631
истеъмолчилар учун инновацион дастурлар ёки мобил иловалар, М2М
ускуналари, датчиклар ва кузатув қурилмалари, алоқа каналлари,
маълумотларни таҳлил қилиш воситалари ва бошқа ақлли ечимлар ишлаб
чиқиш учун жавобгардир. Аммо, ҳар бир ферма (ҳар бир фермер) ҳам
интернетга уланган эмас. Ҳатто тармоққа уланиш учун унча катта бўлмаган
фермага етарлича сармоя лозим.
Масалан, 10 миллион камрентабелли фермаларга эга Африкада «Esoko»
маҳаллий ишланма ёрдамга келди. Ишланма фермерларга хўжаликлари
ҳолати, об-ҳаво, маҳсулот етиштириш бўйича тавсиялар ҳақидаги муҳим
маълумотларни тақдим этади. Шу тизимда «eBay» усулидаги интернет-дўкон
ҳам фаолият кўрсатади. Унинг энг оммалашган функцияси фермерларга
турли маҳсулотларнинг жорий нархини кўрсатиб туришидир. Бу орқали улар
маҳсулотини фойдали нархларда сота оладилар. Мазкур тизим натижасида
шахсий хўжаликлар даромади икки йилда 12 фоизга ўсган.
Япониянинг «SoftBank» медиакорпорацияси эса июл ойида Колумбияда
ақлли датчиклар парвози синовини якунлади. Шоли майдонлари учун
мўлжалланган бу қурилма тупроқ ва сувнинг озуқавий миқдори, намлик ва
ҳарорат даражасини ўлчайди ҳамда йиғилган маълумотларни смартфонлар
орқали ҳар бир фермерга индивидуал жўнатади.
Ўзининг барча афзалликларига қарамай, ақлли қишлоқ хўжалиги ҳали
ривожланишнинг бошланғич босқичида. «АҚШнинг Trimble» компанияси
ҳисоботига кўра, дунёдаги ҳар тўртта фермадан фақат биттаси маълумотлар
йиғиш базасидан фойдаланади. Бунга молиявий омиллар (бундай
инфратузилмани ташкил этиш фермерлар томонидан салмоқли дастлабки
сармоя талаб қилади) асосли тўсиқ бўлиб турибди. Бундан ташқари,
маълумотлар хавфсизлиги, деҳқончиликдаги ўзига хос сиёсат ва об-ҳаво ҳам
аксарият фермерларни иккилантиради.
Ақлли технологиялар нафақат деҳқончилик, боғдорчилик ёки
чорвачиликда, балки балиқчилик соҳасида ҳам ўз самарасини бермоқда.
Балиқлар миграциясини кузатиб бориш ва балиқ овлаш учун энг яхши жойни
танлаш, озуқа намуналарини таҳлил қилиш, эҳтимолий касалликларни
аниқлаш кабиларни энди замонавий техник қурилмалар, мониторлар ёки GPS
датчиклари ёрдамида амалга оширса бўлади. Шунингдек, сувнинг сифати
ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.
Технологиялар бизга нафақат олдимиздаги вазифаларни тез ва яхши
бажаришимизга ёрдам беради, балки биз аввал тасаввур қилиб ҳам кўрмаган
кўплаб янги имкониятларни ҳам очади. Масалан, «Ocean Reef Group»
компанияси сув остида турли маҳсулотлар етиштириш бўйича тажрибалар
ўтказишди. Бу ерда гап умуман балиқчилик ҳақида эмас — мутахассислар
сув тубига қизил карам, ловия, қулупнай экишди.
Қишлоқ хўжалигидаги АТ-муваффақиятлар инвесторлар орасида ҳам
катта қизиқиш уйғотмоқда. Масалан, 2016 йили «CropX» (фермерлар учун
смарт-технологиялар ишлаб чиқарувчи АҚШ компанияси) «Lab IX» ва
Do'stlaringiz bilan baham: |