айбланувчи: О.Абдуллаева
Ҳимоячи: И.Соипов
O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
“Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi
|
|
Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление
Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Каканд
|
Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51
|
|
Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: 8 (373) 543-49-51
|
«_____»_________2016 йил № 06/20-сон
Жиноят ишлари бўйича
Данғара туман суди раиси
А.Жумаев га
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддаси талабларига кўра)
Данғара тумани ИИБ ТБ томонидан ҳимоям остида бўлган Нишонов Умаркул Эхсонкулович ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисими билан №23660003-сонли жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилиб, мазмунан кўриб чиқилиши учун ЖИБ Данғара туман судига юборилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан ўтказилаётган дастлабки тергов ҳамда суд тергови жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра ҳимоям сотида бўлган У.Нишонов хақиқатдан ҳам 2012 йилнинг ёз ойларида судланувчи О.Дехқоновдан 16 калибрли икки милли ўқотар ов милтиғини хадя эвазига олиб хонадонида ноқонуний равишда сақлаб келганлиги, аммо 2013 йилнинг куз ойларида мазкур ов милтиғини судланувчи М.Тоджиалиев ундан ихтиёрига хилоф равишда олиб қўйиб, унга ов милтиғини тегишли рухсатномасиз олиб юриш қонунга хилоф эканлигини тушунтириб, ўзини гўёки мазкур ов милтиғини сувга ташлаб юборганлигига ишонтириб, аслида ов милтиғини ўзининг тасарруфида бўлган қўшимча ер томорқасида ер остига кўмиб қўйганлиги аниқланган. Шу кундан бошлаб ҳимоям остидаги У.Нишонов ноқонуний равишда сақлаб келган ов милтиғини йўқолганлигига ишониб, уни О.Дехқоновга қайтаришни иложини қилолмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддасида “Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши” кўрсатилган бўлиб унга кўра “Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади...”-деб белгиланган.
Демак, жиноят иши хужжатларидан кўринишича ҳимоям остида бўлган У.Нишоновни содир этган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги ҳамда мазкур жиноий ҳаракат яъни ов милтиғи М.Тожиалиев томонидан сувга ташлаб юборилганлигига У.Нишоновни ишонтирган вақтдан бошлаб тамомланган хисобланади. Чунки шу кундан бошлаб У.Нишоновнинг ҳаракатларини тегишли рухсатномасиз ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш деб бахолаб бўлмайди.
Юқоридаги асосларга кўра ҳимоям остида бўлган У.Нишоновга нисбатан айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кунгилдан пушаймонлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.12.2013 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандида Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилиниши, 6-бандида, ушбу қарорнинг 1 ва 2-бандларида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган барча ишлар тугатилиши белгиланганлигини инобатга олиб, жиноят ишининг унга нисбатан бўлган қисми ҳаракатдан тугатилиши ва уни жавобгарликдан озод қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра Сиз раислик этувчи ва маслаҳатчилардан ҳимоям остида бўлган Нишонов Умаркул Эхсонкуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.12.2013 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандини қўллаб жавобгарликдан озод қилиш бўйича ажрим чиқаришингизни илтимос қиламан.
Илтимосномага қўшиламан,
Do'stlaringiz bilan baham: |