Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
57 
етарли; маҳсулотларни қадоқлаш тизими яратилган; давлат томонидан 
экспорт қилувчиларга бир қатор имтиёзлар берилган. 
Салбий омиллар қуйидагилардан иборат: мева-сабзавот маҳсулотлари 
сифати паст; мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш тизимида муаммолар 
кўп; маҳсулот етиштириш учун ер майдони асосан майда хўжаликларда, 
кичик ҳажмда етиштирилмоқда; ишлаб чиқариш харажатлари нисбатан 
юқори; экспорт қилувчиларнинг кўпчилиги экспорт бўйича етарли даражада 
билимга эга эмас; экспорт қилувчиларнинг кўп қисми таваккал иш тутади; 
экспорт қилишда олдиндан кўпроқ пул тушумини таъминланмаган
маҳсулотлар асосан паст нарх таклиф қилаётган қўшни давлатларга 
сотилмоқда; «экспорт харажатлари» кескин ошиб бормоқда; денгизга чиқиш 
учун камида икки давлат ҳудудини кесиб ўтиш зарур. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт 
қилишнинг мамлакат ва миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун қуйидаги 
афзаллик томонлари мавжуд: 
- маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортган қисмини жаҳон 
бозорларида сотиш мамлакат учун валюта маблағлари ишлаб топиш, валюта 
резервларини ошириш ҳамда тўлов балансини мустаҳкамлашга имкон 
яратади; 
- товар ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини экспорт қилиш 
валюта ишлаб топиш, сотишдан пул тушумлари ва фойдани кўпайиштириш 
учун қўшимча имкониятлар очади; 
- жаҳон бозорлари, айниқса Европа Иттифоқи каби ривожланган 
мамлакатлар бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол, сифат ва 
экологик хавфсизлик жиҳатларига қўйиладиган техникавий, фармакология, 
санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари талаблари 
жуда юқори бўлиб, бу ҳолат миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ўз 
маҳсулотларининг 
истеъмол 
хусусиятлари, 
сифати 
ва 
экологик 
хавфсизлигини мунтазам ошириб боришга мажбур қилади; 
- жаҳоннинг турли минтақаларидаги бозорларда фаолият кўрсатиш 
иқлимдаги хилма-хиллик ва мавсумийликка боғлиқ ҳолда маҳсулот турлари 
ҳамда ишлаб чиқаришни доимо диверсификация қилишга йўл очади; 
- ички бозорда йилнинг маълум мавсумида ўз маҳсулотини сотиши 
мумкин бўлган товар ишлаб чиқарувчилар иқлимдаги хилма-хиллик эвазига 
жаҳон бозорларида йил давомида маҳсулот сотишга эришишлари мумкин; 

давлатлараро ва корхоналараро товар айланмаси ҳамда 
кооперацион-ишлаб чиқариш алоқалари кенгаяди;

халқаро савдо ишлаб чиқариш ресурсларини оптимал 
тақсимлашга йўл очиб, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиради ва ишлаб 
чиқариш самарадорлигини юксалтиради; 
- миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун жаҳоннинг капитал, товар, 
хомашё-ресурс, молиявий, меҳнат, илмий ва ахборот бозорларига кенг йўл 
очилади;



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish