II. БОБ. ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ “ЗАМИН НУРИ”ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1. Хўжаликнинг умумий таснифи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
Қашқадарё вилоятида ҳам аграр тармоқ иқтисодиёти тараққиётида қишлоқ хўжалигининг салмоқли ўрин эгаллашида биринчи навбатда пахтачилик соҳасининг аҳамияти юқори. Пахтакор деҳқон бугунги кунда ўз меҳнати натижасида юқори даромад олиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан шуғулланар экан, тадбиркорлик кўникмаларини эгалламоқда.
Қашқадарё вилоят Чироқчи туманидаги “Замин нури” фермер хўжалиги 2006 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Чироқчи тумани Таллиқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини худудида деҳқончиликка ихтисослашган ва фаолият кўрсатиб келаётган “Замин нури” фермер хўжалигига туман ҳокимлигига заҳира ер ҳисобидан қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисидаги аризаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш комиссиясининг 2008 йил 8 ноябрдаги хулосасига, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 104-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига ва Чироқчи туман хокимининг 2008 йил 15-ноябрдаги Х-3133/11 сонли қарорига асосан Таллиқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини худудида деҳқончиликка ихтисослашган «Замин нури» фермер хўжалигига туман заҳира ер фондидан жами 29,7 гектар, шундан 24,0 гектар суғориладиган ер майдони ажратилди.
1 – жадвал
Чироқчи тумани “Замин нури” фермер хўжалигининг умумий ер майдонининг тақсимланиши
№
|
Кўрсаткичлар
|
|
Йиллар
|
2021 йилда 2019 йилга нисб. ўзг. (+;-)
|
2019
|
|
2020
|
2021
|
га
|
%
|
га
|
%
|
га
|
%
|
1
|
Умумий ер майдони
|
63,9
|
100
|
62,5
|
100
|
60,3
|
100
|
-3,6
|
2
|
Суғориладиган ерлар
|
60,3
|
94,4
|
58,0
|
92,8
|
56,0
|
92,9
|
-4,3
|
3
|
Тутзорлар эгаллаган ерлар
|
1,6
|
2,5
|
2,6
|
4,2
|
2,6
|
4,3
|
-1,0
|
4
|
Ариқлар эгаллаган ерлари
|
0,4
|
0,6
|
0,4
|
0,6
|
0,4
|
0,7
|
-
|
5
|
Йўллар эгаллаган ерлар
|
0,5
|
0,8
|
0,5
|
0,8
|
0,5
|
0,8
|
-
|
6
|
Бошқа ерлар
|
1,1
|
1,7
|
1,0
|
1,6
|
0,8
|
1,3
|
-0,2
|
“Замин нури” деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалигига 290,300,302,156 -контурлардан умумий ер майдони жами 63,9 гектар ер ажратилган бўлиб, шундан суғориладиган экин ерлари – 60,3 гектар, 1,6 гектар тутзорлар эгаллаган ерлар, 0,4 гектар ариқлар ўрнидан иборат ерлар, 0,5 гектар йўл эгаллаган ерлар, 1,1 гектар бошқа ерлар майдонидан иборатдир. Туман ҳокимимнинг қарорига биноан “Замин нури” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ерни ижарага бериш шартномаси қайта расмийлаштирилди.
Фермер хўжалигида жами 16 нафар ишчилар бўлиб, шундан 8 нафари доимий ишчилар ҳисобланади. Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат шароитиларини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирларга, ободонлаштириш ишларига қатнашиш ва ердан тўғри фойдаланиш, агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, меҳнат унумдорлигини ошириб бориш фермер аъзоларининг бурчи ҳисобланади.
Хўжаликнинг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини қуйидаги жадвалда таҳлил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |