БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҚИЗИҚТИРИШ
ҒАЙРАТБЕКОВА Н., ТДПУ талабаси.
Республикамизда юксак маънавиятли, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз мустақил фикрига эга етук малакали, касб-
ҳунар маҳоратини эгаллаган кадрлар тайёрлаш энг долзарб, юртимизнинг бугунги ва эртанги ҳаётини белгилаб берувчи
энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Бунда аввало, ҳар бир ўқувчига шахс сифатида қараш, унинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда унга ўринли
ва мос саволлар (мавзу доирасида ёки уни тўлдирувчи, ундан йироқлашмаган мазмундаги) ни бериш ва ўз навбатида
ўқувчи жавобларини эшита олиш билан педагог ўқувчини ўрганади. Навбатдаги босқичда эса, ўқувчи фаолиятини ана шу
асосда мақсадли йўналтиради. Чунки ҳар бир ўқувчи шахсидаги ўқув фаолиятига нисбатан кечаётган ички ва ташқи
муносабат мотивацияси хусусиятларини ўрганиш орқалигина ўқувчи шахсига, унинг фаолиятига тўғри баҳо бериш
мумкин. Бунинг ёрдамида болада ўқув-билув мотивлари шакллантирилади.
Аслида қизиқиш жуда катта ва кенг кўламдаги тушунчаларни қамраб олади. Шу боис ҳам таълим жараёнида
юзага келадиган ёки намоён бўладиган қизиқишнинг ўзини бир неча таркибий қисм ҳамда турларга бўлиб ўрганиш
зарурати мавжуд. А. К. Маркованинг таъкидлашича, қизиқишни режалаштирувчи, натижали, мазмунли, самарали, ўқув-
билув англашга қаратилган, ўзгартирувчи каби турларга бўлиш мумкин.
Қизиқиш (лат. interesum - муҳим аҳамиятга эга бўлмоқ ) -шахснинг муайян нарса ёки ҳодисага эга бўлишга,
билишга актив ва барқарор йўналишидан иборат индивидуал хислати. Қизиқиш мазмуни, ҳажми, теранлиги ва
барқарорлигига қараб турлича бўлади. Қизикиш ҳар қандай фаолиятни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий
омилларидан биридир.
Бу йўл ишонтириш, таъсир этиш, тушунтириш, ахборот бериш, намуна методларига асосланади. Бу жараёнда
муҳим вазифани бевосита ўқувчи яшаётган ва фаолият юритаётган жамоа, ижтимоий муҳит ва уларда яратилган
қарашлар, анъаналар, шароит ва бошқалар ўтайди. Қачонки ўқувчи ота-онаси, маҳалла, тенгқурлари ва бошқа жамият
аъзоларининг билим, таълим олишнинг моҳиятини теран англаб унга нисбатан ҳаётий зарурат сифатида қарасагина, унинг
бевосита таълимга нисбатан эътибори кучаяди. Шу орқали ўқувчида таълимнинг жамият ва ижтимоий ҳаётдаги роли ва
ўрнига ижобий муносабат шаклланади ва унга жиддий муносабатда бўла бошлайди, бошқача айтганда, унинг мустаҳкам
қизиқишлари орта боради.
Демак, қизиқишни ошириш бир қанча омилларга боғлиқ:
-
ўқитувчи маҳоратига;
-
ўкувчиларнинг ўкув-билув мотивларига;
-
ўқувчиларнинг ёш ва физиологик хусусиятлари ҳисобга олинганлигига.
-
узатилаётган материалларнинг изчиллиги таъминланганлигига;
-
ўқув материаллари (мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти) га;
-
дидактик ва техник воситалар (таълимда АКТ) самарадорлигига ва ҳ. к.
-
бола учун айнан унинг диққат ва эътиборини доимий тарзда тортиб турадиган фаолият ёки иш туригина қизиқарли
эканлигини унутмаслик лозим.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўқувчиларда таълимий қизиқишларнинг таркиб топиши, уларда таълимнинг
жамият ва ижтимоий ҳаётдаги роли ва ўрнига ижобий муносабат шакилланади ва унга жиддий муносабатда бўла
бошлайди, бошқача айтганда, унинг мустаҳкам қизиқишлари орта боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |