Агрологистика ва бизнес факультети
3-90 гурух талабаси
Бегалиев Бекзоднинг
КУРС ИШИ
ПАХТА ЕТИШТИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
КИРИШ
I.БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ПАХТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
1.1. Пахтачиликнинг иқтисодий аҳамияти ва вазифалари иқтисодий самарадорлигининг назарий асослари
1.2. Пахта етиштиришни илмий изланиш асослари билан асосий технологик тадбирларни ташкил этиш ва режалаштириш.
II. БОБ. ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ “ЗАМИН НУРИ”ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1. Хўжаликнинг умумий таснифи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
2.2. Қишлоқ хўжалигида пахта ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили
2.3. Хўжаликда пахта хом-ашёси ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар
III.БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ПАХТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.
3.1. Фермер хўжалигининг ер худудларини самарали ташкил этиш ва пахтачиликда алмашлаб экиш самарадорлик гаровидир
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пахта хом-ашёси ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш истиқболлари
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида пахтачилик тармоғида хусусий мулк фаолияти таъмин этилди ва бунда асосий ўринни фермер хўжаликлари эгаллади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов фермер хўжаликларини “Қишлоқларимизнинг таянч устунидир” деб бежизга таъкидламаганлар [1]. Мулкни хусусийлаштириш натижасида, маҳсулот етиштирувчиларда ерга, мулкка, ўз меҳнатининг натижаларига эгалик қилиш, сарфланаётган меҳнат, моддий, табиий ва маънавий ресурслар ҳисобига кўпроқ фойда олишга қаратилган тадбиркорлик асосидаги фаолият юритиши учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш йўналишидаги тадбирлар натижасида пахта яккаҳокимлиги барҳам топди ва пахта экин майдонлари ҳажми оптималлаштирилди. Дастлаб ташкил топган аксарият фермер хўжаликларида ер майдонлари ҳажмининг кичиклиги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишига ва барқарор фойда олишга тўсқинлик қилди. Шу ва “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 бир қатор бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан фермер хўжаликларининг ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини танқидий баҳолаш асосида фермерларга бириктирилган ер майдонларини мақбуллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта ўйланган ишлар амалга оширилди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |