Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ЮКСАК ИҚТИДОР ЭГАЛАРИ — ИЛМ-ФАННИНГ САРА ВАКИЛЛАРИГА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet373/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ЮКСАК ИҚТИДОР ЭГАЛАРИ — ИЛМ-ФАННИНГ САРА ВАКИЛЛАРИГА
БУГУНГИ КУНДАГИ ЭХТИЁЖ 
 
ЯРМАТОВ Р.Б., ЖДПИ 
 
Иқтидор – бу инсон психикасининг бутун умр давомида тизимли ривожланувчи сифати бўлиб, 
инсоннинг бошқа одамларга нисбатан бир ёки бир неча соҳада юқори натижаларга эришиш имконига эга 
эканлиги билан белгиланади. 
Иқтидор тушунчасининг тавсифларини қуйдагича келтиришимиз мумкин:
— 
фаолиятнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайдиган қобилиятларнинг ўзига хос 
уйғунлашувидир;
— 
инсоннинг имкониятлари доираси, фаолиятлари даражаси ва ўзига хослигини белгилайдиган умумий 
қобилиятлар;
— 
ақлий потенциал, таълим олиш қобилияти ва билиш имкониятларининг бир бутун индивидуал 
тавсифи;
— 
табиат томонидан инъом этилган қобилиятлар, уларнинг табиий асосларини ўзига хослиги ва намоён 
бўлиши даражалари;
392 


— 
истеъдодлилик, фаолиятда юқори натижаларга эришиш учун ички имконият ва шароитларнинг 
мавжудлиги. 
Ушбу таърифлардан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки, иқтидор асосида умумий 
интеллектуал ва инсоннинг билиш имкониятларини белгилайдиган, табиат томонидан инъом этилган 
қобилиятлар, ижодий, илмий фаолиятда муваффақиятга эришишни таъминлайдиган махсус қобилиятлар 
мажмуйи акс этади. 
Иқтидорлилик – бу фаолиятни муваффақиятли бажарилишини таъмин-ловчи қобилиятларнинг сифатли 
ўзига хос йиғиндиси, ақлий салоҳият ёки интеллект, билиш имкониятлари ва ўрганишга бўлган 
қобилиятларнинг индивидуал тавсифидир. Иқтидорли ўқувчи ўзининг интеллект даражаси, билиш қобилияти 
ва имкониятлари билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турувчи индивидуал салоҳият эгасидир. Интеллектуал 
қобилият – тўғрилик нуқтаи назаридан аниқ вазиятларда интеллектуал фаолиятнинг мувафаққиятини 
тавсифловчи интеллект хусусияти ҳамда вазифаларни ҳал этиш жараёнида ахборотларни қайта ишлаш тезлиги, 
ғояларнинг оригиналлиги ва хилма-хиллиги, таълим олганликнинг юқори суръати ва чуқурлиги, билиш 
усулларида индивидуалликнинг акс этишидир. 
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасида “Болаларнинг қобилияти, 
истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш мумкин” [4, 23], деб 
таъкидланган. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да эса, “Иқтидорли болалар ва ўқувчи ёшларни қўллаб-
қувватлаш бўйича давлат сиёсати собитқадамлик билан олиб борилмоқда. Истеъдодли ўсмир ва қизларни излаб 
топиш, уларга кўмаклашиш, уларнинг қобилияти ва истеъдодини ўстириш бўйича махсус фондлар ташкил 
этилди”. Шунингдек, “Узлуксиз таълим тизими ва турлари (Умумий ўрта таълим)” бандида “Умумий ўрта 
таълимнинг янгича тизими ва мазмунини шакллантириш учун “ўқувчиларнинг қобилиятлари ва 
имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш” зарурлиги 
уқтирилган. 
Юқоридагилардан шу нарса аён бўладики, ҳар бир таълим муассасаси ДТСлари доирасида ўқувчиларга 
муайян ўқув фанлари бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш ҳуқуқига эга. ДТС лари доирасида ўқувчиларга 
чуқурлаштирилган билим бериш таълим муассасасининг Низоми асосида амалга оширилади. 
Бўлажак ўқитувчиларнинг чуқурлаштирилган таълим моделларини ўзлаштиришлари ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки чуқурлаштирилган таълимнинг турли моделларида ўқувчиларнинг индивидуал таълим 
траекториялари ўз аксини топган бўлади. Жумладан: 
1. Таълим муассасаси ичидаги ихтисослашиш модели; умумий ўрта таълим муассасаларида фанлар 
чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади. Бундай шароитда таълим муассасаси ихтисослашган 
синфларга эга бўлади. Шу билан бир қаторда, умумий ўрта таълим мактаблари муайян ихтисосликка 
йўналтирилмаган бўлиши ҳам мумкин. Бунда ўқувчиларга маълум миқдорда ихтисослашган соатлар ва электив 
курслар тақдим этилади. Таълим муассасаси фанларни чуқурлаштириб ўқитиш бўйича ўз режасини амалиётга 
жорий этишда индивидуал ўқув режасига таянади. 
2. Таълим муассасаларининг тармоқлараро биргаликда ҳаракатланиш модели; ихтисослашган 
таълимнинг мазкур модели муайян таълим муассасасида таҳсил оладиган ўқувчиларни мақсадга йўналтирилган 
ва ташкилий жиҳатдан таркиб топган ҳамда таълим ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига ихтисослашган 
таълим ташкил этилади. Бундай чуқурлаштирилган таълим икки вариантда намоён бўлиши мумкин. 
Ихтисослашган таълимнинг муайян моделини танлаш умумий ўрта таълим муассасалари ва унинг 
ҳамкорларида мавжуд бўлган ресурсларга бевосита боғлиқдир. Уйғунлашган моделларни амалга ошириш 
имконияти ўқувчилар ўзларининг индивидуал ўқув режаларини бирор-бир умумий ўрта таълим муассасасида 
амалга оширганда рўёбга чиқади. Ўқувчиларнинг бошқа бир гуруҳи эса тармоқнинг таълимий 
имкониятларидан фойдаланадилар. 
Жаҳон педагогика ва психологияси фани ривожида иқтидорлиликнинг кўплаб моделлари ишлаб 
чиқилган. Мазкур моделларни таҳлил этиш асосида иқтидорлилик уч ўзаро уйғун таркибий қисмлар мажмуи 
сифатида намоён бўлиши ҳақидаги хулосага келинди: интеллектуал қобилиятлар; креативлик; тиришқоқлик 
(мотивация, қатъият, матонатлилик). 
Шунингдек, тадқиқот натижалари билимдонлик (эрудиция) ва мақбул ижтимоий муҳит 
иқтидорлиликни ривожлантиришдаги алоҳида аҳамият касб этиши ҳақидаги хулосага келишга имкон берди. 
Тадқиқот жараёнида “иқтидорлилик” тушунчасини “ўқувчининг салоҳияти” билан алоқадорлиги қиёсий таҳлил 
этилди. Чунки таълим муассасаларида салоҳиятли ўқувчи-ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Агар мазкур 
салоҳият ўз вақтида аниқланмаса, ривожлантирилмаса, табиат инъом этган истеъдод рўёбга чиқмайди. 
Иқтидорли болалар ўз тенгдошларига қараганда бир қанча имкониятларга эга бўлса ҳам, айрим ўзига 
хос қийинчиликларга ҳам дуч келишади. Мазкур ҳолат энг аввало, уларнинг ота-оналари билан боғлиқдир. 
Айрим ота-оналар ўз фарзандларида иқтидорлиликни эрта пайқашса, ўзларнинг тарбиянинг мақсад ва 
вазифаларига доир ўз тасаввурлари билан боғлиқликда боладаги ўша қобилиятни ривожлантиришга бор 
кучларини сарфлашади. Тадқиқот натижалари асосида кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини “вундеркинд” 
санаб, ушбу сўзнинг фақат биринчи қисмига эътибор қаратишади, бироқ унинг иккинчи “бола” маъносини 
ифода этувчи сўзга урғу беришмаслиги аниқланди. Шунингдек, айрим ота-оналар фарзандининг маълум бир 
фаолият соҳасига иқтидорини пайқашса, фақат унинг ушбу йўналишдаги машғулот билан шуғулланишини 
қаттиқ талаб этишади. Натижада боланинг ҳар томонлама уйғун ривожланишига эътибор қаратишни унутиб 
393 


қўйишади. Ана шу сабабли ўқитувчилар ва ота-оналар болалар иқтидорининг ривожланишидаги ўзига 
хосликларни ҳисобга олишлари мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди. 
Тадқиқот жараёнида ўқувчиларда иқтидорлиликни ривожлан-тиришнинг қуйидаги компонентлари 
такомиллаштирилди: мотивацион, эмоционал-иродавий, интеллектуал-фаолиятли,  
Мотивацион таркибий қисм: ўз ғоясига эга бўлиш мотивацияси, ўз-ўзини рағбатлашга қобилиятлилик, 
билим ва кўникмаларнинг шахсий аҳамиятини англаш. Шунингдек, мотивация муаммоли вазиятларни юзага 
келиши билан шартланувчи ҳамда ўқувчиларни ижодий фаолият жараёнига жалб этишни таъминловчи 
тавсифга эга бўлиб, уларда ижодий иқтидорли-ликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 
Эмоционал-иродавий таркибий қисм: ўз кайфиятини бошқара олиш ва махсус қобилият ва шахсий 
хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи стрессларга имкон бермаслик; иродавий сифатлар, хайрихоҳлик ва ёрдам 
кўрсатиш қобилияти. Мазкур кўникмалар ривожланган юқори синф ўқувчилари тенгдошлари ва катталар билан 
боғлиқ барча фаолият турларида муваффақиятга эришадилар. Ўз-ўзини англаш – ўз ҳис-туйғуларини тутиб тура 
олиш қобилияти жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзи нимани ҳис қилаётганлигини тушунган инсон қарорлар қабул 
қилиш жараёнини яхши бошқара олади. Эмоцияни бошқариш – ноёб қобилият саналиб, омадсизликларни тезда 
бартараф этишга имкон беради. Эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш ижодий иқтидорлиликни муваффақиятли 
ривожланишини таъминловчи муҳим қобилиятдир. 
Интеллектуал-фаолиятли таркибий қисм: ўқув фанларини ўрганишга доир билишга қизиқиш, фикрнинг 
эгилувчанлиги; юқори натижаларга эришиш учун билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш истаги; 
назарияни ўрганиш ва амалиётда янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлик, ижодий ва муаммоли-
тадқиқотчиликка доир ишларни бажаришда билим, кўникма ва малакалардан фойдаланишга доир фаолликнинг 
намоён бўлиши, тадқиқотчиликка доир фаолиятни ривожлантириш, ижтимоий фаоллик. 
Халқаро тажрибалар шуни кўрсатадики, олий ўқув юртларида фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 
синфларнинг ўқувчилари учун индивидуал ўқув режаларини тузиш тажрибаси кенг ёйилган. 
Шу муносабат билан фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар учун индивидуал ўқув 
режаларини тузиш ва амалиётда қўллаш тажрибасини педагогик таълим жараёнига жорий этиш долзарблик 
касб этмоқда. Бунинг учун бўлажак ўқитувчилар томонидан индивидуал ўқув режалари банкини вужудга 
келтириш, уларни мунтазам таҳлил қилиш, педагогик амалиёт жараёнида фойдаланиш каби ишларни йўлга 
қўйиш ниҳоятда зарур.
Бўлажак ўқитувчида маънавий-ахлоқий сифатларнинг ривожланиши ўқувчилар билим, кечинма ва 
ҳаракатларини қадрлаши ва улар устида чуқур ўйлай олишида акс этади. Чунки худди мана шу асосда уларда 
маънавий-ахлоқий фаолият тажрибаси шаклланади. 
Иқтидор – нафақат унинг эгаси бўлган шахснинг ютуғи, балки миллат ва халқнинг бойлиги ҳамдир. 
Мазкур бойликни асраб-авайлаш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим. Мустақиллик йилларида «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга жорий қилиш талабларидан келиб чиққан ҳолда бизнинг мамлакатимизда 
ҳам иқтидорли болаларга таълим-тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқитувчиларнинг бу соҳадаги 
билимлари ва тажрибаларини кенгайтириш эҳтиёжи вужудга келди. 
Оддий лаёқатга эга бўлган инсондан кўра, иқтидорлилар жамиятга кўпроқ наф келтирадилар. Шунинг 
учун ҳам, таълим-тарбия тизими олдида иқтидорли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш муаммоси ҳар доим 
алоҳида долзарблик касб этган. Мазкур муаммонинг аҳамияти ва долзарблиги фан ва ишлаб чиқаришнинг 
ривожланиши билан баробар тарзда ортиб бормоқда. Ҳар қандай жамиятда муайян халқнинг иқтидорли 
фарзандлари фан, техника ва маданиятни ривожлантирувчи асосий куч сифатда намоён бўлади. 
Илғор тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, илмий методик жиҳатдан таъминланган таълим 
жараёни иқтидорли ўқувчиларни ўқитиш ва ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. 
Ўқувчиларнинг иқтидорларини аниқлаш ва мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириш учун бўлажак 
ўқитувчилар уларга қадриятли муносабатда бўлиш тажрибасини ўзлаштиришлари талаб этилади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish