Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet552/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   548   549   550   551   552   553   554   555   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
554 
ётган дунё аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш учун, қишлоқ хўжалиги 
соҳаси ходимлари 2050 йилга келиб, ҳозирги вақтга нисбатан бир ярим 
баравар кўп маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги муаммосини ҳал қилиш 
учун бу соҳани юқори даражада автоматлаштиришга имкон берувчи "ақлли" 
қишлоқ хўжалигини кенг жорий қилиниши мақсадга муофиқ бўлади. 
Маълумки, ақлли қишлоқ хўжалиги экинлар ҳосилдорлигини, чорвачи-
лик маҳсулдорлигини сезиларли даражада оширади ва маҳсулот таннархини 
камайтиради. Дунёда ушбу тармоқнинг жадал ривожланиши республиканинг 
агросаноат мажмуасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишда ҳали ҳам 
рақобатдошлик етарли даражада эмаслиги сабабли, қулай экологик шароит-
ларга қарамай бу соҳани ривожланишида ҳали етарли муаммолар борлигини 
кўрсатиб берди. Аммо хукумат томонидан қилинаётган ғамхўрлик ҳамда 
юқори малакали мутахассислар саъй-харакатлари билан бу муаммоларни 
яқин келажакда ижобий ҳал қилишга хар тамонлама харакат қилинмоқда.
Ақлли қурилмалар орқали бошқарув ва мониторинг жараёнларини 
автоматлаштириш ва уларда инсоннинг иштирокини сезиларли даражада 
камайтириш имконини берадиган турли хил қурилмалар ва машиналар 
ўртасидаги ўзаро таъсир ва маълумот алмашиш тизими ақлли қишлоқ 
хўжалигининг рақамли инновацион технологиялари бўлиб ҳисобланади. Бу 
технологияларнингақлли қишлоқ хўжалигида қўлланиш йўналишлари ва 
объектлари бўлиб аниқ деҳқончилик, ақлли фермалар, ақлли боғ, ақлли дала, 
ақлли иссиқхоналар, хом ашё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқариш, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қишлоқ хўжалиги транспортини 
бошқариш ва бошқа йўналишлар ҳисобланади. 
Ақлли қишлоқ хўжалиги концепцияси билан боғлиқ бўлган асосий 
инновацион ечимларидан учувчисиз транспорт воситалари таҳлилчиларнинг 
фикрича келажакда ақлли қишлоқ хўжалиги учун асос бўлишини тахмин 
қилишмоқда. Вақт ўтиши билан учувчисиз транспорт воситалари қишлоқ 
хўжалигини барча фаолиятини автоматлаштириш, яъни ерларни қайта 
ишлаш, ўсимликларнинг ҳолатини кузатиш, ҳосилни йиғиш ҳамда сақлаш ва 
бошқаларга имкон беради. Шунингдек, ақлли фермада нафақат ерга асослан-
ган учувчисиз транспорт воситаларидан, балки камералар ва юқори сезувчан 
сенсорлар билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппаратларидан ҳам фойдала-
ниш мумкин. Учувчисиз учиш аппаратлари бир неча соат давомида катта 
хажмдаги қишлоқ хўжалик майдонларини текшириш ҳамда камера ва 
сенсорлар ёрдамида йиғилган маълумотлар асосида 3D форматда дала 
майдонларини электрон хариталарини яратиш, ўсимликнинг нормал вегета-
ция индекси кўрсаткичини ҳисоблаш, қилинаётган ишларни инвентаризация 
қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш ва бошқа имкониятларга 
эгадир. Қишлоқ хўжалик фаолиятида датчиклар ва сенсорлардан фойдала-
ниш ақлли фермани ташкил қилишдаги муҳим қадамдир. Улар ўнлаб квадрат 
километр масофада жойлашган бўлиб, радиоканаллар орқали бошқарила-
диган объектларнинг ҳолати, жумладан намлик, ҳарорат, ўсимликнинг ўсиш 



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   548   549   550   551   552   553   554   555   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish