"Агробанк" атб нинг ташкилий-ҳуқуқий асослари


-расм. Банк хизмати маданиятини оширишнинг мухим йўналишалари7



Download 317,06 Kb.
bet14/15
Sana03.03.2022
Hajmi317,06 Kb.
#480533
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
НАМУНА БАНК бўйича

4-расм. Банк хизмати маданиятини оширишнинг мухим йўналишалари7
“Агробанк” ОТАТБ Данғара тумани филиалида қуйидаги масалаларни амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:

  • чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган тўлов терминаллари орқали “VISA” ёки “DUET” тизимида муомалага чиқарилган банк пластик карточкаларидан қатъий назар, улар орқали узлуксиз тўловларни қабул қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни жорий этиш;

  • тўлов терминалларининг савдо карталарини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчалари жойлашган жойнинг ўзида инкассация қилинишини таъминловчи дастурий таъминотни яратиш;

  • ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан банклараро пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловларни бир банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банклардаги тегишли ҳисобварақларда акс эттирилишини таъминлаш;

  • банк пластик карточкаларидаги маблағлар бутлигини таъминлаш мақсадида йўқотилган карточкаларни «on-line» тизимини жорий этиш орқали зудлик билан блокировка қилинишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш;

  • интернет тармоғи орқали электрон тижорат доирасида амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни банк карталари ёрдамида бажариш имконини берувчи дастурий таъминотни жорий этиш.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда ахборот технологиялари инфратузилмасининг автоматлаштирилган бошқариш ва мониторинг тизимини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бунда локал ҳисоблаш тармоғидаги мавжуд техника жиҳозларининг иш унумдорлиги ва ҳисобини юритиш, тизимларда юзага келадиган носозлик ҳолатларини аниқлаш, тегишли дастурий таъминотни масофадан туриб ўрнатиш ҳамда тармоқ хизматининг сифат кўрсаткичларини марказлашган ҳолда назорат қилиш каби функциялар кўзда тутилган.
Банкларнинг фаолият кўрсатиш тижорат тавсифи маркетинги кенг қўллашни талаб этади. Банк соҳасида маркетинг хусусияти нафақат банк ишларини тижоратлаштириш ва пул ресурсларини самарали фойдаланишни таъминлаш, балки барча банк фаолияти объекти бўлувчи пул айланиш хусусиятлари билан белгиланган бўлади. Шу билан бирга банк маркетинги биринчи навбатда хўжаликда нақдсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ҳисобига пул айланишини тезлаштишга мўлжалланади.
Банк соҳасида маркетинг кредит ресурслари бозорни ўрганишга, мижозлар молиявий ҳолатини таҳлил қилишга ва ушбу базада банкларга қўйилмаларни жалб қилиш имкониятларини. Банк фаолиятидаги ўзгаришларни тахмин қилишга эришилади. Ҳозир, корхона ва ташкилотларга ўз ҳисоб рақамини ҳар қандай банкда ўсишга рухсат берилган, банк ишида рақобат асоси кенгаймоқда. Маркетинг янги мижозларни жалб қилишга, мижозларни ўз маблағларини ушбу банкка қўйишга қизиқтирувчи банк хизматлари соҳасини кенгайтиришга йўналтирилган.


ХУЛОСА

Иқтисодиётда тижорат банклари юқорида келтириб ўтилган функцияларни бажариши натижасида инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш учун зарур бўлган йирик ссуда капитали яратиш имконияти юзага келади, бу эса ўз навбатида ишсизлик даражасини камайтиришга, мамлакат товар бозорини миллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан тўлдиришга, бунинг оқибатида миллий валюта ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлиги таъминлашга ёрдам беради.


Малакавий амалиёт ҳисоботини бажариш жараёнида амалга оширилган тадқиқот ва таҳлил натижалари бўйича иқтисодиётни ривожланишида тижорат банкларининг ўрни ва бозор инфратузилмасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва тижорат банкларининг бозор инфратузилмасини мухим таркибий қисми сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган бир қатор қуйидаги илмий хулосаларни шакллантиришга муваффақ бўлдик:
Иқтисодиётга йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳажмини ошириш, авваламбор, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар беришни кўпайтириш. Айнан кредитлаш, мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашга ундайди, бозорда маҳсулотлар миқдорининг кўпайишини рағбатлантиради, натижада инфляция даражасини пасайишига олиб келади.
“2015-2019 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги давлат дастурининг амалий давоми сифатида молиявий барқарорлигини янада ошириш ва унинг инвестициявий фаоллигини кучайтиришга қаратилган янги давлат дастурларини қабул қилиш, кредит портфелини бошқариш бўйича талабларни кучайтириш, фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини янада такомиллаштириш.
Давлат томонидан нобанк микрокредит ташкилотлари тармоғини айниқса, вилоятлардаги шаҳарларда, туманларда ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларда жорий этиш ва кенгайтириш.
Молявий институтлар фаолиятига чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш мақсадида давлат томонидан чет эллик инвесторларга қулай инвестицион муҳит яратиш ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Тижорат банклари кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб, табақалаштирилган ставкалар бўйича берилган фойда солиғи имтиёзларини 2020 йилгача узайтириш.
Республикамизнинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга масофавий банк хизматлари кўрсатилишини таъминлаш билан бир қаторда мижозлар томонидан банк янги хизмат турларига бўлган ишончини ошириш учун, молиявий банк хизматларига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш ва реклама фаолиятларини кенгайтириш лозим;
Халқаро ташкилотлардан жалб қилиниши мумкин бўлган маблағларни юридик шахслар ва аҳоли депозитлари ошиши ҳисобига камайтириш ва бунинг оқибатида ташқарига чиқиб кетиши мумкин бўлган фоиз тўловларини мамлакат ичида ушлаб қолиш лозим. Тижорат банклари томонидан аҳоли бўш пул маблағларини юқори фоизли, жозибадор омонатларга жалб қилиши билан банкдан ташқари пул айланмаларини банкка жалб қилиш, аҳолининг инвестицион фаоллигини ошириш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиб, турмуш тарзини ўсишига хизмат қилади.



Download 317,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish