“АДПИ Илмий хабарномаси” журналига тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиши керак:
1. Мақоланинг бошида универсал ўнлик коди (УЎК (рус ёки инглизтилларида УДК UDC) бўйича рақамлар киритилиши керак;
2. Мақоланинг номи (Кичик ҳамда қорайтирилган ҳарфлар билан. Масалан: Кремнийдаги 3Д ўтиш элементи атомларининг диффузиявий катталиклари (Times New Roman шрифтида, 14 кенгликда);
3. Муаллиф(лар)нинг фамилияси тўлиқ, исми-шарифининг бош ҳарфлари қорайтирилган ҳолда ёзилади, масалан: Очилов Б.А. (Times New Roman шрифтида 14 кенгликда);
4. Муаллиф(лар)нинг фаолият олиб бораётган ташкилотнинг тўлиқ манзили кичик ҳамда курсив ҳарфлар билан, масалан: Андижон давлат педагогика институти, 170100 Андижон ш., Дўстлик кўчаси 4-уй (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда);
5. Ўзбек, рус ҳамда инлиз тилларида йўриқнома (аннотация) (200 тадан кам ҳамда 300 тадан кўп бўлмаган белгилар билан (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда);
6. Ўзбек, рус ҳамда инлиз тилларида калит сўзлар (6 тадан кам ҳамда 10 тадан кўп бўлмаган сўзлар билан (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда);
7. Мақола матни Times New Roman шрифтида 14 кенгликда, 1 интервалда, юқори ва пастки 2 см, чап 3 см, ўнг 1,5 см, хат боши эса 1,25 см ўлчамда тайёрланади. Мақола файли муаллифнинг мутахассислиги ва фамилияси билан юборилиши шарт. Масалан: Физика_Очилов;
8. Мақола матнининг ҳажми (шу жумладан рақамлар, жадваллар ва диаграммалар) камида 4 та тўлиқ саҳифани ташкил этади (аннотация, калит сўзлар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ушбу ҳажмга кирмайди). Журнал учун энг мақбул ҳажм 4-8 саҳифани ташкил қилади;
9. Агар мақолага жадваллар, диаграммалар ҳамда турли хил графиклар киритилган бўлса, улар оқ-қора рангда ифодаланган, аниқ ва равшан тасвирланган бўлиши керак; (Мақола матни оқ-қора рангда нашр этилади, шунингдек рангли диаграммалар ва турли хил графиклар фақат мақоланинг электрон шаклида мавжуд бўлади);
10. Мақола матнида фойдаланилган қисқартмаларнинг тўлиқ изоҳи ёзилиши керак;
11. Формулалар матнга махсус компютер дастурларида киритилиши керак;
12. Фойдаланилган адабиётлар мақола матнида келтириш тартибида (алифбо тартибида эмас!) қавс [1] берилади ҳамда уларнинг рўйхати мақола матнидан кейин тартиб билан рақамланади. Битта рақам остида фақат битта фойдаланилган адабиёт кўрсатилиши керак;
Фойдаланилган дарсликлар, тўпламлар, монографиялар учун муаллиф(лар)нинг фамилияси тўлиқ, исми-шарифининг бош харфлари, манбанинг тўлиқ номи, нашр индекси (шаҳар, нашриёт ва нашр этилган йил), саҳифаларнинг умумий сони кўрсатилади, масалан: Очилов Б.А. Кремнийдаги 3Д ўтиш элементи атомларининг диффузиявий катталиклари. Монография. Тошкент: “Фан”. -2022. 346 б. (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда)
Фойдаланилган журнал мақолалари ва бошқа даврий нашрлари учун муаллиф(лар)нинг фамилияси тўлиқ, исми-шарифининг бош харфлари, мақола номи, журнал номи, йили ва рақами, саҳифа рақами кўрсатилади, масалан: Очилов Б.А. Кремнийдаги 3Д ўтиш элементи атомларининг диффузиявий катталиклари. АДПИ Илмий хабарномаси. -2022. -№ 1. Б. 123-129. (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда)
13 Мақоланинг сўнггида муаллиф(лар) ҳақида маълумотлар келтирилиши керак (Times New Roman шрифтида 12 кенгликда:
- фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ);
- илмий даража (агар мавжуд бўлса);
- иш жойи, бўлими, лавозими (қисқартмаларсиз);
- электрон почта манзили;
- телефон рақами.
Масалан:
Очилов Баходир Абдураимжонович
Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Андижон давлат педагогика институти “Информатика ва аниқ фанлар” кафедраси доценти.
e-mail: ochilovbahodir@gmail.com
Тел.: +998901091991.
14. Моқола матнида КИРИШ қисми (тадқиқот олиб борилаётган мавзунинг долзарблиги), ТАДҚИҚОТНИНГ УСЛУБИ қисми (тақдим этилаётган мақолаларнинг тадқиқот объектларини олиниш ҳамда тайёрланиш технологиялари, шунингдек, илмий-амалий ҳамда назарий натижаларини олишда фойдаланилган дастурлар ва қурилмалар ҳақида қисқача маълумот), ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ қисми (Тадқиқот натижалари ҳамда уларнинг муҳокамаси аниқ ва олдиндан қабул қилинган қонуниятларга зид келмаган ҳолда), ХУЛОСА қисми (Тадқиқот натижалари асосида олинган илмий ҳамда услубий янгиликлар) тақдим этилиши керак.
Эслатма!
Олдиндан эълон қилинган, журнал талабларига мос келмайдиган ҳамда журнал эксперт комиссияси тақризидан ўтмаган мақолалар нашрга қабул қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |