Магистрлик диссертациясининг мақсади
адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишга оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари вахорижий мамлакатлар қонунчилик нормалариниўрганиш.
адвокатлик фаолиятини юритиш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни тадқиқи этиш.
Муаммоларни ечишга қаратилган илмий-амалий характердаги таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Қўйилган мақсадларга эришиш учун, қуйидаги вазифалар белгиланди:
Адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий холатини очиб бериш;
Жиноят процесси ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни юритишжараёнида адвокатлик фаолиятини амалга оширишни ҳуқуқий механизмини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи айрим қонунчилик нормаларини хорижий мамлакатлар қонунчилик тизими билан қиёсий-ҳуқуқий таҳлил этиш;
Адвокатлик фаолиятини жиноят процесси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилигидаги ижобий тажрибани мамлакатимиз қонунчилигига татбиқ этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормалари билан ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммоларни таҳлил қилиш ва мавжуд муаммолар бўйича тегишли таклифларни шакллантириш;
Адвокатга ҳақ тўлашнинг назарий асосларини таҳлил қилиш;
Адвокатни тайинлов асосида юридик ёрдам кўрсатганлиги учун ҳақ тўлаш тизимини хусусиятларини аниқлаш, таклифлар ишлаб чиқиш.
Магистрлик диссертациясининг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тизимлилик, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, гипотеза, илмий манбаларни тадқиқ этиш, анализ ва синтез, илмий манбаларни тадқиқ этиш, қонун ҳужжатларини шарҳлаш, кузатув ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш каби усуллар қўлланилган.
Магистрлик диссертацияси натижаларининг назарий аҳамияти шундаки, адвокатлик фаолиятини ташкил этишва уни амалга оширишга оид халқаро ҳуқуқий нормалар, халқаро стандартлар, шунингдек миллий қонунчилик тизимлари ўрганилиб таҳлил этилиши натижасида, адвокатлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар аниқланди ва ушбу муаммоларни ечими бўйича қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар илгари сурилди.
Бундан ташқари, муаллиф томонидан тузилган хулосалар адвокатлик фаолиятининг ҳолати, адвокатнинг жиноят процесида иштирок етиши билан боғлиқ замонавий муаммоларни тизимли ўрганишга асосланган.
Тадқиқот натижалари муаллифга ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётини ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартларини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш ва адвокат фаолияти бўйича бир қатор таклифларни киритишга имкон берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |