Жабрланувчи А.Корабоева
“Адолат шамчироғи” адвокатлик
фирмаси адвокати И.О.Шамсиддинов
O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
“Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi
|
|
Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление
Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Коканд
|
Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51
|
|
Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: 8 (373) 543-49-51
|
«_____»_________2017 йил №06/36-сон
Жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар суди
раиси
Х.Худойбердиевга
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53, 63-моддаси талабларига кўра)
Сиздан иш юритувингизда бўлган № 304051/2017-19-сонли жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланаётган Эгамбердиев Соибжон Саминовични содир этган жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан тўлиқ исботлаб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Бироқ, судланувчи С.Эгамбердиев содир этган қилмишига иқрор бўлмасдан, бундан тўлиқ пушаймон бўлмасдан ўзининг мутлақо асоссиз важлари билан дастлабки терговни ва судни чалғитишга уриниб дастлабки тергов якуни бўйича жабрланувчи А.Корабоевага етказилган зарарни 10 кунда тўлиқ тўлашлиги хусусида ихтиёрий равишда тилхат ёзиб берган бўлсада, бугунга келиб такроран айбига иқрор бўлмасдан, судни чалғитишга ҳаракат қилмоқда.
Хусусан, суднинг дастлабки куни 19.06.2017 йилга белгиланган бўлсада судланувчи С.Эгамбердиев узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаганлигини, шу ўтган муддат давомида жабрланувчи А.Корабоевага жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган ва Қўқон шаҳар прокурорининг даъво аризасида кўрсатилган 6.140.000 (олти миллион бир юз қирқ минг) сўм миқдоридаги моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортиб келаётганлиги буни тасдиқлаб турибди.
Бундан ташқари, судланувчи С.Эгамбердиевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи А.Корабоевага етказилган маънавий зарарни 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдорда деб бахоланганлигимизни ва судланувчи уни ҳам тўланмаганлигини инобатга олиб айбланувчи С.Эгамбердиевдан жиноят оқибатида етказилган 6.140.000 (олти миллион бир юз қирқ минг) сўм миқдоридаги моддий ҳамда 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдордаги маънавий зарарларни мажбурий равишда ундириб беришингизни илтимос қиламиз.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “ЖИНОИЙ ҲАРАКАТЛАР ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАСАЛАСИГА ДОИР СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА”ги қарорини 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги қонунларга аниқ ва оғишмай амал қилиниши зарурлигига қаратилсин”-деб, 9-бандида “Етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини ҳал қилишда судлар жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги ҳақидаги ФКнинг 985-моддаси талабларидан келиб чиқишлари керак. Суд маълум иш ҳолатларини, маҳкумнинг айб даражасини ва мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, етказилган зарарнинг қопланиши лозим бўлган миқдорини ҳукмда ўз хулосасини асослаб, камайтириши мумкин. Зарар қасддан содир этилган жиноят оқибатида етказилган ҳолларда қопланиши лозим бўлган зарар миқдорининг камайтирилишига йўл қўйилмайди”- деб аниқ ва равшан белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга кўра Сиздан судланувчи Эгамбердиев Соибжон Саминович жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ихтиёрий равишда қоплашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли унга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан 08.05.2017 йилда қўлланилган “тилхат” эҳтиёт чорасини “қамоқ” эҳтиёт чорасига алмаштириб, уни суд залидан қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқаришингизни илтимос қиламиз.
Илтимосномага қўшиламан,
Do'stlaringiz bilan baham: |