фирмаси адвокати: И.О.Шамсиддинов
O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
“Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi
|
|
Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление
Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Коканд
|
Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51
|
|
Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: 8 (373) 543-49-51
|
«_____»_________2016 йил №_______-сон
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди
раиси
О. Хасановга
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53, 63-моддаси талабларига кўра)
Сиздан иш юритувингизда бўлган № 40560575-сонли жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан айбланаётган Абдуллаев Муртозжон Мухсинжон ўғлини содир этган жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан тўлиқ исботлаб берилган бўлишига қарамай содир этган қилмишидан тўлиқ пушаймон бўлмасдан ўзининг мутлақо асоссиз важлари билан дастлабки терговни чалғитишга уринганлиги, шунингдек 30.08.2016 йилда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган терговчининг қонуний ҳаракатлари устидан мутлақо асосланмаган, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида шахсан ўзи томонидан имзоланган хужжатлардаги гўёки 2014 йилда содир этилган деб кўрсатилган барча жиноий ҳаракатларини у аслида 2013 йилда содир этганлигини, аммо терговчи томонидан унинг бу важлари инобатга олинмаганлигини баён қилинганлиги тўғрисидаги шикоят аризаси ёзганлиги, шунингдек, айбланувчи М.Абдуллаевнинг дастлабки тергов ва суд процесси давомида ҳам гарчи Қўқон шаҳар, Тошқўрғон кўчаси 8-уйда уй рўйхатида турганлигини ўзини шу манзилда яшовчи қилиб кўрсатган бўлсада аслида улар мазкур уйни 06.10.2015 йилдаги реестр № 2-3266 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномаси асосида фуқаро Мамажонова Дилзодага 30.000.000 сўмга сотганлиги ва хозирда бошқа уларга номаълум манзилда яшаб келаётганлиги, муқум яшаш жойи йўқлиги тўғрисидаги 17-“Калвак гузари” МФЙ томонидан берилган далолатнома, бундан ташқари, суд мажлиси давомида гарчи жиноий иши хужжатларида уни айблов хулосасидан нусха олганлиги тўғрисидаги тилхати мавжуд бўлсада аслида айблов хулоса олмаганман деб суд мажлисини бошқа кунга қолдирилишига эришганлигини, шу ўтган муддат давомида жабрланувчи Исмоилов Мухриддин Акрамжон ўғлига жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган ва Қўқон шаҳар прокурорининг даъво аризасида кўрсатилган 7.000.000 (етти миллион) сўм миқдоридаги моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортиб келаётганлигини, шунингдек, унинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи М.Исмоиловга етказилган маънавий зарарни 7.000.000 (етти миллион) сўм миқдорда деб бахоланганлигимизни инобатга олиб унга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан 20.08.2016 йилда қўлланилган тилхат эҳтиёт чорасини бекор қилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш тўғрисида ажрим чиқаришингизни илтимос қиламиз.
Илтимосномага қўшиламан,
Do'stlaringiz bilan baham: |