667 шудгор қилинган ерларни турли хил талабга жавоб бермайдиган мосламалар
билан мола қилиниб унинг фойдаланиш даражасини ва тупроқ
унумдорлигини камайтиради. Эшонобод худудида “Қайнар булоқ” фермер
хўжалигида 16 гектар майдон текисланиб кейин шудгор қилинди.
Текисланмаган ҳолда шудгор қилинган етларга қиёс қилганимизда
текисланиб шудгор қилинган ерларда қуйидаги афзалликларга эришилди.
Аввало, далага техникалар кириш сони ва ёқилғи сарфи кескин камайди.
Далани уруғ экишга таёрлаш муддати қисқариди ҳамда пахтани суғориш ва
культивация қилиш ишлари сифатлилиги билан фарқ қилди. Далага уруғ
қандай экилган бўлса, шундай шундай унуб чиқади. Аввало, сифатли экишга
таёрланган далага уруғни меъёр бўйича экиш керак.
Айрим фермер хўжалик раҳбарлари тамонидан уруғни меъётга
нисбатан қарийиб икки баробар кўп экишади. Чунки қатқалоқ бўлганда
қарқалоқни ёриб чиқишини инобатга олишади. Аммо ғўзани ягона қилишда
ерда қолдирилган ғўзаларнинг илдизлари жароҳатланади. Натижада навда
нимжон ва ривожланиши паст бўлишидан ташқари ҳаражатларни оширади.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, ғўзани суғоришда сувдан фойдаланиш
коэффиценти 50-60 фоизга тушиб қолади. Сабаби ариқлар ўз вақтида
қазилмаслиги ҳамда нотекислигидир. Ғўзанинг бир гектарига меъёр бўйича
15минг м3 сув сарфланиши ёки 5-6 марта суғорилиши керак бўлса,
Президент Ш.М.Мирзиёев тамонидан ғўзани 2 марта суғориб ҳосилни
пишириш топшириқларини Чиноз туманида амалга ошириб, юқори
натижаларга эришдик. Биринчи суғоришни вегетация даврида берилиб,
иккинчи суғоришга қадар суғорилган даланинг ердаги зах ёки намликни
кўтариб берадиган углибитель билан культивация қилиб борилди.
Шу йўл билан 3-4 марта суғориш тадбирлари қисқартирилди. Шунинг
ҳисобига суғориш учун сарфланадиган харажатлар иқтисод қилиб
қолинди. Бу тажриба Эшонобод худудидаги “Кожакент” фермер
хўжаликларида ўз самарасини бериб ҳар гектар майдондан 37-40 центнердан
паха ҳосили олинди. Ҳозиргача ортиқча 2-3 марта ғўзага бериладиган сув
миқдори ва унга кетган сарф харажатлар ҳисоб-китоби олиб борилмайди.
Шунинг учун бундай натижаларни илмий асосда ўрганиб бориш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ғўза қатор ораларига вегетация даврида 3-4 мартагача азотли ўғитлар
берилиши керак бўлса туманнинг Эшонобод худудидаги “Кожакент” фермер
хўжаликларида ғўза қатор ораларига бир мартадада азотли ўғитларни
бериш амалиёти қўлланилди. Натижа 2-3 марталик ўғитлаш тадбирлари
иқтисод қилиниб қолинди. Лекин унинг иқтисодий жиҳатлари шу кунгача
ўрганиб инновацияни тарғибот ишларини олиб бориш зарур деб
ҳисоблаймиз. Республика худудида фойдаланиладиган ер ресурлари
чекланганлигини ҳисобга олиб, паҳта етиштиришда агротехник тадбирларни
самарали амалга ошириш учун хизмат кўрсатаётган техникаларнинг сальт
юрмаслигини таъминлаш мақсадида туманда, шудгорлаш, культивациялаш,