76
Шунингдек, бугунги кунда аграр соҳада бир қанча муаммолар
учрайдики, уларни бартараф этиш учун ҳам соҳада инвестицион фаолликни
ошириш зарурияти келиб чиқади, жумладан:
хўжаликларнинг машина-трактор ва транспорт воситалари билан
таъминланиш даражасининг пастлиги;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бошқа соҳа маҳсулотлари
ўртасидаги баҳоларнинг номутаносиблиги;
амортизация фондидан фойдаланишнинг кескин қисқариши;
қишлоқ хўжалигида илм-фан ютуқларидан, шу жумладан янги
технологиялардан фойдаланиш даражасининг пастлиги;
қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси
ошиб бориши натижасида, унумдорликнинг камайиши ва бошқалар[3,4].
Инвестицион фаолиятнинг асосий мақсади фақат капиталнинг ҳозирги
қийматини сақлаб қолишдангина иборат бўлмай, қўйилмаларнинг
хавфсизлиги , даромаддорлиги ва тегишли ликвидлиги сақланганда уларни
кўпайтиришни ҳам қамраб олади. Кўпгина ҳолларда инвестицияларни
муайян
муддатга
боғлашда
уйғунлашган
мақсадлар
кўзланади.
Инвестициялар мақсадларининг уйғунланишуви кўпгина омилларга
боғлиқдир. Инвестицияларнинг асосий мақсади пул оқимларининг замонавий
қийматини сақлаб қолиш ҳамда улар натижаларидан кутиладиган бўлажак
қийматларни капиталлаштиришдир. Шу боис ҳозирда инвестиция ресурслари
бозорида таклифни, нафақат, барқарорлаштириш, балки етарли миқдорда
ошириш учун унинг манбалари таркибида давлат улушини камайтирган
ҳолда чет эл кредитлари ва махаллий банклар кредитларини ошириш
мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида инвестицион фаолиятни
ривожлантириш учун турли хил банкларнинг, инвестиция, лизинг ва суғурта
компанияларининг, ишлаб чиқариш концернларининг, савдо ва бошқа
корхона ҳамда ташкилотларнинг маблағларини жалб этиш лозим. Бунинг
учун уларга давлат ҳамда қишлоқ хўжалиги томонидан маълум даражада
иқтисодий имтиёзлар яратилиши зарур. Шу билан бир қаторда таъкидлаб
ўтиш жоизки, ҳар қандай шароитда ҳам қишлоқ хўжалиги давлат кўмаги ва
ислоҳотчилигига
суяниб
қолишини
ўтган
тарихий
тажрибалар
тасдиқламоқда. Шу сабабдан республикамиз ҳукумати қишлоқ хўжалиги
тараққиёти асосларини ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлашда бош ислоҳотчи
сифатида сақланиб қолмоғи даркор. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш
муаммоларни доимий тадқиқ этиш тизимини яратиш ва бунда мазкур соҳага
алоқадор тегишли муассасалар ва илмий-тадқиқот институтларини фаол
жалб этган ҳолда, уларнинг ўзаро ва самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш
мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |