Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati
1.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «O‘zbekiston Respublikasi
qishloq xo‘jaligini rivojlantirishning 2020 - 2030 yillarga mo‘ljallangan
Strategiyasini
tasdiqlash
to‘g‘risida»gi
PF-5853-son
Farmoni.
https://lex.uz/docs/4567334.
2.
O‘zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo‘mitasi rasmiy sayti.
https://www.stat.uz/uz/.
285
2-ШУЪБА
АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НОРМАТИВ-
ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАЪМИНОТИ: ҲОЗИРГИ
ҲОЛАТИ, МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Кластерлар аграр соҳани жадал ривожлан-
тиришнинг
«локомотиви»
бўлиши керак.
Ш. Мирзиёев
БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Р.Д. Дусмуратов,
ТДАУ
кафедра мудири,
и.ф.д., профессор.
А.К. Айтымбетов,
ТДАУ
ассистенти, мустақил изланувчи
Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари, хусусан балиқчилик тармоғини
модернизациялаш ишлаб чиқариш шакллари ва бошқарув тизимини
такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Иқтисодиёти тармоқларини кластерлаш
мамлакат миллий ва минтақавий рақобатбардошилигини оширишнинг асосий
омили сифатида замонавий иқтисодиётни интенсив ривожлантиришнинг
муҳим йўналишига айланмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев томонидан:
«агробизнеснинг кластер моделини кенг
жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг
ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ
хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш
бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш»
1
муҳим
вазифалар сифатида белгиланди
.
Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда тармоқ кластерларини ташкил этиш ва
барқарор ривожлантириш масалалари тегишли норматив-ҳуқуқий, молиявий-
иқтисодий, илмий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ҳамда самарали
бошқарув қарорлари қабул қилишни талаб этмоқда.
Айни вақтда тармоқ кластерларини шакллантириш муаммолари бўйича
мамлакатимизда етарли даражада тадқиқотлар олиб борилмаган. Шу боис,
кластерлар фаолиятининг назарий ва ташкилий-услубий асослари яхлит
тизим
сифатида
шаклланмаган.
Жумладан,
минтақавий
тармоқ
кластерларини шакллантириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий, ташкилий-
технологик, молиявий-иқтисодий ва бошқа масалалар ўзининг ечимларини
кутмоқда. Шунингдек, асосий муаммолар яна шу билан боғлиқки, ҳозирга
қадар минтақа даражасидаги кластерлар самарадорлигини баҳолашга ягона,
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 апрель 2019 йил ПФ-5708 сонли Фармони «Қишлоқ
хўжалиги
соҳасида
давлат
бошқаруви
тизимини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида».
www.lex.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |