86
Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш,
коррупцияни кескин камайтириш имконини беради . Нуфузли ҳалқаро
ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда.Шунинг учун
Ҳукуматга икки ой муддатда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича “йўл
ҳаритаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот ҳавфсизлигини
таъминлашга алоҳида еътибор қаратиш зарур”.
13
Aлбатта бу қарорлар
мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожланишига хизмат қилади.
Aммао бу фармон ва қарорларнинг муваффақиятли бажарилиши учун
рақамли иқтисодиётнинг моҳияти нима ва унинг асосий тишунчали
нималардан иборатлиги пишиқ-пуҳта билиб олиш талаб қилинади.
Ушбу қизиқарли ва жозибали рақамли иқтисодиёт соҳасига
саёҳатимизни бошлашдан аввал ахборотлашган жамият ва у билан узвий
боғлиқ бўлган бир қанча асосий тушунчалар билан яқиндан танишиб
чиқишга ҳаракат қиламиз. Чунки шундагина ушбу рисолада акс еттирилган
масала, муаммо ва концепцияларни тўғри тушуниш мумкин бўлади. Қисқа
ва лўнда қилиб айтганда, рақамли иқтисодиёт– бу жамият неъматларини
ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида електрон
ҳамда ахбороткоммуникацион технологияларини кенг жорий етишни кўзда
тутадиган инсоннинг хўжалик фаолиятини тадқиқ етувчи фандир.Рақамли
иқтисодиёт атамаси икки хил турли тушунчаларни ифодалаш учун
ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ривожланишнинг
замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот
неъматларининг устувор ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли
иқтисодиёт – бу ўзига ҳос назария бўлиб, унинг ўрганиш объекти,
ахборотлашган жамият ҳисобланади.
Шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги пайтда рақамли олам ва жисмоний
ёки моддий оламлар кундан-кунга бир-бирига тезкорлик билан яқинлашиб
келмоқда. Бу икки оламнинг жипслашуви, охир-оқибат, ўзаро боғлиқлик
тушунчаси катта аҳамият касб етувчи идрокли оламга олиб келади. Глобал
рақамлаштириш жараёни еса жисмоний шахслар, корхоналар ва
ҳукуматларнинг барқарор ўсиши ва уларга қулайлик яратишни таъминлаган
ҳолда тезлигини оширишда давом етмоқда.
Бундай глобал рақамлаштириш шароитида ривожланишнинг суст
бўлиши Марказий Осиё мамлакатларида регресс ҳолатини келтириб
чиқариши мумкин. Бу мамлакатларга фақатгина йетакчи тажрибалар
яратишда янги рақобатбардош устунликларни, янгича ғояларга асосланган
қарорларни қидириб топишни таъминловчи ўсиш жараёни ёрдам беради,
холос. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, информатион технологияларга
киритилган инвестициялардан тушадиган асосий фойда иқтисодиётга
сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Ҳар бир янги соҳада бўлгани каби рақамли иқтисодиётга ўтиш
жараёнида ҳам малакали кадрлар масаласи устуворлик касб етади. Тан олиш
13
Lex.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |