????*Қадр кечасининг тартиб жадвали



Download 21,99 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi21,99 Kb.
#213587
Bog'liq
????


🌙*ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

⏰Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.


⏰Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
⏰Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
⏰Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
⏰Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(📿Масалан:


"Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
📿"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .
📿"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.
📿"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

⏰Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.


⏰Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
⏰Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

☝️Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.


✍️Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.


Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

☝️Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲


♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!


‼️Бир чекада қолиб кетманг!


☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!*


🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Қадр кечасининг тартиб жадвали👇
🕐 Cоат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
🕐 Cоат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
🕐 Cоат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
🕐 Cоат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
🕐 Cоат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

Масалан:


📿 Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿 Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
📿 Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шайин қодийр" ни 100 марта.
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ ни 100 марта.
📿 Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш.

🕐 Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.


🕐 Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
🕐 Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.


Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.
Arabic.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.

Бу хабарни имкон қадар тарқатиб, у кечада қилинган савобли ишларга сиз ҳам шерик бўлинг!


📝НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР


Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир.
Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир:
Аллооҳумма антас-салааму ва минкас-салаам. Табаарокта йаа зал-жалаали вал-икроом.
Мазмуни:
Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир.
Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.

ОЯТАЛ КУРСИ


Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-ро-ҳиийм


Аллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳайюл-қоййуум. Лаа таъхузуҳуу синатув-ва лаа навуум. Лаҳуу маа фис-самааваати ва маа фил-арз. Ман заллазиий яшфаъу ъиндаҳуу иллаа би изниҳ. Яъламу маа байна айдииҳим ва маа холфаҳум ва лаа юхиитууна би шай-им-мин ъилмиҳии иллаа бимаа шааъ. Васиъа курсийюҳус-самааваати вал-арз. Ва лаа яъуудуҳуу ҳифзуҳумаа ва ҳувал-ъалийюл-ъазиийм.
Мазмуни:
Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) ҳамиша тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўла-диган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир.

ТАСБЕҲ

Субҳааналлооҳ
(33 марта)
Алҳамду лиллааҳ
(33 марта)
Аллооҳу акбар
(33 марта)

КАЛИМАИ ТАВҲИД


Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд. Ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир.


Мазмуни:
Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.

🌙 ҚАДР КЕЧАСИ НАМОЗИ🌙


СИЗЛАРДАН #УЗР СЎРАЙМИЗ
21- КУНИ ДЕБ НОТЎҒРИ МАЪЛУМОТ БЕРИБМИЗ.
ҚАДР КЕЧАСИ #РАМАЗОННИНГ ОҲИРГИ 10 КУНЛИГИДАН ТОҚ КУНЛАРИДАН ҚИДИРИЛАДИ.

ҚАДР 🌙 КЕЧАСИНИ ҲАР ТОҚ КУНЛАРДА ЎҚИНГ.


«ҚАДР КЕЧАСИ НАМОЗИ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ»✅
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
1 - РАКАЪТДА «ФОТИҲА»дан сўнг 3 марта «ҚАДР» сураси #ЗАМ ҚИЛИНАДИ.
2 - РАКЪАТДА ««ФОТИҲА»дан сўнг 3 марта «ИҲЛОС» сураси #ЗАМ ҚИЛИНАДИ.
3 - РАКАЪТДА «ФОТИҲА»дан сўнг 3 марта «ҚАДР» сураси #ЗАМ ҚИЛИНАДИ.
4 - РАКАЪАТДА «ФОТИҲА»дан сўнг 3 марта «ИҲЛОС» сураси #ЗАМ ҚИЛИНАДИ.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
❕2 РАКАЪАТ АЛОҲИДА ЎҚИЛАДИ☝️
САЛОМДАН СЎНГ 11 марта👇
« Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла Илааҳа Иллаллоҳу Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар Ва Лиллаҳил Ҳамд » #Тасбеҳи Айтилади.👆
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
• УНДАН СЎНГ
- 100 марта «ШАРҲ» сураси
- 100 марта «ҚАДР» сураси
«ЎҚИЛАДИ ёки ЁДДАН АЙТИЛАДИ»
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
• ҚАДР КЕЧАСИ НАМОЗИ 🍂
- ЭНГ КАМИ 2 РАКАТ
- ЭНГ КЎПИ 100 РАКАТ
«ҲОҲИШ ва КУЧИНГИЗ ЕТГАНЧА ва АЛБАТТА ЎҚИНГ»

#Эсда_тутинг


― Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.


―Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади.


―Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади.


―Ким "каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади.


―Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади.


―Ким фарз намоздан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради.


―Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.


―Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради.

#Қадр кечасининг ёрқин аломатлари

🌙 Лайлатул Қадр кечаси хотиржам тун бўлади;


🌙 одамни лоҳас қиладиган даражада дим бўлмайди;


🌙 этни жунжиктирадиган совуқ ҳам бўлмайди;


🌙 ой худди чароғон нур таратиб тургандек, ёруғ бўлади;


🌙 Қадр кечаси кирадиган тонгда қуёш ўткир нурлари билан чиқмайди;


🌙 эрта тонгдан майин шабада эсиб туради;


🌙 ора-сира бир-икки томчи ёмғир томчилаб қўяди.


Қадр кечаси учун 27 тавсия

🕌 Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.


🕌 Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
🕌 Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
🕌 Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
🕌 Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
🕌 Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
🕌 Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
🕌 Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
🕌 Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
🕌 Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
🕌 Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
🕌 Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
🕌 Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
🕌 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
🕌 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
🕌 Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
🕌 Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
🕌 Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
🕌 Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
🕌 Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
🕌 Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
🕌 Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
🕌 Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
🕌 Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
🕌 Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
🕌 Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
🕌 Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси


Муҳаммадяҳё НИЗОМИДДИН

“Лайлатул қадр” кечасида бирор дуони ўқиш тавсия қилинганми?


#Лайлатул_қадр

Ҳа, “Лайлатул қадр” кечасида қуйидаги дуони ўқиш тавсия қилинган:


عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ يَارَسُولَ اللهِ أَرَأَيْتَ إِنْ عَلِمْتُ أَيَّ لَيْلَةٍ لَيْلَةَ الْقَدْرِ مَاأَقُولُ فِيهَا ؟ قَالَ:قُولِي: اَللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّا تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ


Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули агар мен қайси кечанинг Қадр кечаси эканини билсам у кечада нима деб дуо қилай”, дедим. У зот: “Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний” (Эй Аллоҳим, албатта сен ўта афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин”, деб дуо қилинг), дедилар”. Термизий ривоят қилган.


Шунинг учун Рамазон ойи давомида ҳар кеча ушбу дуони ўқишга одатланиш керак.


Манбалар асосида ТИИ проректори Ибодулла Аҳроров тайёрлади.

CАВОЛ: Ўтганларни зиёрат қилиш учун қабристонга борганда қайси сураларни ўқиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.


Қабристонда айнан бирор сурани ўқиш қатъий белгилаб қўйилмаган. Шунинг учун зиёратчи ўзи билган суралардан бирини қироат қилиши мумкин. Лекин баъзи уламоларимизнинг тавсияларидан келиб чиқиб, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, оятул Курсийни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъузу бироббил-фалақ» ҳамда «Қул аъузу бироббин-нааси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч ёки ўн бир марта ўқиш тавсия қилинади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам.

#МАҚОЛА


ПУЛИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ...

Кўпчилик бахт деганда пулнинг кўп бўлишини, шоҳона яшашни, дабдабали ҳаёт кечиришни тушунишади. Аслида дунёда пули кўп инсонлар жуда бисёр, аммо уларда хотиржамлик, ҳаловат йўқ.


🔸Пулингизга таом сотиб олишингиз мумкин, аммо тўйиш ҳиссини сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизга дори сотиб олишингиз мумкин, лекин шифони сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизга диван сотиб олишингиз мумкин, бироқ уйқуни сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизга уй сотиб олишингиз мумкин, лекин хотиржамлик сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизни маҳрга бериб бир қизга уйланишингиз мумкин, аммо муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва бахтни сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизга шуҳратни сотиб олишингиз мумкин, бироқ эҳтиромни сотиб ололмайсиз.


🔸Пулингизга китоблар сотиб олишингиз мумкин, аммо фаҳм-фаросат, маданият ва ҳикматни сотиб ололмайсиз.


Бир миллардер узоқ йиллардан бери таом мазасини сезмаслиги кўп айтилади. Қани, имкони бўлса, пулларини сарфлаб, таъм билиш сезгисини сотиб олсинчи! Йўқ, ололмайди!


Чинакам бахт-саодат Аллоҳга қуллик қилиш, Унга ихлос билан ибодат қилиб, Унинг сизга тақсимлаган ризқига қаноат қилишдир.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қалб хотиржамлиги сабабини баён қилиб, шундай марҳамат қилган:


الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ


“Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.) (Раъд сураси, 28-оят).


Аллоҳнинг зикри – намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж-умра қилиш, махсус лафзларни айтиб зикр қилиш, Аллоҳ таоло мени кўриб турибди, билиб турибди, эшитиб турибди, тўғри юрай, тўғри турай, бировга озор бермай деган ҳис билан юришдир.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳнинг сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг бойроғи бўласан” деб марҳамат қилганлар. Имом Термизий ривоятлари.


Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!


Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Download 21,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish