро таъсир жараёнларида тирик организмлар активроқ бўлади. Академик Вернадский таъбири билан айтганда “ Тирик модда қуёш энергиясининг кимё боғлар энергиясига айлантирувчи асосий ва ягона маъбадир.” Ер шарининг тирик организмлар тарқалган қисми биосфера деб аталади. Биосфера таркибига атмосферанинг тропосфера деб аталувчи 10-16 км қалинликдаги пастки қисми, бутун гидросфера ва литосферанинг устки қисми киради.
Табиат билан шу табиатнинг бир қисми бўлган инсон жамияти ҳам ўзаро таъсирда бўлади. Инсон жамияти ривожланиб борган сари унинг табиатга таъсири ҳам кучайиб бормоқда.
Инсон жамиятининг табиатга таъсири онгли ва онгсиз бўлиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгли таъсири деганда, олдиндан режалаштирилган, маълум мақсадни амалга ошириш учун табиатга таъсири тушунилади. Масалан, ўрмонларни кесиш, балиқ овлаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ҳакозо. Инсоннинг табиатга таъсири кўп холларда табиий ресурслардан фойдаланишга қаратилган ва бу таъсир табиий ресурсларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгли таъсири табиий ресурсларни тиклашга ва кўпайтиришга қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ўрмон барпо қилиниши, балиқларни кўпайтириш ва ҳакозо. Инсоннинг табиатга таъсири онгсиз ёки стихияли равишда ҳам бўлиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгсиз таъсири олдиндан режалаштирилмаган ва ҳар хил йўналишда бўлади. Бундай таъсирнинг натижаси кўп ҳолларда сезилмайди. Лекин бу таъсирларнинг ҳаммаси бирга қўшилса, оқибати ёмонроқ бўлиши мумкин. Дам олувчилар томонидан ўрмоннинг оёқ ости қилиниши, ифлосланиши ўрмонларнинг кўримсиз бўлиб қолишига, нест нобуд бўлишига олиб келади.
Инсоннинг табиатга таъсирини бевосита ва билвосита таъсирига ажратиш мумкин. Кўмир қазиб олганда, ёғоч кесганда инсон кўмир ёки ўрмонга нисбатан тўғридан тўғри ёки бевосита таъсир кўрсатади. Инсоннинг табиатга бевосита таъсири кўп ҳолларда онгли таъсир бўлади, баъзан онгсиз таъсир ҳам бўлиши мумкин.
Билвосита таъсирда инсон табиатнинг муайян объектига эмас балки бутунлай бошқа объектларга таъсир қилади. Инсоннинг табиатга билвосита таъсири онгсиз таъсир бўлиб, у кутилмаган ва зарарли оқибатларга олиб келади. Масалан, ўрмоннинг кесилиши ўрмонга нисбатан тўғридан тўғри таъсир бўлсада, бу ўрмондаги ҳайвонот дунёсининг ўзгаришига, сизот сувлари сатхининг пасайишига, тупроқ эрозиясига олиб келади. Зараркунандаларга қарши захарли химикатларнинг қўлланилиши фойдали хашаротларнинг ўлимига, тупроқ микрофлорасининг ўзгаришига олиб келади. Бу инсектицидларнинг тупроқдаги ва ўсимликлардаги қолдиқлари ўсимлик маҳсулотлари орқали одам саломатлигига ҳам таъсир қилади.
Инсон жамиятининг табиатга таъсири, асосан, инсоннинг табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондирилишига қаратилган.
Жамият ҳаётини табиий ресурсларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсоннинг ҳаёти, хўжалик фаолияти учун зарур бўлган барча табиий жисмлар, ходисалар ва жараёнлар табиий ресурслар деб тушинилади. Табиий ресурслар реал ва потенциал табиий ресурсларга ажратилади. Жамият тараққиётининг муайян босқичида инсон томонидан фойдаланиладиган барча ресурслар реал табиий ресурслар дейди. Потенциал табиий ресурслар деганда табиатда мавжуд, лекин жамият тараққиётининг муайян босқичида айрим сабабларга кўра инсон томонидан фойдаланилмайдиган ресурслар тушунилади. Масалан, денгиз ва океан сувлари тозалаш техник воситаларининг мукаммал эмаслиги натижасида ичимлик суви сифатида фойдаланилмайди.
3. Табиий ресурслар ва уларнинг таснифи
Табиий ресурслар инсон таъсири нуқтаи назаридан 2 гурухга ажратилади. 1. Тугайдиган 2. Тугамайдиган табиий ресурслар.
Тугайдиган табиий ресурслар ўз навбатида 2 гурухга ажратилади:
а) тикламайдиган табиий ресурслар (фойдали қазилмалар);
б) тикланадиган табиий ресурслар (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, қисман тупроқ). Тугамайдиган табиий ресурсларга сув ресурслари, иқлим ресурслари (атмосфера, шамол энергияси ва х.о.) ва космик ресурслар (қуёш радиацияси) киради. Бу ресурслардан фойдаланиш уларнинг камайишига олиб келмайди. Лекин бу ресурсларга инсон таъсирининг олиб бориши улар холатининг ўзгаришга олиб келиши мумкин. Масалан, сув ресурсларининг ифлосланиши, атмосфера таркибининг ўзгариши ва х.о.
4.Антропоген ифлосланишларни назорат усуллари
Ҳамма назорат усулларини икки гуруҳга ажратиш гтумкин – бевосита муҳитда ва масофада туриб назоарт қилиш усуллари. ўз навбатида бу усуллар кузатув ва инструментал (ўлчов асбоблари) турларига бўлинади.
Масофада туриб назорат усулига ҳамма ер юзидан 2м баландликдан юқорида ўлчов асбоблари киради. Охирги йилларда масофадан туриб назорат олиб бориш, айниқса катта майдонларни экологик назоратни (вилоят, республикада) олиб боришда кенг қўлланилмоқда ўртача ўлчамли майдонларда (шаҳар, туманларда) экологик ҳолатини кўздан кечириш ва ўлчов асбоблари билан махсус харакати автолабораториялар ёрдамида олиб борилади. Бу лаборатория ҳар қаторида ҳаво муҳитини, сув сифатини аниқлаш ва агрокимёвий лабораториялар ва бошқалар. Атроф табиий муҳитни ифлосланиш назорати табиий атроф муҳитни бошқарувини асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Атроф табиий муҳитни бошқарув усуллари.
Атроф табиий муҳитни бошқаруви хозирги замон усулларига қуйидагилар киради:
-қонуний (меъёрий қонунчиликларга асосланган, меъёрлар йўли билан);
-ахборот - информасион (мониторинг, картетлаштириш, кадастрларни
олиб бориш, геоахборот тизимлари);
-маъмурий (атроф муҳитга таъсирини баҳолаш, экологик экспертиза, экологик аудит, лицензиялаш ва сертификатлаш);
-иқтисодий;
Атроф муҳитни холатини комплекс тизимли кузатиш асосидаги:
-экологик мониторинг асос ҳисобланади. Бир маротабали кузатувлар объектларни ҳолатини "бир дақиқали" кузатув олиб бориш зарурати туғилганда ташкил этилади, ҳамда кам ишлатилади.
А.Т.М.ни кузатишда
Қуйдаги усуллар ишлатилади:
- органетик кўриш, эшитиш, сезиш, ҳидлаб бўлиш там сезиш;
- ҳайвонот ва ўсимликларни ҳолати ва ҳулқини кузатиш;
- кўчма ҳамда турғун ер усти кантактли ва масофадан туриб
фойдаланиладиган керакли кўрсаткичларни ҳисобловчи жиҳозларни
ишлатиш;
- кўчма ҳамда турғун ер усти контактли ва масофадан туриб
фойдаланиладиган ҳамда (физикавий ёки алоқа йўналишлари ёрдамида) оралиқ аҳборотларни камерал ўзлаштиришлар;
- камуналларни камерал таҳлил қилиш учун йиғиш;
- ҳар ҳил узаткичлар ўрнатилган масофадан туриб аниқлаш жиҳозларини ишлатиш ҳисобига узликсиз кўрсаткичларни ҳисобини олиб бориш;
- ҳар ҳил узаткичлар ўрнатилган масофадан туриб фойдаланиладиган (физикавий ёки алоқа йўналишлари ёрдамида) оралиқ ахборотларни cамерал ўзлаштириш;
- қидирилаёткан кўрсаткичларни аниқлаш мақсадида математик
маделлаштириш усуллларини ишлаб қатор кўрсаткичларни тўғридан тўғри ёки маълум вақтда ўлчаш.
Кимёвий ифлосланишни қуйдаги усуллар билан аниқлаш мумкин:
- фотометрик-назоратдаги ва ўлчанган эритмаларнинг оптик сигметини фарқини ўлчами;
- спектроскопия усул-нурланиш спектирларини ултрабинафша, инфира қизил ва кўринувчи нурлар спектирлари ёрдамида назорат қилишга асосланган турғун ва кўчма асбоблар ишлатилади;
- флуорессент усул- турғун ёки мажбурий люмининсент нурланишлар спектрал интексифликни ёки ўлчаш даврида ўлчашга асослашган нурлантириш манбаи сифатида ултирабинафша нурлари ҳисобланади. Турғун асбоблар ишлатилади.
5.РЭМ
Атмосферанинг ифлосланиш даражаси ундаги ифлословчи бирикмаларнинг рухсат этилган миқдори билан аникланади. Ифлословчи бирикмаларнинг инсон организмига салбий таъсир кўрсатмайдиган энг катта миқдори рухсат этилган миқдор (РЕМ) дейилади. Ифлословчи бирикмалар миқдорининг РЭМ дан ошиб кетиши организмда турли симптом ва касалликларни келтириб чиқаради. Ҳозирги вақтда 600 дан кўпроқ атмосферада учрайдиган моддалар учун РЭМ ишлаб чиқилган. Масалан, СО учун - 0,01 мг/м3, SO2 Учун - 0,05 мг/м3, хлор- 0,03 мг/м3, фенол - 0,01мг/м3, формалдегид учун- 0,003 мг/м3 ва х.о.
Атмосфера ҳавоси ўз- ўзини тозалаш хусусиятига эга. Ундаги ифлословчи бирикмалар, ёмғирлар ёрдамида ювилади, чўкма ҳолида тупроққа тушади, ўсимликлар томонидан ютилади. Лекин чиқинди моддаларнинг кўплаб чиқарилиши унинг бу хусусиятини чеклаб қўяди.
Ҳозирги вақтда атмосфера ҳавосини ҳимоя қилишнинг баъзи тадбирлари ишлаб чиқилган. Масалан, ишлаб чиқариш чиқиндиларини тозалаш, кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларини яратиш. Атмосферани энг кўп ифлословчи манба бу автотранспорт. Масалан, Тошкент атмосферасига чиқариладиган ифлословчиларнинг 70% и автотранспорт чиқиндисидир. Автотранспортдан чиқадиган чиқиндиларни камайтириш учун автомобиллар техник назоратдан ўтиб туришлари, ёнилғининг сифати яхши бўлиши керак. Автомобилларни газ ёқилғисига ўтиши ҳам чиқиндилар миқдори анча камайтиради. Электромобилларнинг яратилиши ҳам мухим ахамиятга эга. Кейинги вақтларда веломобиллар кўпчилик олимларнинг диккатини ўзига тортмоқда.
Ҳозирги вақтда озон қатламининг емирилиши глобал экологик муаммо бўлиб турибди. Озон қатлами Ердаги жонзотларни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилиб туради. Озон қатлами асосан хлор, фтор, углеводородлар деб аталувчи бирикмалар таъсирида тез емирилади. Ҳозирги вақтда озон қатламнинг баъзи жойларида туйнук ҳосил бўлган. Антарктида устида ҳосил бўлган туйнукнинг катталиги АКШ территориясига тенг.
Адабиётлар
1. С.Б.Белов. Охрана окружаюуей средк. М.: Вксшая школа, 1991.- 147с.
2. П.Баратов. Табиатни мухофаза килиш ва узгартириш. Тошкент: Укитувчи, 1980. – 176 с.
3. Д.П.Никитин. Ю.П.Новиков Окружаюуая среда и человек.
М.:Вксшая школа 1980.-240с.
4. Ю.В.Новиков, Р.У.Бекназов. Охрана окружаюшей средк
Тошкент: Изд. полиграфобoедение им. Ибн Сина. 1992.-201с.
5.В.А.Степанов. Охрана природк - текст лекций. Ленинград:1983.- 198с.
6. Ю.В. Новиков. Природа и человек. М.: Просвеуение, 1991.-188с..
Маъруза № 9
Markaziy osiyoning geografik o`rni, tabiiy sharoiti va resurslari
REJA:
1. Markaziy Osiyoning tabiiy va iqtisodiy geografik o`rni , chegaralari.
2. Markaziy Osiyoning tabiiy sharoiti , geografik o`rnining o`ziga xos xususiyatlari.
3.Markaziy Osiyoning tabiiy sharoiti va resurslariga baho
Tayanch tushunchalar: Geografik o`rni (tabiiy va iqtisodiy geografik ) tabiiy sharoit, tabiiy resurslari , tabiiy- geografik o`lka, siyosiy – ma`muriy chegara, chegara uzunligi, tabiiy sharoitiga va tabiiy resurslariga baho berish, berk havza; hudud, region, tektonik harakat, geologik tuzulish.
Markaziy Osiyo mamlakatlari hududining asosiy qismi (Qozog`iston Respublikasining ma`lum qismidan tashqari) O`rta Osiyo tabiiy – geografik o`lkasida joylashgan. Yuqorida aytilganidek, Markaziy Osiyo siyosiy- ma`muriy tushunchasi tabiiy – geografik tushuncha emas. Uning maydoni 3994.4 ming kv km . O`rta Osiyo tabiiy geografik o`lkasining umumiy maydoni esa -3300,0 ming kv .km atrofida (Hasanov I.A., G`ulomov P.N.T-2002) Markaziy Osiyo 5 ta Mustaqil Respublikalarni o`z ichiga olgan bo`lib , shimolda Rossiya Federasiyasi , sharqda Xitoy, janubda Afg`oniston va Eron, g`arbda Kasbiy dengizi bilan chegaradosh.
Respublikalarning umumiy o`xshashligi tabiiy geografik joylashuvida, tabiiy sharoit va resursllardan foydalanishda, tarixiy kelib chiqishda, aksariyat turkiy xalqlarning tarqalganligi, xo`jalikni tashkil qilish, joylashtirish va rivojlantirish xususiyatlarida va boshqalarda o`z mazmunini topgan. Markaziy Osiyo hududining shimoliy, sharqiy, janubiy va g`arbiy chegaralari iqtsodiy geografik jihatdan Mustaqil Respublikalarning ma`muriy chegaralari doirasida ko`riladi. G`arbda chegarani umumiy uzunligi 2600 km bo`lsa, shundan 900 km, Kaspiy dengizi qirg`oqlariga to`g`ri keladi.
O`rta Osiyo tabiiy – geografik o`lkasi nuqtai nazardan qaralganda o`kaning shimoliy chegarasi OrolIrtish suvayrig`ichidan o`tadi. Chegara g`arbda Ozerney qishlog`idan (510 shimoliy kenglik, 610 sharqiy uzunligi ) sharqda Tarbog`otoy tizmasining sharqiy qismiga Joyir tog`iga (470 shimoliy kenglik, 850 sharqiy uzunlik) borib taqaladi. O`lkaning sharqiy chegarasi Pomir, Tiyanshan, Jung`oriya Olatovi va Torbog`atoy tizmalari suv ayirg`ichlari orqali o`tadi. Bu chegara Kaspiy Orol – Balxash berk havzasi chegaralariga to`g`ri keladi. Tabiiy geografik jihatidan o`lkaning sharqiy chegarasi Savr, Sharqiy Jung`oriya, Jung`oriya, Boroxoro, Iren-Xabirga, Qarat, Xoliqtog` tizmalari suvaryig`ichi, Xontangri tog`tuguni, Ko`kshag`al, Otboshi tizmalari suvaryig`ichi orqali o`tib , Farg`ona tizmasiga tutashadi, so`ngra Oloyning sharqiy qismi va Sariko`l tizmasi suvaryig`ichi bo`ylab o`tib Hindikush tog`lariga tutashadi. O`lkaning janubiy chegarasi Mustog`dan (Shing-Shal davonidan 4832 mt) boshlanib, sharqdan g`arbga Hindikush, Saftko`x, Nishopur tizmalari suvaryig`ichlari bo`ylab o`tib Elburus tog`i orqali Kaspiy dengizining janubiy- sharqiy chekka sohiliga kelib tutashadi. (Hasanov I.A, G`ulomov P.N T-2002- yil)
Geografik o`rning o`ziga xos xususiyatlariga: uning ulkan Yevrosiyo materigining o`rtasida joylashganligi uzoq geologik rivojlanish davomida tabiiy hududiy hosila tarzida shakllanganligi , dunyo okeanidan ancha uzoqda ekanligi Yevrosiyodagi eng katta hududni egallagan berk xavzaning bir qismi bo`lganligi yer yuzasi tuzulishining o`ziga xosligi, o`lkada gorizontal tabiat zonalari va vertical balandlik mintaqalarining aniq shakllanganligi qadimgi va yosh tog`larning bo`lishligi tabiiy va ijtimoiy geografik hodisa va jarayonlarning murakkabligi berk havzaga xos bo`lgan xususiyat va ijtimoiy ekelogik muommolarining yuzaga kelganligini misol tariqasida ko`rsatish mumkin. Bu o`lka shuningdek jahon ma`daniyati va ma`naviyatini rivojlantirishda asosiy o`rinni egallagan buyuk alloma mutaffakkirlar vatani hisoblanadi.
Bu hudud vatanparvar millatparvar, mehnatsevar, mehmondo`st, iymonli, e`tiqodli xalqlar o`lkasidir. Shuning uchun ham istiqlol tufayli mustaqillikni qo`lga kiritgan davlatlar dastlapki yillardayoq jahon bozoriga olib chiqadigan transport yo`llarini ochishga harakat qilmoqdalar. Eron orqali Fors qo`ltig`iga va Hind okeaniga Kaspiy dengizi va Kavkaz orqali Yevropaga, Xitoy orqali Tinch okean qirg`oqlaridagi davlatlarga yetkazuvchi temir va avtomobil yo`llarini qurishda va yana tashkil qilishda qatnashdilar. Har bir mustaqil Respublika havo yo`llari orqali xorijiy davlatlar bilan bog`landi.
Markaziy Osiyo regionida tog`lar va tekisliklar bir tekisda joylashmagan. Janubi, shimoliy- sharqini tog`lar egallagan. Ular o`lka umumiy maydonining 20% ni tashkil etadi. Ulardan g`arbda, shimoliy- g`arbda va shimolda o`lka umumiy maydooning 80% ni ishg`ol etgan past tekislik, plato va qirlar mavjud. O`lkaning asosiy qismi mo`tadil suptropik iqlim mintaqalarida joylashgan. Shuningdek o`lkada asosan cho`l, chala cho`l, voha va tog` landshaftlari ko`pchilikni tashkil etadi. Qisman dasht landshafti mavjud.
O`lkaning geologik tuzumi murakkab bo`lib, bu hududda proterozoy erasidan to to`rtlamchi davrgacha hosil bo`lgan cho`kindi magmatik va metomorfik tog` jinslari tarqalgan. O`lkaning tektonik tuzulishi ham o`ziga xos bo`lib, yer qobig`ining qalinliogi va yer yuzasining tuzu;lishiga qarab O`rta Osiyo hududida ikkita tektonik o`lka ajratilgan. Bular: Tiyanshan orogen o`lkasi va Turon plitasidir.
Tektonik harakatlar natijasi kuchli zilzilalar bo`lib turadi. 8-10 balli (Rixter shikalasi bo`yicha ) zilzilalar zonasi janubiy Tiyanshan, Pomir, Hindikush, Kopitdog`, hududlaridir. 9-10, balli zilzilalar 1911- yil. Olmaota (Verniy) 1984 -yil. Ashgabatda 1902- yil, Andijonda Qashqarda 1825- yil, Krasnavodskda 1992yil, To`xtagulda kuzatilgan. 7-8 balli zilzilalar Toshkentda 1966-yil, Tovoqsoyda 1977- yil , Nazarbekda 1988-yil va boshqa joylarda ham bo`lgan.
Markaziy Osiyo regioning hozirgi rel’efi davom etgan tashqi va ichki jarayobnlar bilan bog`liq. Neogen va to`rtlamchi davrlarda tog` va tekisliklarning hozirgi rel’efi shakllanib bo`lgan. Tog`lar asosan denudatsiya tekislilar esa akumuliatsiya jarayonlari natijasida hozirgi ko`rinishni olgan. Bir vaqtlar Markaziy Osiyo mintaqasida foydali qazilma turlari va ularning zahirasi kam deb aytilgan bo`lsa, XX asrning ikkinchi yarmidan boshlab o`tkazilgan geologik qidiruv ishlarining natijasida ko`plab foydali qazilma konlari ochildi va bu mintaqaning turli foydali qazilmalarga boyligi asoslanildi. Ayniqsa, neft va gaz zaxiralari bo`yicha Fors qo`ltiq bo`yi, hamda g`arbiy Sibir hududlaridan keyinda turuvchi uchunchi mintaqa hisoblanadi.
Neftning eng katta zaxiralari Kaspiy dengizi bo`yida uning shel`fida jumladan Chelekenda , Nebitdog`da, Qoturtepada, Mang`ishloqda, Atrek daryosining qo`yi qismida shuningdek Tengizda, Ko`k dumaloqda, va Mingbuloqda mavjud. Tojikistonning tog` oralig`i botiqlarida Surxondaryo vodiysida ham neft konlari bo`lib, ularning zaxirasi kamroq.
Neft bor joyda tabiiy gaz ham uchraydi. O`zbekistonda Jarqoq, Uchqir , Gazli , Muborak, Sho`rton konlari, Turkmanistonda Achak, Gugurtli, Shodlik konlari mavjud.
Markaziy Osiyoda toshko`mir, qo`ng`ir o`mir konlari, Qozog`iston, O`zbekiston Respublikalari hududlarida topilgan. Qarag`anda toshko`mir havzasi zahirasining ko`pligi, sifatining yuqoriligi bilan ajralib turadi. Ekibastuz ko`mir havzasida ko`mir qatlamlari 8 m gacha yetadi va ochiq usulda qazib olinadi.
Qirg`izistonda Jirg`ali, Ko`kyong`oq, toshko`mir konlarida, Toshko`mir, O`zbekistonning Ohangaron, Qozog`istonning Ubagan, Makyuben va boshqa konlarida qo`ng`ir ko`mir qazib olinadi.
Yangi ko`mir konlar Mang`ishloqda (q`ong`ir ko`mir) To`rg`ay platosida (qo`ng`ir ko`mir) Tuakirda (toshko`mir) ochilgan. Farg`ona vodiysida Issiqko`lning sharqida, ichki Tyanshan, G`arbiy Tyanshanda , Hisorda, Qazog`istoning past tog`larida ko`mir konlari mavjud.
Markaziy Osiyo hududida rudali rangli nodir va qimmatbaho metal konlari bor. Olmaliq, Qo`ng`irot, Jejqazganda mis, Qoramozor va Qoratov tizmalarida polimetall, Qozog`iston past tog`larida, Oloy, Hisor, Zarafshon va Nurota tog`larida nodir metall konlari mavjud.
Yirik oltin konlari Nurota tog`larida, Qozog`iston past tog`larida, Darvez tizmasida Qizilqumda mavjud bo`lib, oltin qazib olish dunyo ahamiyatiga ega. Temir ruda konlarining asosiy qismi Qozog`istonda Sokolov –Sarbay, Ayat, Lisakovsk va boshqa konlar.
Markaziy Osiyo mintaqasida kimyo xom ashyolaridan osh va kaliy tuzlari, oltingugurt, glouber (mirabilit) tuzi shuningdek natriy sul`fat, yod, brom tuzlarining katta zahirali konlari bor. Qorabo`g`ozgo`l turli xil tuzlarga boy. G`arbiy Qozog`istondagi va Xo`jaikon (O`zbekiston) tuz konlari muhim ahamiyatga ega. . Shuningdek fosforit Qaratov va Aktyuba viloyatida (Qozog`iston), hamda Navoiy viloyatlarida konlari bor.
Hududda binokorlik materiallari hamma Respublikalarda bor. Shuningdek, simob, su`rma, konlari Qirg`iziston va Qozog`istonda mavjud.
Markaziy Osiyo hududidagi yirik daryolar - Amudaryo,Sirdaryo , Zarafshon, Ural, Irtish, Tobol, Ishim va ularning irmoqlari (Panj, Vaxsh, Norin, Qaradaryo va boshqa) katta gidro energetik resursga ega. Markaziy Osiyo gidroenergetika resurslari bo’yicha MDH da Rossiyadagi Sharqiy Sibir va Uzoq sharq rayonlaridan so`nggi o’rinda turadi.
Markaziy Osiyo gidroenergetika resurslarning 55% dan ortig`i Tojikistonga to`g`ri keladi. Mintaqa boshqa tabiiy resurslarga jumladan, iqlim, yer, o`rmon, rekreatsiya resurslariga boy. Ularning miqdoriy taqsimlanishi, geografik joylashuvi regionning geografik o`rni xsusiyatlari bilan bog`liq. Hozirgi kunda ulardan oqilona va samarali foydalanishga qaratilgan chora-tadbirlar ishlab chiqilgan .
Xulosa qilib aytganda, Markaziy Osiyoning tabiiy sharoiti xilma – xil, keskin kontraslikga ega . Janubdan – shimolga, sharqdan – g`arpga brogan sari bu xilma – xillik ko`zga yaqqol tashlanib turadi. Tabiiy resurslar ham hududda bir tekisda taqsimlanmagan va joylashmagan.
Tabiiy resurslar ham hududda bir tekisda taqsimlanmagan va joylashmagan. Markaziy Osiyo davlatlari xo`jalik tarmoqlarini shakllantirish, joylashtirish va rvojlantirishda ularni hisobga olish , ijobiy va salbiy tomonlarini ilmiy – amaliy jihatdan baholash lozim.
Адабиётлар
1. С.Б.Белов. Охрана окружаюуей средк. М.: Вксшая школа, 1991.- 147с.
2. П.Баратов. Табиатни мухофаза килиш ва узгартириш. Тошкент: Укитувчи, 1980. – 176 с.
3. Д.П.Никитин. Ю.П.Новиков Окружаюуая среда и человек.
М.:Вксшая школа 1980.-240с.
4. Ю.В.Новиков, Р.У.Бекназов. Охрана окружаюшей средк
Тошкент: Изд. полиграфобoедение им. Ибн Сина. 1992.-201с.
5.В.А.Степанов. Охрана природк - текст лекций. Ленинград:1983.- 198с.
6. Ю.В. Новиков. Природа и человек. М.: Просвеуение, 1991.-188с.
7.Н.Жабборов. Химия ва атроф муҳит. Укув кулланма.Тошкент: Укитувчи, 1992.-154с.
8.А.Б.Лосев. Социальная экология/ Учебное пособие. М.: Изд.Просвеуение, 1998.- 222с.
9.Т.А. Алимов, А.А.Рафиков. Экологик хатолик сабоклари. Т.: Узбекистон, 1991.-176с.
10. О.Абдуллаев, З.Тошматов. Узбекистон экологияси бугун ва эртага.Т.: Уз. Р. ФА Фан наширёти, 1992.-99с.
Маъруза № 10
Мавзу: ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИ
Маъруза режаси:
Ташқи муҳит билан организмнинг бирлиги.
Экологик омиллар: биотик, абиотик, антропоген.
Биотик омиллар ва уларнинг организм учун ауамияти.
Антропоген омиллар.
Таянч иборалар:
Ташци муҳит, экологик омил, чекловчи омил, минимум цонуни, толерантлик, эвритерм, стенотерм, экологик тахмон, антропоген омил, трофик алоца, топик алоца, форик алоца.
Ташқи муҳит билан организмнинг бирлиги.
Ташқи муҳит билан организм узвий богланган булиб усиз организм яшай олмайди. Ташқи муҳитдан организм биринчидан озуқа олади, иккинчидан организмнинг ер юзасида таркалиши хам уларнинг ташқи муҳит шароитларига чидамлилигига (мослашганлигига) богликдир. Иссиқ ва курук иклим шароити организмларнинг яшашини чегаралайди, худди шундай хар кандай организм хам шимолнинг совук иклим шароитларида яшай олмайди. Тирик организмларнинг шакли ва вазифалари хам ташқи муҳитга богликдир. Масалан, сувда яшовчи баликларнинг шакли, тузилиши ва муҳитга мослашиши ёки хаво таркибидаги кислороднинг 21 % булиши тирик организмларда буладиган модда алмашиши жараёни тезлигининг энг юкори чуккисини белгилайди. Худди шундай иссиқ вақтларида ўсимлик ва хайвон организмларини совутиш мақсадида уларнинг тана юзасидан буладиган буғланишлар хамда иссиқликни тарқатиш ходисалари организимларнинг активлик фаолиятини чегаралайди. Ўз навбатида организимларнинг фаолияти хам ташқи муҳитга таъсирини кўрсатади. Биз инсонлар ва барча тирик организимлар нафас оладиган кислород одатда яшил ўсимликларда буладиган фотосинтез жараёнида ажралиб чикади. Даслабки вақтларда океанда яшил ўсимликлар хали бўлмаган вақтларда атмосферада кислород бўлмаган ва атмосфера таркибида метан (СН4) аммиак (NH3), сув буғлари (Н2О) ва водород (Н2) булган. қуёш энергиясидан фойдаланувчи дастлабки яшил ўсимликлар океанларда пайдо булгандан сунг атмосфера таркибида кислород пайдо була бошлаган.
Ўсимликлар тупроқ хусусиятига уам узининг таъсирини кўрсатиб
туради. Ўсимлик илдизлари тупроқнинг уатто энг кичик ёрикчаларига кириб бориб жинсларни майдалашга олиб келади.
Бактериялар ва замбуруглар эса, тог жинсларини нуратиб тупроқнинг уосил булишини тезлаштирадилар. Замбуруглар озика минерал моддаларини парчалайдиган кислоталар ажратадилар, парчаланган минерал моддалар жинслардан ювилиб, уларнинг янада
емирилишини тезлаштиради. Ўсимликларнинг чириётган кисмлари уам кислоталар ажратади, жинсларнинг кимёвий нурашини жадаллаштиради. Буларнинг уаммаси тупроқнинг кимёвий таркибини ва структурасини узгартириши мумкин.
Хдйвонлар ажратиб чикарган экскриментлари ёрдамида, тупроқни туёклари билан майдалаб, ерда уй ва уар хил йуллар ясаб тупроқ ҳосил килиш жараёнида иштирок этадилар.
Юкори ўсимликларнинг илдизлари тупроқка ёпишиб олиб, уларни кучли шамол ва сув эррозиясидан асрашда мууим роль уйнайдилар. Ўсимликлар сувларнинг ер юзасидаги уаракатига уам уз таъсирини кўрсатади, чунки ёгингарчилик куп тушадиган жойларда сув уша ерда тупланиб колмасдан, унинг бир кисми тупроқ юзасидан окиб кетади ёки ерга шимилади ва ер ости сувларга кушилади, колган кисми тупроқ юзасидан ва ўсимлик барглари оркали бугланади. Шу ҳодисалар бўлмаганда эди Нью-Йорк шаури 60 м чуқурликдаги сув остида колиб кетган булар эди. Барглари уар йили тукилиб турадиган урмонлар баргларининг умумий майдони Ер юзаси майдонидан 4 марта ортикдир. Бошкача килиб айтганда урмонларнинг уар бир гектарига 4 гектар барг майдони тугри келади. Демак, тушган ёмгир сувларининг купчилик кисми барг оркали бугланади. Ўсимлик барглари оркали булиб турадиган бугланишлар шу ерда намликнинг сакланиб колишига имкон тугдиради, чунки бугланган сувларнинг купчилиги конденсацияланиб ёмгир сифатида яна кайта шу ерга ёки унга якин булган жойларга тушади.
Экологик омиллар: биотик, абиотик, антропоген.
Тирик организмларга таъсир этувчи мууитнинг уар кандай булаклари экологик омиллар дейилади. Муҳит - куруклик, сув, хаво ва ер ости кисмларидан иборат. Ташки муҳит тушунчасидан ташкари яшаш шароитлари деган тушунча хам мавжуд булиб, бу тушунчага организмнинг яшаши учун зарур булган элементлар ёки омиллардан ёруглик, иссиқлик, сув, озикланиш ва шу кабилар киради. 1933 йилда Д.Н.Кашкаров муҳит омилларини 3 гурух (иклим, эдафик ва биотик)га булади. Кейинчалик 1950 йилда Алёхин экологик омилларни иклим, эдафик, орографик, биотик, антропоген ва тарихий гурухларга ажратиб урганишни таклиф килади.
Экологик омиллар 3 та асосий гурухга булинади:
Абиотик омиллар - анорганик табиат шароитининг ёки улик табиатнинг йигиндиси. Буларга харорат, ёруглик, намлик, сув, тупроқ, рельеф киради.
Биотик омиллар: Бунга тирик табиат элементлари (тирик организм-ларнинг бир - бирига ва яшаш муҳитига таъсири) киради. Биотик омиллар фитоген ва зооген омилларга булинади.
Фитоген омиллар деганда юксак ва тубан ўсимликларнинг организмга таъсири эътиборга олинса, зооген омиллар деганда эса организмга барча хайвонларнинг таъсири назарда тутилади.
Антропоген омиллар - бу инсон фаолияти билан боглик булган
омиллар, яъни одамларнинг ўсимлик ва хайвон турлари ёки улар гурухларининг тузилишига кўрсатган таъсиридир.
Тирик организмларга жуда куп омиллар таъсир кўрсатади. Ана шу омилларнинг айрим организмларга кўрсатган таъсири натижаси эса хилма - хилдир. Омилнинг организм хаёти учун энг кулай даражаси - оптимал даража дейилади. Х,ар кандай экологик омилларнинг энг юкори даражаси максимум ва энг куйи даражаси минимум булади. Табиийки хар бир тирик организм учун у ёки бу экологик омилнинг уз максимуми, минимуми ва оптимуми булади. Чунончи, уй пашшаси 7 °С дан 50 °С гача яшаши мумкин. Улар учун яшашнинг оптимум даражаси 36-40 °С ни ташкил этади.
Шуни хам таъкидлаш зарурки, экологик омиллар организмларга комплекс таъсир этгандагина улар юкори натижа беради. Бу омилларнинг бирортаси уз вақтида бўлмаса ёки етишмаса организмларнинг нормал усиши ва ривожланиши тугал утмайди. Демак, экологик омилларнинг хар бири организм учун зарур булиб, уларнинг бирини иккинчиси алмаштира олмайди. Шу сабабли экологик омиллар организм хаётида бир хил ахамиятга эгадир. Чунончи, ўсимликлар хаётидан мисол келтирсак, гузани устириш ва парвариш килишда угит бермасдан факат сув бериш билан гузани тула ривожлантириб бўлмайди. Ёки бунинг акси ҳам худди шундай натижаларга олиб келади. Организмнинг х,аёт фаолиятини сусайтирувчи омилга чекловчи омил (лимитирующий фактор) дейилади. Организмларга таъсир килувчи омилларнинг биттаси чекловчи омил булиши мумкин. Чунончи хдйвонлар ва ўсимликларнинг шимол томонга караб таркалиши иссиқликнинг етишмаслиги натижасида жанубга таркалиши эса, намликнинг етишмаслиги туфайли кечади. Демак, организмларнинг шимолга таркалишида чекловчи омил булиб харорат хисобланса, аксинча жануб томонга таркалишида эса чекловчи омил бу намликдир.
Омилнинг факатгина етишмаслигигина эмас, балки ортикчалиги ҳам чекловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Экологик омилларни урганиш сохдсида Ю.Либих куп тажрибалар утказди. Унинг ёзишича (1840 й.) экинларнинг хосилдорлиги купинча улар учун куп керак булган элементлар (СО2 ёки Н2О) билан чекланмайди, аксинча тупроқда кам учрайдиган ва ўсимликлар учун жуда кам микдорда керак булган элементлар билан чекланади. Демак, ўсимликларнинг усиши тупроқ таркибида минимум микдорда учрайдиган элементга (масалан, рух) боглик деган хулоса Либихнинг "Минимум конуни" деб юритилади. Либихнинг кўрсатишича у ёки бу омилларнинг етишмаслигигина эмас, балки иссиқлик, ёруглик ва сув каби омилларнинг ортикчалиги хам чекловчи омил булиб хизмат килиши мумкин.
У ёки бу турнинг яшаш имконияти булган маълум бир омилнинг узгарувчан чегараси толерантлик дейилади.
Баъзи бир организмларнинг толерантлик хусусияти маълум бир омилга нисбатан чегараланган булса, бошка хил омилга нисбатан эса кенг доирада булиши мумкин. Масалан уй пашшаси (чивини) 7 °С дан то 50°С иссиқликгача бардош бериб яшаши мумкин. Унинг толерантлик чегараси кенг. Бундай организмларни эвритерм организмлар дейилади. Бошка хил организмларнинг толерантлик чегараси тор булиши мумкин, уларни стенотерм организмлар дейилади. Толерантлик конунини 1913 йилда В.Шелфорд (Shelford, 1913) асослаб берган. Бу конунга мувофик максимум чегараловчи омилларнинг таъсири минимум чегараловчи омиллар таъсири билан бир хилдир.
"Толерантлик" конунини тулдирувчи омиллар нималардан иборат?
Организмлар бир омилга нисбатан кенг диапазонли толерантликка эга булсалар иккинчи омилга нисбатан уларда толерантлик диапазони тор булади.
Кенг толерантликка эга булган организмлар ер юзида кенг таркалган.
Тур учун шароит бирорта экологик омилга нисбатан оптимал даражада бўлмаса, шу турнинг бошка хил экологик омилларга нисбатан толерантлик диапазони тор булади. Масалан, галласимон экинлар учун азот етишмаса уларнинг кургокчиликка чидамлилик хусусияти пасаяди.
Организмларнинг купайиш даври нозик булиб, бу даврда купчилик экологик омиллар организм учун чекловчи омил хам булиши мумкин.
Масалан, вояга етган сарв дарахти сувда хам, курукликда хам яшаши мумкин, бирок у намлик етарли булган, сув кулламаган жойлардагина купайиш имкониятига эга.
Турнинг табиатда яшаши учун керак булган барча ташқи муҳит омиллари йигиндиси экологик тахмон (бурчак) дейилади. Купинча бу атама иккита якин турларнинг узаро муносабатини кузатишда кулланилади. Экологик тахмон атамасини 1917 йилда Дж.Гриннел турларнинг кенгликда таркалиш тавсифи учун куллаган эди. Экологик тахмон яшаш жойи атамасига якин тушунчадир. Кейинчалик 1927 йилда Ч. Элтон экологик тахмон турнинг жамоадаги холати деб аниклади ва бу холатда энг мухими уларнинг яъни турларнинг бир - бирлари билан трофик богланиши эканлигини кайд килди.
Турнинг экологик урни (Дж.Гриннелл) деганда маълум бир турнинг барча абиотик ва биотик омиллар мажмуига булган муносабатини, яъни хамжамоада тутган урнини тушунилади.
Ч. Элтон эса ушбу тушунчанинг функционал томонига алохида эътибор берган. Экотизимдаги турнинг фаолияти асосан озикланишдан булгани учун экологик тахмонни озика тахмон дейиш хам мумкин. Табиатда популяцияларга хилма хил абиотик ва биотик омиллар таъсир этиб туради. Шунинг учун экологик тахмон икдим, трофик, эдафик ва бошка хусусий шаклларга ажратилади.
Хайвонлар орасида ўсимликларга нисбатан экологик тахмон яхши ифодаланган. Аммо биогеоценозларда ўсимликлар хам экологик
тахмонга эга. Ўсимликларда экологик тахмонга ажратиш белгилари куйидагилар хисобланади: турнинг хар хил баландликда булиши, илдизларнинг тупроқнинг турли катламларига кириб бориши, турли вақтларда гуллаши, чанглатувчиларнинг хилма хиллиги, намлик ва бошкаларга муносабатининг узгача булиши кабилардир.
Дашт ва чул биогеоцинозларида йирик ва майда сут эмизувчилар ут ўсимликлар билан озикданади. Булар туёклилар (отлар, куйлар, антилопалар, сайгоклар) ва кемирувчилар (сугурлар, юмронкозиклар, сичконсимонларнинг купчилик вакиллари). Уларнинг хаммаси
биогеоценозда битта функционал гурух, яъни утхур хайвонларни ташкил этади.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, ўсимлик массасини истеъмол килишда уларнинг роли бир хил эмас, балки улар озикланиш учун ўсимлик копламининг турли таркибий кисмларидан фойдаланади. Иирик туёклилар туйимли, нисбатан баланд буйли ўсимликлардан озика олади. Шу ерда яшовчи сугурлар туёклиларнинг кетидан улар емаган сийрак ва эзилган утларни истеъмол килади. Нисбатан майда хайвонлар хисобланган юмронкозиклар эса, туёклилар, сугурлардан ўсимликларни йигадилар. Шундай кдлиб, хамжамоа хосил килувчи уч гурухдаги утхур хайвонлар уртасида ўсимликлар коплами биомассасидан фойдаланишда функцияларнинг булиб олиниши кузатилади ва ушбу хайвонлар уртасида ракобат бўлмайди.
В.Н.Беклямишев таснифи буйича экологик тахмон (экотахмон) турт тоифага булинади: трофик, топик, форик ва фабрик.
Трофик алокада бир тур иккинчи тур билан озикланади.
Топик алокада бир тур иккинчи турнинг яшаш шароитини узгартиришда намоён булади. Дарахтлар танасида лишайниқларнинг яшаши, урмондаги дарахтлар томонидан шу ерларда усувчи ўсимликлар хаётига кўрсатиладиган таъсирларда яккол куринади.
Форик алокада бир турнинг таркалиши иккинчи турнинг таъсири натижасида руёбга чикади. Купчилик хайвонлар томонидан ўсимлик уруг ва меваларининг таркалиши бунга мисол була олади. Бундай таркалиш актив ёки пассив холда утиши мумкин.
Бир турнинг узига ин куриши учун бошка турнинг колдикларидан фойдаланишига фабрик алока дейилади. Чунончи, кушлар ин куриши учун дарахт барглари ва шохчаларидан ёки хайвонларнинг жун ва патларидан хам фойдаланадилар.
XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида купчилик экологлар жамоада ухшаш жойни эгаллаган, бир - бирига экологик якин турган турлар мустахкам яшай олмасликлари мумкин деган хулосага келган эдилар. Бу фикрлар кейинчалик бир экологик тахмонда учрайдиган 2 та тур орасидаги ракобатчилик моделини математик тузиб чикилганда хам уз тасдигини топди. (В.Вольтерра ва Т.Ф.Гаузе). Экологик тахмон тугрисидаги уозирги замон тушунчаси 1957, 1965 йилларда
Дж.Хатчинсон томонидан тузилган экологик тахмон моделига асослангандир.
Биотик омиллар ва уларнинг организм учун ауамияти.
Организмлар уаёти бир-бирига чамбарчас богланган. Ана шу барча тирик организмларнинг бир-бирига булган таъсири, улар орасидаги узаро муносабатлар биотик омиллар дейилади.
Масалан, тупроқда бактериялар, замбуруглар ва сув утлари сингари купгина микроорганизмлар яшаб, улар ўсимлик ва уайвон колдикларини парчалайди, уаводаги эркин азотни туплаб, юксак ўсимликлар узлаштирадиган уолатга келтиради (азот тупловчи азотобактериялар). Шунингдек тупроқдаги ёмгир чувалчанги уам тупроқ структурасини яхшилашда иштирок этади ва ўсимликлар уаётига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади. Тупроқда ўсимликлар уаётига зарар келтирувчи уашоратлар ва сут эмизувчи уайвонларнинг вакиллари уам учрайди. Масалан май кунгизи ва кемирувчилар ўсимлик илдизини уамда ер устки кисмларини кемириб уларни куритишга олиб келади. Чорва моллари яйловларда узликсиз бокилганда ўсимликларга салбий таъсир килади. Бирок уайвонлар иштирокида ўсимликлар чангланади, уларнинг уруг ва мевалари таркалади.
Ўсимликларнинг узлари уам бир-бирларига жиддий таъсир кўрсатади. Улар усадиган уар кандай уудудда турлар уртасида ёруглик, намлик ва озуқа моддалари учун узлуксиз кураш боради. Натижада бир индивид ёки турнинг усиб ривожланиши иккинчи хил индивид ва турларнинг нобуд булишига олиб келади. Масалан, шумгия ва зарпечак каби гулли ўсимликларнинг вакиллари помидор, ковун, тарвуз, бодринг, узум, беда ва шу каби маданий ўсимликларда паразитлик килиб, уларнинг уосилдорлигини 20-30 % гача камайтириб юборади.
Антропоген омиллар.
Одам уз фаолияти жараёнида табиатга, айниқса, ўсимликлар ва уайвонлар уаётига кучли таъсир кўрсатади. Бунга антропоген омил дейилади. Инсоннинг табиатга кўрсатадиган таъсирини икки гурууга булиш мумкин. Улардан бири тирик организмларга ёки уларнинг айрим вакилларига кўрсатаётган тугридан - тугри таъсири булса, иккинчиси эса инсоннинг атроф - мууитни узгартириш каби салбий таъсири уисобланади. Одамлар курик ерларни экинзорларга айлантириш, боткокликларни куритиш, урмонларни кесиш ва яйловларда узлуксиз мол бокиш йули билан жуда катта майдонлардаги ўсимликлар киёфасини узгартириб юбориши мумкин, бу эса уз навбатида ана шу жойларда яшайдиган хайвонлар популяцияларига хам уз таъсирини кўрсатади. Шунингдек ихота дарахтзорлари барпо килиш, сунъий яйловлар ташкил этиш ўсимликни бир жойдан иккинчи иклим шаротига кучириш билан хам ўсимликлар хаётини анча узгартирадилар.
Инсоннинг тирик организмларга кўрсатаётган таъсирини туртта гурухга ажратиш мумкин:
Озика ва бошка эхтиёжларни кондириш учун (овлаш, баликчилик, урмонларни кесиш, утларни уриш ва шу кабилар) тирик организмлардан фойдаланиш.
v_>
Ўсимликларни купайтириш (маданийлаштириш) ва хайвонларни кулга ургатиш.
Аклимитизация ва интродукция, яъни организмларнинг табиий ариалидан бошка жойларга кучириб олиб бориш ва мослаштириш.
Янги маданий ўсимлик навлари ва хайвон зотларини яратиш.
Инсон табиатга кўрсатадиган кучли таъсири оркали биотик ва
абиотик шароитларни узгартиради. Инсоннинг ана шундай фаолиятларига сув иншоатлари курилишлари (сув омборлари, гидроэлектр станциялар), ернинг мелиоратив холатини яхшилаш (сугориш, куритиш), минерал угитлар, пестицидлар ва дефолянтлардан фойдаланиш натижалари киради.
Инсон камида 70 млн йил давомида таркиб топган тирик дунё манзарасини бир неча ун йилда узгартириб юборди. Унинг тирик организмларга салбий таъсири натижасида ер юзида куплаб ўсимлик ва хайвон турлари йўқолиб кетди. Овчилик билан интенсив шугулланиш купчилик хайвон турларини йук килиб юборди. Масалан, денгиз сигири 26 йил давомида бутунлай кирилиб кетди. Бундай мисолларни куплаб келтириш мумкин.
Ахволнинг кескинлашганлигини хисобга олиб халкаро табиатни мухофаза килиш бирлашмаси томонидан «қизил китоб» ташкил этилди. Унга йуколиш арафасидаги ёки ноёб ўсимлик ва хайвон турлари киритилган. Чунончи, Республикамизда ёввойи хайвонларнинг 99, паррандаларнинг 410, баликларнинг 79 тури мавжуд булиб, улардан 32 хайвон, 41 парранда, 5 та балик Узбекистон Республикаси «қизил китоб»ига киритилган. Унинг таркибидан 400 та йўқолиб бораётган ноёб ўсимлик турлари хам урин олган. Бу «қизил китоб»нинг асосий мақсади хавф - хатар остида колган купчилик ўсимлик ва хайвон турларини саклаб колишдан иборатдир.
Табиий ресурслардан окилона фойдаланмаслик у ёки бу регионнинг иклим шароитини узгартириб, унинг фауна ва флорасига тиклаб бўлмайдиган даражада зарар келтириш мумкин.
Бунинг яккол мисоли Орол денгизи муаммосидир. Марказий Осиё сув ресурсларидан режасиз ва уйламасдан фойдаланиш хозирги кунда Орол денгизи сувининг камайиши, хажмининг кескин кискаришига олиб келдики, бу Орол атрофидаги экологик шароитни ута огирлаштирди.
Инсоннинг табиатга кўрсатган таъсири борган сари ортиб бормоқда. 80-йилларда утказилган аэрокосмик маълумотларга кура, Ер юзида инсон тегмаган ер майдони 38 млн км (ёки 28 %) ни ташкил этади. Техниканинг ривожланиши инсоннинг табиатга кўрсатган салбий таъсирини айниқса кучайтирмокда. Ер юзидаги яшил урмонларда кишилар томонидан хосил килинган куп микдордаги яшил тешиклар озон каватидаги тешикларга нисбатан ҳам хавфлирокдир.
Ер юзидаги экологик кризиснинг чуқурлашиб боришига ривожланаётган мамлакатлар хам ўз таъсирларини кучайтирмокдалар. Улар саноат тармоқларини ривожлантираман деб, ўзларининг табиатларини бузмоқдалар.
Ташқи муҳитнинг стабиллигида, яъни унинг мувозанатини ушлаб туришда асосий ролни дунё океани ва бузилмаган ер юзининг табиий экосистемалари уйнайди.
Ер юзидаги ана шундай табиий экосистемаларга Шимолий яримшарда Канада ва Россиянинг экосистемалари кирса, Жанубий ярим шарда эса Бразилия, Африка экватори хамда Австралия киради. Биосферанинг доимийлик хусусиятини ушлаб туришда Амазонка дарёси атрофида жойлашган куп махсулдор, намлик тропик урмонлар айниқса мухим ахамият касб этади.
Ер юзида хозирги кунда кишилар томонидан банд килинган ерлар 25 млн км ни, яъни курукдикнинг 1/6 кисмини ташкил этади. Шундан 10 млн км ни шахарлар, посёлкалар, курилишлар, коммуникациялар, полигонлар, тог кон заводлари жойлашган ландшафтлар эгаллаган булса, колган 15 млн км2 ерлар агроценозлар ва хайдаладиган ерларни ташкил килади. Чорва моллари учун ажратилган ерлар 25 млн км2 га якин. Демак, хозир инсоннинг тугридан-тугри назорати остида 50 млн км2 ер мавжуд.
Адабиётлар
1. С.Б.Белов. Охрана окружаюуей средк. М.: Вксшая школа, 1991.- 147с.
2. П.Баратов. Табиатни мухофаза килиш ва узгартириш. Тошкент: Укитувчи, 1980. – 176 с.
3. Д.П.Никитин. Ю.П.Новиков Окружаюуая среда и человек.
М.:Вксшая школа 1980.-240с.
4. Ю.В.Новиков, Р.У.Бекназов. Охрана окружаюшей средк
Тошкент: Изд. полиграфобoедение им. Ибн Сина. 1992.-201с.
5.В.А.Степанов. Охрана природк - текст лекций. Ленинград:1983.- 198с.
6. Ю.В. Новиков. Природа и человек. М.: Просвеуение, 1991.-188с.
7.Н.Жабборов. Химия ва атроф муҳит. Укув кулланма.Тошкент: Укитувчи, 1992.-154с.
8.А.Б.Лосев. Социальная экология/ Учебное пособие. М.: Изд.Просвеуение, 1998.- 222с.
9.Т.А. Алимов, А.А.Рафиков. Экологик хатолик сабоклари. Т.: Узбекистон, 1991.-176с.
10. О.Абдуллаев, З.Тошматов. Узбекистон экологияси бугун ва эртага.Т.: Уз. Р. ФА Фан наширёти, 1992.-99с.
Do'stlaringiz bilan baham: |