Мазкур жиноят иши юзасидан хаққоний ва адолатли ҳукм қабул қилиниши юзасидан қуйидаги процессуал ҳаракатларни амалга оширишингизни
и л т и м о с қ и л а м и з :
1. Судланувчи И.Мансуровга тегишли бўлган ва хозирда ашёвий далил сифатида сақланаётган “Galaxy J2 Prime” телефонни “Самсунг” сервис компаниясининг малакали программист мутахассислари иштирокида қайтадан кўздан кечириш ва ундаги телеграммнинг бош сахифасидаги шубхали суратларни ва “шарет” дастури ва ундаги видео ролик қачон ўрнатилганлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатини ўтказишингизни;
2. “Билайн” компаниясининг Қўқон шаҳар бўлимига суд сўрови билан мурожаат қилиб, судланувчи И.Мансуров ишлатиб келган “Galaxy J2 Prime” телефони +99891 201-30-43 рақами орқали, ҳамда гувоҳлар А.Эргашбоевнинг +99890 567-07-52 рақам орқали ва И.Бекназаровнинг +99890 565-71-90 рақами орқали 2017 йилнинг 01 августидан 10 августигача қайси худудларда ишлатилганлигини тасдиқловчи асослантирилган маълумотни олишингизни;
3. Тошкент халқаро аэропортининг божхона хизматидан 01.07.2017 йил куни навбатчи бўлган ва айнан судланувчи И.Мансуровнинг божхона декларациясида кўрсатган “Galaxy J2 Prime” телефонини кўздан кечирган божхона ходимини судга жалб қилиб гувоҳ тариқасида сўроқ қилишингизни;
Илова: 1. “Galaxy J2 Prime” телефонига телеграммга юкланган вақти ва саналари кўрсатилган 3 дона фото суратлар; 2. “Самсунг” сервиснинг маълумотномаси; 3. “Билайн” компаниясининг детализация ва плингация маълумоти нусхалари;
Илтимосномага қўшиламан,
судланувчи И.А.Мансуров
ҳимоячилар,
“Адолат шамчироғи” адвокатлик
фирмаси адвокати И.О.Шамсиддинов
“Хақиқат тарофдори” адвокатлик
хайъати адвокати Д.Шарипов
Жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар суди
судъясига
жабрланувчи Абдуллаев
Жахонгир Ёқубжон ўғлидан
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 55-моддаси талабларига кўра)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “б” банди ва бошқа моддалари билан айбланаётган судланувчи А.О.Худойбердиевга нисбатан кўрилаётган жиноят иши юзасидан мени яъни Абдуллаев Жахонгир Ёқубжон ўғли жабрланувчи деб эътироф этилганман.
Мазкур жиноий ҳаракат оқибатида яъни 22.03.2017 йил кунида мен олган ҳаёт учун хавфли бўлган “Оғир” тан жароҳатимни давомий даволашга кетаётган дори-дармон харажатлари дастлабки хисоб-китобларга кўра 6.551.826 (олти миллион беш юз эллик бир минг саккиз юз йигирма олти) сўмни ташкил қилган бўлиб ЖИБ Қўқон шаҳар судининг 02.08.2017 йилдаги судланувчи О.Сотиволдиевни ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к” банди ва 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан айблаш тўғрисидаги ҳукми билан судланувчи О.Сотиболдиевдан менинг фойдамга мазкур моддий зарарни ундириш кўрсатилган.
Бироқ, олган тан жароҳатим оқибатида соғлиғим тўлиқ тикланмаганлиги сабабли шу кунга қадар даволаниб келмоқдаман. Яъни шу кунга қадар менга қўшимча равишда 754.580 (етти юз эллик тўрт минг беш юз саксон) сўмлик дори дармон сарфланди ва тўлов патталарини илова қилмоқдаман.
Юқоридагиларга кўра Сиздан махкум О.Сотиболдиев ва судланувчи А.О.Худойбердиевларнинг жиноятлари оқибатида менга етказилган 6.551.826 (олти миллион беш юз эллик бир минг саккиз юз йигирма олти) сўм ҳамда 754.580 (етти юз эллик тўрт минг беш юз саксон) сўм жами 7.306.406 сўм моддий зарарларни ҳамда руҳий томондан менга етказилган деб хисобланган 10.000.000 (ўн миллион) сўм маънавий зарарларни махкум О.Сотиболдиев ва судланувчи А.О.Худойбердиевлардан солидар тартибда ундириб беришингизни илтимос қиламан.
Илова: 1) ЖИБ суднинг 02.08.2017 йилдаги ҳукми нусхаси – 5 варақда; 2. Дори-дармонлар хариди учун чеклар – 3 варақда.
Do'stlaringiz bilan baham: |