Vаriаnt №9
Аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги ўрни.
Иқтисодий ўсишнинг омиллари.
Ўзбекистонда солиқ тизимининг соддалаштирилиши ва унификатция қилиниши.
АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ БОЗОР ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлиб, унда инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳоли учун истеъмол буюмлари тайёрловчи саноат тармоқларига хомашё ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз раҳбари бу соҳага ҳар доим алоҳида эътибор бериб келмоқдалар.
«Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган навбатдаги энг муҳим устувор вазифа, – деб таъкидлайди Президентимиз И.Каримов, – қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир».
Бу вазифаларни бажариш учун аграр соҳани ва улар билан боғлиқ бўлган саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳаларини ҳар томонлама ривожлантириш зарурдир. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам кишилар ўртасида иқтисодий алоқа ва муносабатлар содир бўлади.
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар – ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан (масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган ҳолда суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш воситаларидан жамият барча аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари фермер ва деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ шароитларида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер пул билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий капиталнинг айрим турлари масалан, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигида капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда асосий капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқариш шаклига, ундан товар шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу меҳнат воситаларидан йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади, қолган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш давомида фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қуролланиш даражаси моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати сустроқ. Булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва меҳнат жараёнларининг мавсумийлиги сабабли йил давомида айланма маблағларнинг сарфи бир меъёрда бўлмайди. Қиш ва ёз мавсумларида харажат қилинадиган айланма маблағлар таркибида бирмунча тафовутлар мавжуд. Масалан, қиш мавсумида айланма маблағларнинг кўпгина қисми (уруғлик, ем-хашак, турли озуқалар) ишлаб чиқариш эҳтиёт қисми шаклида туради, ёз фаслида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш, техниканинг бутлаш қисмлари, нефть маҳсулотлари ва шу кабиларнинг ҳиссаси ортиб боради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб ўтилган хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий қилинмади, унга давлат мулки сақланиб қолди. Лекин, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу жараён чуқурлаштирилмоқда.
Аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги хусусиятлари. Ернинг ресурс сифатидаги ўзига хос хусусиятлари. Ернинг табиий ва иқтисодий унумдорлиги. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари.Ер – мулкчилик ва хўжалик юритиш объекти. Ерга эгалик ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи. Ер рентаси мазмунига бўлган турли хил ѐндашувлар ва ер рентасининг тарихий шакллари. Ер рентасининг мазмуни ва турлари: дифференциал рента, абсолют рента, монопол рента, ундирма саноат ва қурилиш участкаларидан олинадиган рента. Ижара ҳақи. Ернинг нархи ва уни белгиловчи омиллар. Агросаноат интеграцияси. Агробизнес ва унинг турлари. Деҳқон ва фермер хўжаликлари. Агрофирма, агросаноат комбинати. Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Ўзбекистонда ерга мулкчилик муносабатлари. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чоралари. Томорқа хўжаликларининг кенгайтирилиши. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таркибий тузилишини такомиллаштириш. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |