385
БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАҲСУЛОТЛАР ТАННАРХИНИ
ПАСАЙТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Ш.К. Досмуратова -
ТДАУ Нукус филиали
ассистенти, мустақил тадқиқотчи
Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари, хусусан балиқчилик тармоғини
модернизациялаш ишлаб чиқариш жараёнини айланма маблағлар билан
таъминлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишини тақозо
этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
томонидан:
«балиқчилик
тармоғидаги
ташкилотларнинг
айланма
маблағларини тўлдириш ва кўпайтиришга кўмаклашиш» [1.2б.], шунингдек
«аквакультурани ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда
оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; балиқчилик
хўжаликларининг моддий-техник таъминот ини мустаҳкамлаш учун
шароитлар яратиш» [2.2б.]муҳим вазифалар сифатида белгиланди.
Шунингдек, «сунъий сув ҳавзаларининг ҳосилдорлигини ошириш учун
балиқчилик хўжаликларининг минерал ўғитларга бўлган талаби тўлиқ
қондирилмаяпти» [3] деб таъкидланган.
Балиқчиликда маҳсулотлар таннархи ишлаб чиқариш омилларидан бири
бўлиши билан бирга, иқтисодий самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи ҳам
ҳисобланади. Чунки таннарх корхонада балиқ маҳсулотларининг бирлиги ва
жами ишлаб чиқариш қанчага тушганлигини кўрсатиши билан бирга, ишлаб
чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва технологиянинг ҳолатини, менежментнинг самарадорлигини
ва инновацияларнинг ўзлаштирилишни ҳам акс эттиради. Шундай экан,
таннархни пасайтириш имкониятларини аниқлаш ўта муҳим масала
ҳисобланади.
Чунки
таннархни
пасайтириш
корхона
иқтисодий
самарадорлигини ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий шартларидан
биридир.
1000 дона чавоқ (малек)лар таннархи оналик ва урчитиш ҳовузларида
йил давомида сақланаётган маҳсулдор балиқларни сақлаш харажатлари
суммасини урчитиш ҳовузларидан ўстириш ҳовузларига ўтказилган чавоқ
(малек)лар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
1 ц сеголеткалар таннархи чавоқ(малек)лар умумий қиймати ва
сеголеткаларни
парваришлаш
харажатларини
сеголеткалар
қишлов
ҳовузларига ўтказиланидан кейинги умумий оғирлигига бўлиш йўли билан
аниқланади.
1 ц бир йиллик балиқлар таннархи сеголеткалар умумий қиймати ва бир
йиллик балиқларни қишлов ҳовузларида сақлаш харажатларини бир йиллик
балиқлар ўстириш ҳовузларига ўтказиланидан кейинги умумий оғирлигига
бўлиш йўли билан аниқланади.
1 ц икки ёзлик балиқлар таннархи бир йиллик балиқлар умумий қиймати
Do'stlaringiz bilan baham: |