286
тан олинган услубий ёндашувлар мавжуд эмас. Хусусан, минтақалар
иқтисодиётининг кластерлаш салоҳиятини таҳлил қилиш ва синергетик
самарани баҳолашга назарий-методологик ёндашувлар ҳам ишлаб
чиқилмаган.
Балиқчилик кластерини шакллантириш минтақа ва тармоқнинг
хусусиятларини ўрганиш асосида ўзаро боғлиқ бошқарув қарорларининг
изчиллигини, кластер таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг
ўзаро муносабатларини ҳамда унинг самарадорлигини аниқлашда стратегик
ва методологик ёндашувлар ишлаб чиқилишини назарда тутади. Бу соҳада
чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги тан олинишига қарамасдан,
мазкур масала ҳозирча етарли даражада ўрганилмаяпти.
Фикримизча,
балиқчиликка
ихтисослашган
тармоқ
агросаноат
кластерини
шакллантиришни
уни
ташкил
этишнинг
мақсадга
мувофиқлигини
асослашдан
бошлаш
мақсадга
мувофиқ.
Бунда
иштирокчиларнинг рўйхати, истиқболли лойиҳалар, шу жумладан венчур
лойиҳалари
1
ва уларни молиялаштириш манбалари ҳамда бошқарув
тузилмаси аниқлаштирилади. Ушбу ишларни учта босқичда амалга ошириш
тавсия этилади.
1. Кластерни идентификациялаш.
Идентификациялаш методлари –
минтақа (ҳудуд)да SWOT-таҳлили ўтказиш, локализация, ихтисослашганлик
ва жон бошига ишлаб чиқариш коэффициентларини аниқлаш, тармоқлараро
ишлаб чиқариш балансларини тузиш.
2. Кластер фаолиятини баҳолаш методлари
– кластер иштирок-
чилари ўртасида муносабат ўрнатиш ва ўлчаш, кластернинг инновацион
салоҳиятини баҳолаш, синергетик самарани баҳолаш, кластернинг минтақа
иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.
3. Кластер фаолиятининг самарадорлигини ошириш механизм-
ларини ишлаб чиқиш.
Ушбу механизм индикаторлар тизими асосида
самарадорликнинг интеграл коэффициентларини ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, тармоқнинг минтақадаги барқарорлиги ва рақобатбар-
дошлигини ифодалайдиган статистик кўрсаткичлар асосисида унинг
кластерлаш салоҳияти аниқлаш мақсадида қуйидагиларни ҳисоб-китоб
қилиш тавсия этилади:
1. Локализация коэффициенти минтақа бўйича балиқчилик тармоғининг
жами ишлаб чиқаришдаги улушини мамлакат бўйича ушбу тармоқнинг жами
ишлаб чиқаришдаги улушига бўлиш йўли билан аниқланади. Ҳисоб-
китоблар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича амалга оширилади.
2. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш коэффициентини аниқлаш учун
минтақа бўйича балиқ ишлаб чиқаришнинг республика бўйича ишлаб
чиқариш ҳажмидаги улушини мос равишда аҳоли улушига бўлинади.
1
Венчур лойиҳаси
– бу инновацион бизнес-лойиҳа бўлиб, янгилик, риск ва даромадлилик даражаларининг
юқорилиги билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |