1. “Агробанк” АТБнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиали 2009 йил 4-майда йиғилиш қарори билан тасдиқланган 16/3 сонли Низом асосида ўзининг фаолият йўналишларини олиб боради.
“Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалининг Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли “Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тугрисида”ги ва Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва банк Устави асосида ишлаб чиқилган низом асосида амалга оширади. “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиали филиал бўлгани учун юридик шахс хисобланмайди. Унинг мажбуриятлари юзасидан банк жавоб беради. Хўжалик фаолиятида филиал банк номидан иш юритади.
Филиал банк Уставида кўзда тутилган қуйидаги операцияларни амалга оширади:
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, вакил банкларнинг хисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб- китобларни амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ўрнатилган тартибда депозит ва омонатларга жалб этиш;
кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар хисобидан ўз номидан кредитлар бериш;
маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
чет эл валютасини накд пул ва накд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;
чеклар, тўлов ва хисоб-китоб хужжатларини инкассация қилиш; учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тугувчи кафолатлар бериш;
учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш хуқуқини олиш;
қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш ва уларнинг хисобини юритиш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли «қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;
банк фаолияти юзасидан маслахат ва ахборот хизмати кўрсатиш;
жисмоний ва юридик шахсларга хужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пулат сандиқларни ижарага бериш;
молиявий лизинг;
инвестицион лойихаларни экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш;
жисмоний шахсларга истеъмол, ипотека ва бошқа кредитларни бериш;
халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўсатилган бопща операциялар.
“Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалининг Данғара туманида 2 ta махсус касса ва битта халқаро пул ўтказмалари шахобчалари мавжуд. Бакннинг бошқарув таркиби 2.1.1-расм да келитирлган шаклга эга бўлиб, асосий бўлим хисобланган Кредит бўлимида жами 4 нафар ходим фаолияь юритади.
“Агробанк” АТБ Фарғона вилоят бошқармаси Данғара филиали туман иқтисодий ривожланишининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги «Агробанк» Акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги 1084-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, хусусан иқтисодиётнинг аграр секторини янада баркарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик харакатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустахкамлаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалик махсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни тадбиқ қилиш ҳамда ички бозорни махаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга, шу билан бирга янги ишчи ўринларини яратишга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатишга алохида эътибор каратди.