111
МЕВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА
ЖАЛБ ҚИЛИНАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ
САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Р.Р. Мирзаахмедов
- ТДАУ магистранти
Инвестиция
фаолияти
ҳар
қандай
тизимда
ҳам
мамлакат
иқтисодиётининг барқарор ривожланаётганлик даражасини ифода этади.
Иқтисодиётни инвестициялашга жалб этилаётган маблағлар, хусусан, чет эл
капиталиинг салмоғига караб мамлакатнинг иқтисодий қудратига баҳо бериш
мумкин.Мамлакатимизда нвестицияларни жалб этишда аввалo ички
манбаларни сафарбар этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу янги ишлаб
чиқаришни ташкил этиш ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини янада
кенгайтиришда инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари – корхона фойдаси,
амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва бошқалардан кенгроқ
фойдаланиш зарурлигини англатади. Чунки, ички манбаларнинг тўлиқ
сафарбар этилиши, бир томондан, мавжуд иқтисодий ресурслардан тежамли
ва оқилона фойдаланишни таъминласа, бошқа томондан, инвестицияларнинг
самарадорлигини оширади.
Мамлакат қишлоқ хўжалигидаги мавжуд аҳволни тубдан ўзгартириш,
мулк ва хўжалик юритиш шаклларининг тенг ҳуқуқли шароитда фаолият
юритишини таъминлаш орқали мулкдорлар синфини шаклантириш масаласи
тармоқда ислоҳотларни жадаллаштиришни талаб этади. Бу эса тармоқда,
шунингдек, инвестиция фаолиятини ҳам ривожлантириш орқали молиявий
барқарорликка эришиш зарурлигини келтириб чикаради. Шу сабабдан
қишлоқ хўжалигининг истиқболли тараққиётини таъминлаш ва бунда
қишлоқ хўжалиги корхоналари инвестиция фаолиятини ривожлантиришнинг
ўзига хос аҳамиятидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга ошириш орқали
қишлоқ хўжалиги корхоналарини ва уларнинг инвестиция фаолиятини
молиялаштиришни такомиллаштириш зарур.
Бугунги кунда малакатимизда иқтисодиётга инвестицияларни жалб
қилиш ва улардан самарали фойдаланишнинг мукаммал ҳуқуқий-меъёрий
асослари яратилган. Шу билан бирга иқтисодий амалиётнинг кўрсатишича
ҳанузгача ўзаро фойдали, самарали инвестиция лойиҳаларини танлаш,
экспертизадан ўтказиш ва уларнинг ишлаб чиқаришдаги назарий қиймати
билан амалиётдаги натижасини, аҳамиятини мониторинг қилишнинг
мукаммал тизими шакллантирилмаган. Шу сабабли жозибали ва самарали
бўлиб кўринган баъзи лойиҳалар амалиётда ўзини оқламаяпти.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-
сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада
қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
Do'stlaringiz bilan baham: